Ижтимоий-психологик тренинг
Ижтимоий-психологик тренингни ташкил этувчи
Download 1.65 Mb. Pdf ko'rish
|
trening kitobi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тренер шахсига қўйиладиган талаблар қуйидагилар
Ижтимоий-психологик тренингни ташкил этувчи
шахс билимдонлигини ошириш муаммоси Ижтимоий-психологик тренинг инсонлар ўртасидаги соғлом му- носабатларнинг бўлишига эришишни мақсад қилиб қўяр экан, уни ўтказувчи, уюштирувчи шахс ўз ишини мукаммал билиши ва фаолият самарасини таъминловчи усулларни қўллай олиши асосий омиллардан биридир. Тренинг ўтказувчига қўйиладиган асосий шарт ва талаблар- дан бири шуки, у мулоқот жараёнининг барча қирраларини касбий ва психологик жиҳатдан мукаммал даражада эгаллаб, назарий билимлар- ни бевосита амалиётда, тренинг жараёнида қўллай билишдир. Уларни одатда тренерлар, инструкторлар, бошловчилар деб аташади. Демак, тренинг машғулотларини уюштирувчи муассаса ёки ташкилотларда энг аввало эътибор берилиши зарур бўлган томони у ерда ижтимоий психо- логик тренинг олиб борувчиларни ўқитиш, тайёрлаш, улардан тренинг ўтказувчи мутахассисларни шакллантиришдир. 35 Тренер шахсига қўйиладиган талаблар қуйидагилар: Тренер аввало ўзгалар шахсига хос бўлган хусусиятларни жуда яхши билиши ва бундан инглизлар айтганидек: « Ўзгалар психологиясини билиш - улар устидан хукмронликнинг бир шаклидир» деган нақлни эсдан чиқармасликдир, лекин бунда педагогик альтруизм яъни, ўзгалар манфаатини ўзиникидан устун қўйиш хислати, ўзининг шахсий фази- латлари ва психологиясини мукаммал билиши ва уни бошқара олиш қобилиятига эга бўлиши зарур. Ҳар қандай чигал ёки зиддиятли вази- ятлардан чиқиб кетишгина эмас, балки уни олдини ола билиш, вазият тўғри келганда эса бартараф этиб, иштирокчиларга тўғри маслаҳат бера олиши, эмпатия, яъни ўзгалар ҳолатларини чуқур ҳис қила олиш қо- билиятининг мавжудлиги, ўзгарувчан, мосланувчан ақл соҳиби бўлиш, кутилмаган ҳолатларга ўзини олдиндан тайёрлаш, ўзини йўқотмаслик, ўз хатти-ҳаракатларини доимо маълум маромда ушлаш ва керак бўлса ўзидаги моторикани ривожлантира олиш, ўзгалар нутқи, реакциялари- ни аниқ тушуниш ва тинглаш, мимика ва моҳиятлар ҳаракатини тўғри талқин этиш ва тушуниш, тингловчилар ва ўйин иштирокчиларининг эҳтиёжлари ва қизиқишларига қарши бормаслиги, режалаштириш қо- билиятининг бўлиши, олдиндан кутилаётган жараённинг барча муҳим ва номуҳим жиҳатларини олдиндан тахминан бўлса ҳам тасаввур қи- либ, аниқ режа туза олиши, ўзига ишонч, эътиқоднинг мавжудлиги, реал тафаккур ва ироданинг бўлиши кўзда тутилади. Бошловчи тренернинг асосий вазифалари ҳам унинг шахсига қўйи- ладиган талаблардан бевосита келиб чиқади. Яъни у: а) аввало таълим дастурига эга бўлиши керак; б) дастурга мос сценарийлар танлай билиш, керак бўлса, ҳар бир аниқ ҳолат ва вазиятга мослаштириш, машғулотларни ташкил қи- лишда ҳам ушбу ҳолатларга эътибор қаратиш шарт; в) қатнашчиларнинг ёши, жинси, касбий малакалари, маданият даражаси ва эҳтиёжларига мос равишда дастур ва сенарийларга ўз вақтида тузатишлар киритиш қобилиятига эга бўлиши, машғулотлар шакли, вақти, жойини ҳам юқоридаги омилларга мос равишда танла- ши уларнинг самарадорлигига бевосита таъсир кўрсатади. Тренинг иштирокчиларини машғулот бошланишидан аввал мав- зу бўйича матнлар билан таъминлаш ва маърузаларни ило жи борича тренернинг ўзи ўқиб, амалий машғулотларга ҳам бегоналарни жалб қилмагани маъқул, чунки бу ерда “нимага ўргатиш” ва “қандай ўрга- тиш” деган саволларга жавобгар шахс бир киши бўлса, ҳаракатларда уйғунлик бўлиши мумкин. 36 Ижтимоий-психологик тренингда бошловчи ролига дуч келган шахсларни жалб қилиб бўлмайди. Чунки машғулотларни ўтказувчи махсус танловда иштирок этган бўлиши ва унда унинг комуникатив маҳорати, ўз-ўзини назорат қила олиш қобилияти, босиқлиги, ҳисси- ётларининг муқобиллиги, уларга маълум маънода турғунлик хос бў- лиши шарт. Танлов умуман, холис экспертлар, тренерларни тайёрлаш курслари ҳам нисбатан узоқ муддатга мўлжалланган машғулотлар ти- зимидан иборат бўлади. Ижтимоий-психологик тренингда самарали мулоқотга эришиш учун қуйидаги омиллар ҳисобга олиниши мақсад- га мувофиқ: а) мақсаднинг аниқ бўлиши, унинг бошловчи ва иштирокчилар то- монидан бир хил идрок қилиниши ва тушунилиши. Демак, бу ўринда гуруҳий ва индивидуал мақсадлар ўртасидаги мослик ва келишувнинг мавжудлигига эътибор қаратилиши шарт; б) икки томонлама мулоқотнинг мавжудлиги, яъни фикр ва ҳиссий кечинмаларнинг аниқлиги, очиқлиги ва ростгўйлик тамо-йилларига эътибор бериш; в) фаол иштирок ва гуруҳдаги лидерликнинг аъзолар ўр тасидан тенг тақсимланишига эришиш, яъни гуруҳда яққол кўзга ташланган лидер ёки доимо ўз ҳиссий кечинмаларини ва иродасини бошқаларга ўтказишга ҳаракат қилаётган шахснинг бўлмаслиги; г) таъсир кўрсатиш ёки руҳий тазйиқнинг иштирокчилар билимла- ри, қобилиятлари ва малакаларига асосланиши, лекин бунда бошқа- ларнинг камситилишига йўл қўймаслик; д) қарор қабул қилиш ва мунозараларини якунлаш босқичларида вазиятга қараб, бошловчининг ташаббусини ўз қўлига олиш ҳуқуқи- дан фойдаланиши; е) тортишувларга доимо тўғри, оқилона, конструктив тус бера олиш, бу омил иштирокчилар ташаббусларини қўллаб-қувватлайди ва улардан шаклланадиган сифатларнинг мустаҳкамланишига замин ҳозирлайди; ж) гуруҳ фаолиятининг самарадорлиги масаласи ҳам ўша гуруҳ аъзо лари томонидан баҳоланиши ўйин мунозарани яна давом эттириш ёки тўхтатиш масаласига ойдинлик киритади, акс ҳолда бошловчи бу масъулиятни ўз бўйнига олса унда гуруҳ ўз фаолиятидан қониқмай қолиши мумкин; з) биринчи гуруҳ аъзоларининг максимал тарзда ўзини кўрсатиш, ҳаттоки, ўзидаги яширин эмоцияларни ва янгиликларни намоён этиш- га ундаш лозимки, токи у ҳар қандай шароитда ҳам ўз индивидуалли- гини кўрсатиш қобилиятига эга бўлсин. 37 Шундай қилиб, ижтимоий-психологик тренинг самарадорлиги бир томондан, иштирокчиларни фаол қатнашишларини ва ўзларини эркин ҳис қилишларига боғлиқ бўлса, иккинчи томондан, бу нарса бош- ловчи, тренер шахсининг психологик хусусиятларига бевосита боғ- лиқдир. Шунинг учун ҳам тренерда ижтимоий-психологик тренинг ўтказиш тажрибаси етишмаса, у ўзига хос ва мос аудиторияни топиб ишлаши, катталар гуруҳи ёки номаълум кишилар билан ишлаш учун етарлича тайёргарлик кўриши лозим. Чунки агар у ўз амалий фаоли- ятини бошидаёқ мағлубиятга учратса, ҳеч қачон у тренинг машғулот- лари ўтказа олмаслиги мумкин. Бу ҳолат унда шахсий тушкунликни келтириб чиқариб, ўзи ёрдамга муҳтож бўлиб қолади. Бошловчи ҳам ўз фаолиятини амалга оширишда юқорида таъкидланганидек, ижти- моий-психологик тренингнинг турли шаклларидан маъқулроқ тури- дан бошлаши мумкин. Масалан: ўзидан ёш бўлган болалар гуруҳи- да турлича осон ўйинлар ташкил қилиш, савол-жавоб гуруҳларини уюштириш, думалоқ стол атрофида турли ҳаётий муаммоли масала- ларни муҳокама қилишга ўргатиш мумкин. Психодраматик ўйинлар, айниқса, социадрамалар шахсдан юксак касбий сифатларни, инсонлар билан ишлаш тажрибасини талаб қилади. Бошловчи тренердан талаб қилинадиган психологик касбий фаоли- ятнинг асл моҳияти шундаки, одамлар кўзига, хатти-ҳаракатига қараб, уларнинг ният ва истакларини, тренингда иштирок этиш қобилиятини тахминан олдиндан чамалаб олиши ҳамда ўйин давомида моҳирлик билан улар ҳаракатини зимдан бошқариш қобилиятига эга бўлиши шарт. Шунинг учун махсус ижтимоий психология курсларида таҳсил олмаган, касбий тайёргарликка эга бўлмаган шахслар тренингни бош- қара олмайдилар. Бундан ташқари бошқарувчи шахслардан фидойи- лик, ўз манфаатини ўзгалардан юқори қўймаслик, сабр, чидам, тезкор- лик, фаҳм-фаросат сифатлари талаб қилинади. Бу сифатлар маълумки, нафақат назарий тайёргарлик асосида балки, кўпроқ ҳаётий мулоқот ва ижтимоий фаолиятнинг барча турларида фаол иштирок этиш нати- жасидангина қўлга киритилади. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling