Ижтимоий-психологик тренинг
Хулқ-атвор терапияси ва тренинг ассертиви
Download 1.65 Mb. Pdf ko'rish
|
trening kitobi
Хулқ-атвор терапияси ва тренинг ассертиви Инсон ўзининг ҳаёти давомида кишилар орасида яшар экан, фаол ҳаракатда бўлишга, бутун қобилият, имкониятлардан фойдаланишга интилади. Лекин жамиятда шуниси маълумки, киши доимо ўйлаган- дай, истагандай, ҳоҳлагандай бўлавермайди, яъни ҳаётда у кўпгина қийинчилик ва қарама-қаршиликларга дуч келади. Уларни бартараф этишга ҳаракат қилади, баъзида эса уни ўраб олган жамоа шундай ҳо- латларга олиб бориши мумкин, лекин у ўз истакларидан, мақсадидан воз кечиб, салбий эмоционал ҳолатларга тушиши мумкин. У ҳолат, ки- шининг ҳатти-ҳаракатларида, муносабатларида намоён бўлади, баъзи- да эса ғазаб ёки нафратини намойиш этишга ожиз бўладилар. Ўзларига ишонч ҳосил қила олмайдилар. Баъзида бундай кишилар тушкунлик- ка учрайдилар. Психологияда бу типдаги кишиларни руҳан эзилган, тушкунликка берилган шахс типи деб юритилади. Уларга қарама-қар- ши бўлган баъзи кишилар анча қўзғалувчан, ҳаракатчан барқарор тип 28 бўлади. Бу типдаги кишилар ўз мақсадини, нима кераклигини яхши тушунадилар ва ҳар қандай қийинчиликларни енгиб ўтишга, ўзлари- ни намойиш эта олишга, жамоада, кишилар орасида ўз ўрнини топа олишга ҳаракат қиладилар. Бундай кишиларни психологияда ассертив кишилар дейилади. Ҳар икки типдаги шахс ўзга шахслар орасида бевосита муносабат- га киришадилар. Шу жараёнда ҳар бир раҳбар шахс шу жамоа аъзоси сифатида имконияти борича ассертив тренинг методикасини ўзлашти- ришни ишлаб чиқиб, ундан тўғри фойдалана олишни йўлга кўя олса мақсадга мувофиқ бўлади. Фан тарихидан маълумки, кейинги 50-60 йиллар давомида жуда кўпгина олимлар кишиларнинг ва ҳайвонларнинг хулқ-атворини ўр- ганишда илмий изланишлар олиб бордилар. Масалан: АҚШда бихе- виоризм оқими хулқ-атвор психологиясининг намоёндалари Торндайк ва Уотсонлар ёки Фрейдзм назарияси руҳий бемор кишиларнинг хат- ти-ҳаракатлари, хулқ-атвор ва мотивларини ўрганиш-психоанализ деб юритилади. (Асосчиси З. Фрейд). Кейинги 25-30 йиллар давомида йиғилган тажрибалар натижаси клиник амалиётда амалга оширилган ва ўз натижасини бера бошлаган. Яъни, радикал ҳолда (секин) ўзгартирадиган хатти-ҳаракат кишининг ўзини бундан буён ҳам янада ўзгартириш мумкинлиги аниқланган. Шахснинг эмоционал ҳолати ва муносабатини руҳий жиҳатини ўрга- нишда клиник метод муҳим ўринни эгаллайди. Биринчи марта бу ме- тодни Австриялик олим З.Фрейд қўллаган. Унинг назариясига таянган ҳолда (онгсизликка эга) киши қанчалик заиф, бўш, ўзини-ўзи ҳимоя эта олмайдиган шахс сифатида идрок этилиши натижасида шундай ҳолатларга эгадир, деган хулосага келиши мумкин. Шунга асосланган ҳолда амалий ҳаётда кўп кишилар тўғри муносабатда бўла олмайди- лар. Улар пассив, кўпинча онгсизлик ҳолатида ҳаракатда бўладилар деб талқин қиладилар. Ассертив сўзи асосан «ишонч ҳолда тасдиқлаш» деган маънони билдиради. Лекин бу психологияда кўп маънода ишлатилади. Ассер- тив сўзи тўртта тавсифномага эга. Киши ўзининг фикрини ва ҳис-туйғусини эркин ҳолда ёритади. Ўзининг ҳатти- ҳаракатини нутқи орқали намойиш этади. У турли даражадаги кишилар билан мулоқотда бўлиши мумкин (таниши, оила аъзолари ва бошқалар). Бундай муносабатда тренинг очиқчасига эркин ва тўғри ҳолда юз беради. Унда ҳаётга бўлган фаол йўналиш бор. У хоҳлаган ва истаган нарсани амалга оширади. Унинг 29 хатти-ҳаракатлари ўзини ва бошқаларни ҳурмат қилишга қаратилган бўлади. Агар маълум вазиятда ҳаракатлари тўғри келишини сезган ҳолда у албатта, мақсадини амалга оширишга ҳаракат қилади. Аммо ўз ҳурматини ва вазият эгасининг ҳурматини эсдан чиқармайди. Ижтимоий шароит шуни кўрсатадики, ассертив ҳолат ҳар бир мил- латда, халқда асосий муаммо бўлиб қолмоқда. Албатта, бу жараён шу жамиятнинг халқнинг, миллатнинг урф-одатларига, усулларига қадри- ятларига, умуман ижтимоий-тарихий тарақ қиётига боғлиқ бўлади. Масалан, шарқ халқларининг оилавий ҳаётида, турмуш-тарзида бирон бир иш қилишдан олдин ёш авлоднинг ўзидан катта авлод ва- киллари, боланинг ота-она, оиланинг катта аъзолари билан маслаҳат- лашиб иш кўриш одат ҳисобланади. Ассертив тренингни назарий жиҳатдан билиш учун рус олими И.П.Павловнинг илмий ғоясини яхши билиш зарурдир. Павлов итлар- да тажриба ўтказиб, қўнғироқ чалиш ва гўшт бериш орқали итларда сўлак ажралиш қонуниятини ўрганди. Ҳаттоки, бу таъсир кучларини яъни, гўшт ўрнига қўнғироқ ва қўнғироқ ўрнига гўшт алмаштириш билан керакли натижага эришиш мумкинлигини аниқлаб берди. Бу усул билан Павлов нерв тизимининг характери ва ҳолатини ўрганди. Тажриба асосида бу қонуният кишиларнинг фаолиятида ҳам муҳим эканлигини белгилаб беради. Павлов нерв тизимининг иккита соҳаси- ни аниқлаб берди. 1.Наслдан-наслга ирсий ҳолатда ўтадиган нерв тизимининг борли- ги. Эволюцион жараён шу нарсага олиб келадики, нерв тизими аста-секинлик билан маълум тузилишга эга бўла бошлайди, яъни сти- муллаштирилган овқат ейиш учун қўзғатувчи бўлиб қолади. Ит унга жавоб яъни сўлак ажратиш билан жавоб беради. Бу ҳолат инсонларга ҳам ҳосдир. 2.Психологияда бу ҳолатни «темперамент» деб аталади. Темпера- ментнинг физиологик асоси олий нерв тизимининг тузилишини таш- кил этади. Яъни Павлов таълимотига қараганда нерв тизимининг 3та типи, яъни: 1. Қўзғалиш ва тормозланишнинг ўзаро тенглик муноса- бати-мувозанати. 2.Қўзғалиш ва тормозланишнинг ўрин алмаштириш тезлиги. 3.Нерв тизимининг фаоллиги. Шу асосда нерв тизимининг типларини аниқлаш мумкин. Асосан, бу 2 типга бўлинади: кучли ва кучсиз. Кучли тип мувозанатли инерт бўлади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling