Ижтимоий-психологик тренинг
*“Вақтни тежаш-саришталик”
Download 1.65 Mb. Pdf ko'rish
|
trening kitobi
- Bu sahifa navigatsiya:
- *“Шахсни баҳоламаслик”.
- *Иштирокчилар бир-бирларига дўстона муносабатда бўлиши.
*“Вақтни тежаш-саришталик”. Гуруҳ иштирокчилари тренинг
машғулоти давомида гапларини имкон қадар қисқа, лўнда ифодалаши, мавзу доирасидан четга чиқиб кетмаслиги лозим. *“Шахсни баҳоламаслик”. Ҳар бир иштирокчи ўз фикр-мулоҳаза- ларини, ҳиссиётларини баён қилиши мумкин, бироқ бунда бошловчи ва қолган иштирокчилар ҳикоядаги вазиятнигина муҳокама қилишла- 15 ри керак ва сўзловчининг ўша пайтдаги хулқ-атвори, хатти-ҳаракатини баҳолашдан қочишлари керак. Масалан, “Сиз нотўғри фикр билдир- дингиз, бундай ҳолатни гапирмаслик керак эди” каби. Бунинг ўрнига бунақа вазиятда мен бундай қилардим ёки бошқача жавоб берардим каби вариантларда сўзлашиш ёки фикрини билдириш сўралади. *Иштирокчилар бир-бирларига дўстона муносабатда бўлиши. Ҳар бир иштирокчи бир-бирларининг ҳиссиётларини ҳурмат қилиш- лари керак. (М: кетиши керак бўлиб қолса, албатта, бошловчини огоҳлантириши ва аксинча.) Бундан ташқари тренер томонидан қуйидагилар алоҳида таъкид- лаб ўтилиши шарт. Бировнинг фикрини умуман нотўғри деб ҳисоблаган ёки унга қў- шилмаган тақдирда ҳам уни тўхтатиб қўйиш ёки устидан кулишга йўл қўймаслик. Иштирокчилар бир-бирини масхаралаши ёки ғурурига тегадиган гаплар айтиши мумкин эмас. Иштирокчилар ҳам, бошловчи ҳам, агар савол унинг шахсий ҳаёти- га тегишли бўлса, жавоб бермаслик ҳуқуқига эга. Бошловчига саволлар ва фикрлар аноним тарзда берилиш имкония- ти яратилиши шарт. Лекин бу ҳаддан ташқари чегарадан чиқиш им- конини бермаслиги, яъни бошловчининг шахсиятига тегиш кабиларга йўл қўйилмаслиги таъминланиши керак. Тренинг ўтказиш учун зарур қоидаларни машғулот ўтказишдан аввалроқ катта қоғозга ёзиб, хонага осиб қўйиш ёки гуруҳ аъзолари билан биргаликда “Ақлий ҳужум” усули орқали аниқлаштириб олиш мақсадга мувофиқ. Бу биринчи гуруҳий келишув ҳисобланади. Бун- да шу нарса муҳимки, ҳар бир кишининг фикрини албатта, эшитиш, нима учун бу тамойилга хайрихоҳлиги ёки норозилигини изоҳлашини сўраш лозим. Тамойилларни тасдиқлашни овозга қўйиш керак эмас. Агар кимдир гуруҳнинг фикрига норози бўладиган бўлса, уни кўнди- ришга ҳаракат қилиш ёки гуруҳ бошқа қарорга келиши лозим бўлади. Чунки унинг фикрини инобатга олмаслик-гуруҳдаги ижтимоий-пси- хологик муҳитга салбий таъсир этиши мумкин. Яъни, фикри инобатга олинмаган иштирокчида норозилик ҳолати пайдо бўлади ва бу унинг тренингдаги бутун иштироки давомида ишончсиз ҳолатларни келти- риб чиқариши мумкин. Бундан ташқари унда руҳий тушкунлик, ўз- ўзи ни баҳолашнинг пасайиши ва ҳоказолар ҳам пайдо бўлиш эҳтимо- лини туғдиради. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling