Ижтимоий-психологик тренинг


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/55
Sana28.12.2022
Hajmi1.65 Mb.
#1019432
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55
Bog'liq
trening kitobi

“Ҳиссиётлар” ўйини.
Инқирозли ҳолатдаги болалар ва ўсмирлар ўз эмоцияларини та-
нишни ва номлашни ўрганишлари керак. Психолог иштирокчиларга 
турли эмоцияларни номи ёзилган карточкаларни тарқатади. Сўнгра 
ҳар бир бола эмоцияларни ифодалайдилар. Қолган иштирокчилар эса 
бу эмоцияларни топишлари ва уларни тушунтиришлари керак. 
Ўйин вариантлари: 
• Болалар турли эмоцияларни расмини чизадилар ва энг яхши расм 
танлови ўтказилади.
• Психолог турли эмоционал ҳолатларни кўрсатиб беради, ишти-
рокчилар эса уларни топадилар.
Муаммоларни ҳал этиш ўйини.
 Психолог муаммоли вазиятларни ўртага ташлайди. Иштирокчилар 
эса уни муҳокама қилиб, ечиш йўлларини топадилар.
Ўсмирлар билан иш олиб боришда уларга инқирозли вазиятларда 


87
ёрдам берадиган, ўзига –ўзи ижобий баҳо бериш кўникмасини шакл-
лантириш ва улардаги иррационал тасаввурларни ўзгартириш муҳим-
дир. 
Кўз билан алоқа қилиш, ўз фаоллигини меъёрлаштириш, импульс-
ларни назорат қилиш кўникмаларини ривожлантиришга эътибор қа-
ратиш керак. 
Хотиржамликни шакллантирувчи психотренинг машғулот 
Машғулот мақсади: Руҳий дам олиш, олий асаб тизимини мус-
таҳкамлаш, ҳиссий толиқишни бартараф этиш, кайфиятни кўтариш.
Кўкрак қафаси учун машқ
Хотиржам бўлинг, бўшашинг. Маслаҳатим, фақат менинг ишорам 
билан ҳаракат қилинг. Имкон қадар чуқур – чуқур нафас олинг. Яна 
бир маротаба. Чуқур, чуқурроқ, янада чуқурроқ нафас олинг. Нафас 
олинг ва уни бироз чиқармасдан туринг... 
Марҳамат, энди нафасингизни бемалол чиқарсангиз бўлади, бўша-
шинг. Енгил – енгил нафас олинг, ўз меъёрдаги ҳолатингизга қайтинг...
Ўйлаб кўринг-чи, чуқур нафас олганда кўкрак қафасингизда бир 
оз оғриқ сездингизми? Шунингдек, чуқур нафас олганда ўзингизни 
бир оз енгилроқ ҳис этдингизми? Яна бир маротаба шуларни эсланг... 
Машқни такрорлаймиз: чуқур нафас олинг, чуқурроқ, янада чуқурроқ, 
бутунлай чуқурроқ...
Тезда олдинги нормал нафас олиш ва нафас чиқариш ҳолатига 
қайтинг. Бу сафар эътибор берган бўлсангиз, кўкрак қафасингиздаги 
барча оғриқлар йўқолди, ўзингизни бирмунча енгилроқ ҳис эта бош-
лаяпсиз. Кўнгилда тугиб қўйган яхши орзуларингизни эсланг. Яна, ба-
тафсилроқ эсланг...
Энди олдингидек чуқурроқ нафас олинг, бўшашинг, ўзингизни нор-
мал ҳолатда сақлаб нафас олинг...

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling