Ижтимоий-психологик тренинг


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/55
Sana28.12.2022
Hajmi1.65 Mb.
#1019432
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55
Bog'liq
trening kitobi

Қўл бармоқлари учун машқ
Энди, машқни қўл бармоқлари орқали бажарамиз. Даставвал, сиз-
дан бир вақтнинг ўзида иккала қўл бармоқларингизни мумкин қадар 
маҳкам қисишингизни сўрайман... 
Тайёрмисизлар?! (ҳа, жавобидан сўнг) Бошладик: муштингизни 
қаттиқ қисинг, қаттиқ, янада қаттиқроқ, яна ҳам мустаҳкамроқ... худди 
шундай ушлаб туринг. Санайман: бир, икки, уч, тўрт, беш, олти, етти...
Энди, бироз бўшашинг, илгариги меъёрдаги ҳолатга қайтинг... Се-
зяпсиз: ёзишдан ниҳоятда чарчаган бармоқларингиз бироз дам олган-


88
дек бўлди. Ушбу ҳолатни яна бир бор такрорлаймиз: Тайёрмисизлар?! 
(ҳа, жавобидан сўнг) бошладик: илгаригидек муштингизни қаттиқ қи-
сишга ҳаракат қилинг, қаттиқроқ, янада қаттиқроқ... Энди бўшашинг... 
меъёрдаги ҳолатга қайтинг, қўл мускулларингиз дам олиши учун қара-
ма-қарши ҳаракат қилишга шайланинг. Яъни, бармоқларни очиб бир 
қўлингизни бошқасининг устига қўйишингиз лозим. Бошладик. (на-
муна сифатида кўрсатиб борилади). Қўл панжаларингизни мумкин қа-
дар кенгроқ ёзинг. Кенгроқ, яна ҳам кенгроқ, мумкин қадар кенгроқ... 
бир ҳолатда тутинг. Бўшашинг: асл ҳолатга қайтинг. Эътибор берган 
бўлсангиз бармоқларингизда иссиқлик, тафт, ва мускулларнинг ўзгача 
бир ҳолати, ҳаракати намоён бўлди... Бўшашинг: илгариги асл ҳолат-
га қайтинг, ҳеч нарсани эсламанг, ҳеч нарсани ўйламанг – ўзингизни 
ниҳоятда эркин ҳис этишга ҳаракат қилинг.
Кафтлар учун машқ
Энди, келинглар, кафтларимиз бўйича ҳам ишлаб кўрайлик. Хам-
мангизга маълумки, ҳаётдаги барча оғирликларни ва қаттиқ ҳаяжон-
ларни инсон рамзий маънода кафтида, қадди – қоматида сақлаб юради. 
Ҳозирги машқ кафтларни қулоққа томон вертикал ҳолатида ҳаракатга 
келтиришни талаб қилади. Кафт мускуллари билан бирга ижобий ҳис 
– туйғулар ҳам ҳаракат қилади. Шунга мувофиқ, айрим муолажалар-
ни олиб борамиз. (саволлар туғилмаслиги учун қўшимча тушунтири-
шлар ҳам олиб борилади).
Агарда тайёр бўлсангизлар бошлаймиз: Кафтларни кўтаринг. Янада 
юқорироқ кўтаринг, яна ҳам юқорироқ, энг юқорига кўтаришга ҳаракат 
қилинг. Худди шундай ҳолатда етти сония ушлаб туринг: бир, икки, уч, 
тўрт, беш, олти, етти. Бўшашинг: асл ҳолатга қайтинг. Шу ҳолатни яна 
бир бор такрорлаймиз. (такрорланади). Жуда яхши, кафтларингизни 
ўз ҳолига қўйинг – илгаридагидек эркин ҳолатда турсин... Лекин, сиз-
нинг руҳий ҳолатингиз назарингизда илгаридагидек эмас: кафтлардаги 
чарчоқ, толиқиш, ҳорғинлик, кучли безовталиклар батамом бартараф 
этилган кўринади – сиз буни жуда яхши ҳис этиб турибсиз. 

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling