Ижтимоий-психологик тренинг


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/55
Sana28.12.2022
Hajmi1.65 Mb.
#1019432
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   55
Bog'liq
trening kitobi

Ёмонлик ичидаги яхшилик
Ушбу машқнинг мақсади иштирокчиларда содир бўлган ёки бўли-
ши мумкин бўлган салбий воқеаларда ижобий жиҳатларини кўра би-
лиш ва яхши томонларини образли тарзда тасаввур қила олиш ҳамда 
уни ўзига сингдириш кўникмаларини ривожлантириш.
“Ёмонлик ичидаги яхшилик” машқи
Машғулотнинг бориши: Иштирокчилардан ўзлари билан содир 
бўлган ва ёки бўлиши мумкин бўлган салбий воқеа ҳақида ўйлаш 
сўралади. Ўйлаб кўринг, бу воқеанинг қандай яхши жиҳати бўлиши 
мумкин, дейилади ва воқеани гапириб бериш таклиф қилинади.
Психолог, “Мен гуруҳ аъзоларидан воқеалардаги ижобий тарафла-
рини топишга ёрдам беришларини сўрайман” деб айтади.
Муҳокама.
Ижобий тарафларини топиш имконияти бўлмаган воқеалар мавжуд-
ми?
Воқеанинг ижобий жиҳатларига эътибор қаратишга нималар ҳа-
лақит бермоқда? 
Уйга вазифа.
Агар кимдир сизни ёнингизда салбий воқеалар ҳақида гапирса, сиз 
уни яхши томонларини топишга ҳаракат қилинг ва бу ҳақда суҳбатдо-
шингизга гапиринг. Тўғри, у қаршилик қилади, бироқ сиз ўз фикрин-
гизни ҳимоя қилинг. Сиз қатъийлик кўрсатинг ва ўз фикрингизда қо-
лишингизни айтинг.
“Энг яхши альтернативларни излаш” машқи
Машғулотнинг бориши: Иштирокчилардан яқин келажакда рўй 
бериши мумкин бўлган ва буни ўзлари истамайдиган воқеалар ҳақида 
ўйлаш сўралади. Фожиавий воқеалар ҳақида ўйламанг, шунчаки кўн-
гилсиз воқеа бўлсин.
Марҳамат қилиб, ўзингизни хавотирларингиз ҳақида гапириб бе-
ринг ва ёқимсиз ҳиссиётларингизга қарши 4-5 та энг яхши альтерна-
тивларни келтиринг. Қолган иштирокчилардан энг яхши альтернатив-
ларни топишда бир-бирига ёрдам бериш керак.


84
Муҳокама.
Энг яхши альтернативларни топиш вақтида нималарни ҳис қил-
дингиз? в.х.к.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling