Ижтимоий-психологик тренинг


Перцептив тренинг ва унинг ижтимоий- психологик


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/55
Sana28.12.2022
Hajmi1.65 Mb.
#1019432
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   55
Bog'liq
trening kitobi

Перцептив тренинг ва унинг ижтимоий- психологик 
хусусиятлари
Перцептив тренинг ҳам ижтимоий-психологик тренингнинг бир 
шакли бўлиб, у ҳам энг аввало шахсни ўз-ўзини тўғри англаш ва тушу-
ниш орқали бошқаларни тўғрироқ билишга ва улар билан мос муноса-
батлар ўрнатишга қаратади. Ушбу тренинг турининг асл моҳияти шун-
даки, унда иштирок этувчи шахс аввало ўзидаги айрим ҳиссиётларни 
ўйғотиш орқали ўз қилмишларини холисона баҳолаш ва шу орқали 
ўзгалар ички оламида рўй берадиган ҳиссий кечинмаларни англаш 
имкониятига эга бўлади, натижада ўз-ўзини мукаммаллаштириш дас-
турини ишлаб чиқади. Перцептив тренинг жараёнида иштирок этув-
чилар ўзлари ўзгалар кўз ўнгида қандай баҳоланишларини, ўзгалар 
мавқеида туриб, ўзларига тўғри баҳо бериш ва ўз хулқига ўзгалардан 
бериладиган муносабатни ҳис қилишга муваффақ бўладилар.
Илмий адабиётларда перцептив тренинг баъзан цензитив тренинг 
ҳам деб аталади. Зеро, «цензитив» тренинг маъноси – сезгирликдир. 
Яъни цензитив тренинг машғулотларида одамнинг шахслараро муно-
сабатларда намоён бўладиган ҳиссиётларга сезгирлиги ошади. Бу усул 
асримизнинг 50–йилларида юзага келган бўлиб, у асосан педагоглар, 
режиссёрлар, психотерапевтлар, психологлар томонидан турли меҳнат 
жамоалари раҳбарларини ўқитиш ва улардаги коммуникатив қобили-
ятларни ўстиришда қўлланилган машғулотларда иштирокчилар «ўз-
галар оёқ кийимида юриш» вазиятига солиниб, шу орқали уларда би-
ровлар билан мулоқотга киришганда эҳтиёт бўлиш ҳисси ва эмпатия 
тарбияланган. Усулнинг муҳим хусусияти шундаки, тренинг гуруҳини 
ташкил этишда, шахсий фаолиятни йўналтиришда қатнашчиларга эр-
кинлик берилади. Бунда ишлатиладиган энг ўзига хослик шуки, ўйин 
иштирокчиларига олдиндан нима бўлиши ҳақида деярли ҳеч қандай 
маълумот берилмайди. Ўйин қатнашчилари гўёки коммуникатив ва-
куум ҳолатига туширилади. Шунинг учун ҳам бу жараённинг самара-
сига «синашлар» ва «хатоликлар» воситасида эришилади.
Шундай қилиб, перцептив тренингда иштирокчилар фаолияти-
да ақлий (интеллектуал) жараёнлардан кўра ҳиссиётлар, эмоциялар 
муҳим роль ўйнайди. 

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling