*Интизомга қатъий риоя қилиш. Бунда ҳар бир гуруҳ аъзоси машғу-
лотга ўз вақтида келиши ва кетиши кераклиги зарурлигини ҳис этиб, бун-
га қатъий амал қилиши лозим. Чунки машғулотга кечикиб келиш баъзи
бир иштирокчиларнинг жаҳлини чиқариши, ғашига тегиши, машғулот-
ларнинг тўхтаб қолиши ва норозиликларга олиб келиши мумкин.
*“Махфийлик”. Машғулотда баён этилган кимнингдир, аниқроғи
бирор-бир гуруҳ аъзосининг ҳаётига оид ҳиссиёт, фикр, ахборотлар чет-
га чиқмаслиги лозим.
*“Шу ерда ва ҳозир”. Гуруҳдаги муомала-муносабат машғулот
жараёнига бевосита алоқадор, яъни ҳозирги замонга боғлиқ бўлиши
зарур. Ҳаттоки иштирокчилардан бирортаси ўтган замондаги воқеани
ҳикоя қилаётганда ҳам, унинг шу ерда ва айни пайтда нимани ҳис қила-
ётганлиги муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, ҳар бир иштирокчи
барча муаммоларини унутиб, ўзини фақат “шу ерда ва ҳозир” ҳолатида
ҳис қилиши лозим.
*Фикрни биринчи шахс томонидан баён этиш. Бунда доимо му-
лоҳазалар “Менимча...”, “Менинг фикримча...”, “Менинг ўйлашимча...”
қабилида баён этилиши мақсадга мувофиқлиги уқтирилиши керак.
*Бир-бирини имкон даражада исми билан чақириш. Бу иштирок-
чиларнинг ўзаро тенг муносабатларини таъминлайди.
*“Ягона микрофон” нормаси. Бир иштирокчи сўзлаётганда, бош-
қалар унга диққат билан қулоқ солиши ва гапини бўлмаслиги, бир-би-
рининг шахсини ҳурмат қилишлари лозим. Кимдир гапираётганида
бошқа бировнинг унга қулоқ солмаслиги сўзловчининг шахсиятига те-
гиши ва у кейинги баҳсларда ўз муносабатини билдиришдан бош тор-
тишига олиб келиши мумкин. Бу эса тренинг самарасига салбий таъсир
кўрсатиши эҳтимолини келтириб чиқаради.
*“Тренинг машғулотини бошидан охиригача қатнашиш”. Бу
иш ти рокчиларда масъулиятни вужудга келтириш учун зарур бўлган та-
мойилдир.
*“Ихтиёрийлик”. Машғулот давомида ўз мулоҳазаларини баён қи-
лиш, мунозараларда, ўйин ва машқларда иштирок этишда ихтиёрий-
ликни жорий қилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |