Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим
Download 1.26 Mb.
|
ПҚ-4805 12.08.2020 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
[ОКОЗ: 1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар; 2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар; 3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.01.00 Умумий қоидалар] [ТСЗ: 1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим; 2.Ижтимоий-маданий масалалар / Фан ва илмий фаолият] Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Мамлакатимизда кимё ва биология фанларини ривожлантириш, ушбу йўналишларда таълим сифати ва илм-фан натижадорлигини ошириш «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиёт йили» Давлат дастурининг устувор вазифалари қаторида белгиланган. Зеро, ўғил-қизларимизни кимё ва биология фанлари бўйича чуқур ўқитиш ҳудудларда янги-янги ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этиш, юқори қўшилган қиймат яратадиган фармацевтика, нефть, газ, кимё, тоғ-кон, озиқ-овқат саноати тармоқларини жадал ривожлантиришга туртки беради ҳамда пировардида халқимиз турмуш шароити ва даромадларини оширишга пухта замин ҳозирлайди. Шу билан бирга, умумтаълим мактабларидаги кимё ва биология фанларини ўқитиш сифати бугунги давр талабларига жавоб бермаслигини, ўқитиш методологияси ва лабораториялар маънан эскирганлигини, ўқитувчиларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш механизмлари жорий қилинмаганлигини алоҳида қайд этиш зарур. Шунингдек, ўрта махсус, профессионал, олий таълим, илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда соҳадаги ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида кадрлар тайёрлаш ва илм-фан натижаларидан фойдаланиш борасида узвий боғлиқлик, самарали мулоқот ва ҳамкорлик йўлга қўйилмаган. Кимё ва биология фанлари бўйича таълим сифатини тубдан ошириш, умумтаълим мактабларида ушбу фанларни ўқитишнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш, таълим муассасаларини замонавий лабораториялар, дарсликлар ва бошқа ўқув жиҳозлари билан таъминлаш, ушбу йўналишларга малакали ўқитувчи-мураббийларни жалб этиш, кадрлар тайёрлаш ва илм-фан натижаларидан фойдаланишда таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш соҳалари ўртасида ўзаро яқин мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида: 1. Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, кимё, фармацевтика, нефть ва газ саноати корхоналари, кимё ва биология фанлари бўйича узоқ йиллик тажрибага эга устоз-мураббийлар, ўқитувчи ва илмий ходимларнинг қуйидаги таклифларига розилик берилсин: Олдинги таҳрирга қаранг. (1-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 апрелдаги ПФ-106-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 06/22/106/0314-сон) ишлаб чиқариш тармоқлари учун ўрта бўғин кадрлар тайёрлаш тизимини самарали йўлга қўйиш юзасидан кимё ва биология йўналишларига тегишли мутахассисликлар бўйича ўрта бўғин кадрларини тайёрлайдиган 47 та профессионал таълим муассасаларига ишлаб чиқариш корхоналарини бириктириш; олий таълим муассасаларида кимё ва биология йўналишларида самарали ўқув жараёнини ташкил этиш, фанларни ривожлантириш учун уларнинг 74 та кафедраларига 11 та Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтлари ҳамда ишлаб чиқариш тармоқларини бириктириш. 2. Ташкил этиладиган таянч ихтисослаштирилган мактаблар ва ихтисослаштирилган мактабларга олий таълим муассасаларининг кафедралари, илмий-тадқиқот муассасалари ва ишлаб чиқариш тармоқларини бириктириш рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Олдинги таҳрирга қаранг. (2-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 апрелдаги ПФ-106-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 06/22/106/0314-сон) 3. Қуйидагилар: Кимё ва биология йўналишларига тегишли мутахассисликлар бўйича ўрта бўғин кадрларини тайёрлайдиган профессионал таълим муассасаларига ишлаб чиқариш тармоқларини бириктириш рўйхати 3-иловага мувофиқ; Олий таълим муассасалари кафедраларига Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтлари ва ишлаб чиқариш тармоқларини бириктириш рўйхати 4-иловага мувофиқ; 2020 — 2025 йилларда кимё ва биология йўналишида узлуксиз таълим сифатини ҳамда амалга оширилаётган илмий-тадқиқотлар ва инновация ишлари натижадорлигини ошириш бўйича мақсадли дастур (кейинги ўринларда — Мақсадли дастур) 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 4. Белгилансинки: Download 1.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling