Ижтимоий неъмат бозор иқтисодиётида давлатнинг роли Бозор иқтисодиётини тартибга солишда давлатнинг роли Соф ижтимоий неъмат
Download 61.82 Kb.
|
Ижтимоий неъмат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Соф хусусий неъмат
- 15.1-расм. Соф ижтимоий маҳсулотга талаб.
Ижтимоий неъмат 1 Бозор иқтисодиётида давлатнинг роли 2 Бозор иқтисодиётини тартибга солишда давлатнинг роли Соф ижтимоий неъмат - бу барча фуқаролар томонидан, жамоа томонидан истеъмол қилинадиган неъмат бўлиб, ушбу истеъмол алоҳида инсоннинг ушбу неъмат учун пул тўлаши ёки тўламаслигига боғлиқ эмас. Соф ижтимоий маҳсулот икки хил хусусиятга эга: истеъмол қилишда танланмаслик ва истеъмолдан ажратилмаслик. Шундай хусусиятга эга бўлган ижтимоий неъматга армия ва милиция хизмати киради. Истеъмолда танланмаслиги хусусияти шуни билдирадики, соф ижтимоий неъматни бир киши томонидан истеъмол қилиниши бошқа бир кишининг ушбу неъмат истеъмолини камайтирмайди. Бундай неъматлар рақобатдан ҳоли, нима учун деганда, қўшимча истеъмолнинг чекли харажати нолга тенг. Истеъмолдан ажратилмаслик хусусияти шундан иборатки, ҳеч бир кишига истеъмол қилиш (ҳатто у ушбу истеъмол учун тўлашдан воз кечса ҳам) ман қилинмайди. Соф хусусий неъмат - бу шундай неъматки, унинг ҳар бирлиги маълум тўловга сотилади. Соф ижтимоий неъматнинг соф хусусий неъматдан асосий фарқи - у бўлакларга бўлинмайди ва бўлакларга бўлиниб ҳам сотилмайди. Соф ижтимоий маҳсулотнинг бўлакларига нарх белгилаш ҳам мумкин эмас. Соф ижтимоий маҳсулотга бўлган умумий талабни аниқлаш ҳам ўзига хосдир. Соф ижтимоий маҳсулотга бўлган талаб чизиғи жами маҳсулотнинг чекли нафлилигини ифодалайди (15.1-расм). Истеъмолчилар сони қанча бўлишидан қатъий назар, улар барча соф ижтимоий неъматни истеъмол қилади. Лекин, ҳар бир шахс соф ижтимоий неъматни истеъмол қилишдан ҳар хил наф олади. Соф ижтимоий маҳсулотга бўлган умумий талаб шахслар оладиган чекли ютуқларни (мавжуд ҳажмдан оладиган) вертикал бўйича қўшиш орқали аниқланади (15.1-расм). 15.1-расм. Соф ижтимоий маҳсулотга талаб. Соф хусусий неъматга бўлган умумий талаб шахсларнинг талаб чизиқларини горизонтал бўйича қўшиш орқали аниқланади (15.2-расм). Соф ижтимоий маҳсулотни жамоа бўлиб истеъмол қилади, лекин биз юқорида айтганимиздай ҳар бир шахс бундай истеъмолдан ҳар хил наф кўради. Масалан, 5-расмда А шахс энг кам наф кўради, Б шахс А шахсга нисбатан кўпроқ наф кўради, С шахс Б шахсга кўра кўп наф олади. Амалда ҳар бир шахснинг қанча наф олганлигини ҳисоблаш қийин. Бундай ахборотни олиш ҳам мурккаб. Download 61.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling