Ижтимоий-психологик тренинг


Download 1.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/55
Sana28.12.2022
Hajmi1.65 Mb.
#1019432
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55
Bog'liq
trening kitobi

Масъул муҳаррир: 
Яхняева Мухайё Шурниязовна
Kitobxon.Com


3
СЎз БОШИ
Ҳозирги давр талаби маънавий жиҳатдан етук, ҳар томонлама би-
лимдон, мустақил фикрловчи шахсни шакллантириш бўлиб, бу жараён 
шахслараро муносабат ва мулоқотга киришиш вақтида амалга ошири-
лади. Шундай экан, кишиларни мулоқот жараёнида теран фикр лилик, 
ҳозиржавоблик, таъсирчанлик, сезгирлик, би лимдонликни шакллан-
тириш ва ривожлантириш муҳим аҳа мият касб этади.
Дарҳақиқат, ривожланиш, юксалиш шиддат билан рўй бе раётган 
бир пайтда, ёш авлодни маънан баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, 
уларни зарарли ахборотлар ва ахборот хуружи таъсирларидан ҳимоя-
лаш энг долзарб мавзулардан бирига айланди.
Нафақат бизнинг жамиятимизда балки, бутун дунёда инсон сало-
матлиги, руҳияти, шахс камолотига салбий таъсир этувчи зарарли ах-
боротлар, маънавий таҳдидлар бугунги кунда ўта долзарблиги боис 
кенг жамоатчиликнинг диққат марказида турибди.
Мустақилликнинг 25 йили мобайнида мамлакатда ижтимоий, мада-
ний ва халқаро ҳаётнинг деярли барча томонларига таал луқли ижобий 
ўзгаришлар юз берди. Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига қўшилиши 
бобида фаол ва самарали қадамлар қўйилдики, бу кўп жиҳатдан мам-
лакат фуқароларига ахборотдан эркин фойдаланиш имкониятларини 
яратиш даражаси билан боғлиқдир. Ахборот ва коммуникация техноло-
гиялари шиддат билан ривожланаётган асрда ахборот сиёсати маданий 
сиёсатнинг бир бўлаги ҳисобланади.
Ҳозирги кунда интернет дунёда шиддат билан ривожланаётган 
ахборот технологиялари тизимининг бир бўлаги ҳисобланади. Бугун 
юртимизнинг олис ҳудудларига ҳам интернет кириб борди. Шу боис, 
биз уни турли қарашлар, фикр ва ғоялар кесишган виртуал макон си-
фатида қабул қиламиз.
Бундай шароитда масаланинг яна бир муҳим жиҳатига эътибор-
ни қаратиш алоҳида аҳамиятга эгадир. И.А.Каримов таъкидлаган-
ларидек: «Бугунги кунда ёшларимиз нафақат ўқув даргоҳларида, 
балки радио-телевидения, матбуот, интернет каби воситалар орқали 
хам ранг-баранг ахборот ва маълумотларни олмоқда. Жаҳон ахборот 
майдони тобора кенгайиб бораётган шундай бир шароитда болалари-
мизнинг онгини фақат ўрмаб-чирмаб, уни ўқима, буни кўрма, деб бир 
томонлама тарбия бериш, уларнинг атрофини темир девор билан ўраб 
Kitobxon.Com


4
олиш, ҳеч шубҳасиз, замоннинг талабига ҳам, бизнинг эзгу мақсад, 
муддаоларимизга ҳам тўғри келмайди. Нега деганда, биз юртимизда 
очиқ ва эркин демократик жамият қуриш вазифасини ўз олдимизга 
қатъий мақсад қилиб қўйганмиз ва бу йўлдан ҳеч қачон қайтмаймиз»
1

Маълумки, ”Кимки ахборотга эга бўлса, у дунёга эгалик қилади» де-
ган ёндашув бугунги кунда барча томонидан эътироф этилган. Шу бо-
исдан ҳам бугунги кунда одамларда ахборотни қабул қилиш мадания-
тини тарбиялаш катта ижтимоий аҳамиятга эгадир. Шу боисдан ҳам 
ҳар бир инсонда ахборотни танлаш ва мақбул маълумотларни қабул 
қилиш малакасини тарбиялаш муҳимдир. Одамларда “ахборот кимни-
ки”, “нимага йўналтирилган” деган саволни ўз-ўзига беришга ва унга 
асосли жавоб топиш кўникмасини шакллантириш зарурдир. Ана шун-
дагина муайян зарарли ғоялар таъсиридан ҳимоялаш имкони ошади. 
Дарҳақиқат, ёшлар ва вояга етмаганларнинг ахборот хавфсизлиги-
ни таъминлаш масалалари бир қатор миллий қонунчилик актларида 
белгиланган. Жумладан, Конституциянинг 29-моддасига биноан: 
Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким 
ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга, 
амалдаги конституциявий тузумга қарши қаратилган ахборот ва қонун 
билан белгиланган бошқа чеклашлар бундан мустаснодир”. 
Миллий қонунчилигимизда ёшларни носоғлом ахборотлар, ёт 
ғоялардан ҳимоялаш механизмлари яратилган. Мисол учун, «Ом-

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling