Ижтимоий-психологик тренинг


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/55
Sana28.12.2022
Hajmi1.65 Mb.
#1019432
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   55
Bog'liq
trening kitobi

Релаксацион машқ
Кўзингизни юминг, диққатингизни нафас олишингизга қаратинг, тас-
савур қилинг, муштингизда хафагарчилик қаттиқ сиқилган. Қўлларин-
гизни зўриқтиринг. Бармоқларингиз ва қўлингизда босимни ҳис қилинг. 
Энди эса муштингизни очинг, мускулларингизни бўшаштиринг хафа-
гарчиликларни қўйиб юборинг, улар тўкилсин ва майдаланиб кетсин.
Таржимаи ҳолни қайта ёзиш
Ушбу босқичдаги машғулотлар инқирозли вазиятдаги шахс ларга “ўт-
миш билан келишишга” ёрдам беради. Чунки улардаги “ўтмишга қара-
тилган” нигоҳ ҳозирдаги хурсандчиликларни, юксалишни тўсади. 
Машқларнинг мақсади иштирокчиларда ўтмишдаги бахтсизликлар 
учун жавобгарликни ўзи ва ҳаётий вазиятлар ўртасида тўғри тақсим-
лаш ҳамда ҳозирги куни ва келажаги учун маъсулиятни ўз зиммасига 
олиш, ўтмишдаги хатолардан тўғри хулосалар чиқариш ва бахтли ҳаёт 
қуришда ундан фойдаланиш кўникмасини ривожлантиришдан иборат. 
“Таржимаи ҳолни қайта ёзиш” машқи
Машғулотнинг бориши: Ҳозир бизнинг вазифамиз шундан ибо-
ратки, ўз таржимаи ҳолимизни фақат ижобий тарафларини тавсифлай-
миз. Яъни, сизга хурсандчилик, турли ёқимли ҳислар келтирган воқеа-
ларни ёки вазиятлар ҳақида ёзасиз. Ушбу ҳис-туйғуларни имкон бори-
ча кенгроқ ва чуқурроқ ифодаланг.
Иштирокчилар ўзларининг ижобий таржимаи ҳолларини навбат 
билан ўқиб берадилар.
Муҳокама.
Сиз тинглаган таржимаи ҳоллар ичида қайси бири энг ёқимлиси 
эди?
Шахсан сиз учун қайси дақиқалар бахтлиси бўлар эди? в.ҳ.к.
 
“ Таржимаи ҳол лойиҳаси” машқи.
Машғулотнинг бориши: Энди ўтмишимизда тартиб ўрнатгач, 
фантазия қилиб, ижобий келажагимизга қарашга ҳаракат қиламиз. Биз 
фантазияларимизда бутунлай эркин бўламиз ва ҳар биримиз яқин 5-10 
йил учун ўзимизга таржимаи ҳол тўқиймиз, унга барча орзуларимиз ва 
режаларимизни, шунингдек, бизга роҳат ва хурсандчиликдан келти-
радиган воқеалар ва вазиятларни киритамиз. Ундаги ҳис-туйғуларни 
имкон борича кенгроқ ва чуқурроқ ифодаланг.


82

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling