Ижтимоий-сиёсий газета №71 (593), 022 йил апрель, шанба 2020 йил 25 январдан чиқа бошлаган
Download 2.49 Mb. Pdf ko'rish
|
https yuz uz file newspaper dd71107cc07f55778af6340d34ef1715
Қуйидагилар иқтисодий ўсиш-
ни таъминлашда хусусий секторнинг ролини ошириш, барча тармоқ ва соҳа- ларда хусусий секторнинг ривожла- ниши учун қулай шарт-шароитлар яратишнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин: хусусий мулк дахлсизлиги ва тад- биркорлик фаолияти эркинлигини кафо- латлаш борасидаги институционал ва маъмурий ислоҳотларни давом эттириш ҳамда бу борада қонун устуворлигини таъминлаш; қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини шаффоф тарзда хусусийлаштириш механизмлари- дан, энг аввало, хусусий инвесторларни жалб қилишнинг муҳим омили сифатида фойдаланиш ҳамда ерларни аукционга чиқаришда уларнинг жозибадорлигини ошириш учун инфратузилма ва бошқа зарурий шароитларни яратиб бериш; давлат иштироки сақланиб қолаёт- ган товар ва хизматлар бозорини эр- кинлаштириш ҳамда ушбу соҳаларга хусусий секторнинг кириб келиши учун шароит яратиш, монополияга қарши органнинг институционал салоҳияти ва ваколатини кучайтириш орқали соғлом рақобат муҳитини шакллантириш; 2018 йил 15 июнь, Рамазон ҳайити куни Президентимиз Ислом цивили- зацияси маркази пойдеворига тамал тоши қўйган эди. Бугунги муборак Рамазон кунларида давлатимиз раҳ- бари ушбу мажмуага яна ташриф бу- юрди. Бу марказ ҳам маҳобати, ҳам моҳияти жиҳатидан улкан лойиҳа. Унинг қурилиши қарийб тўрт йил- дирки давом этмоқда. Мажмуа уч қаватли бўлиб, қадимий обидала- римиз шаклида барпо этилган. Бино марказида улкан гумбаз, тўрт томо- нида симметрик пештоқлар қурил- ган. Бугунги кунда пардозлаш ишла- ри олиб борилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев шу ишларни кўздан кечирди. Бинони пар- дозлашда қадимий мадрасаларимиз- даги белгилар ва иссиқ ранглардан фойдаланилмоқда. Давлатимиз раҳбари мажмуани чи- ройли ва сифатли қилиб қуриш билан бирга мазмунига алоҳида эътибор қа- ратиш зарурлигини таъкидлади. — Бугун, муборак Рамазон ойи- да, жума кунида бу ерга келишимиз бежиз эмас. Бундай улуғ айём кун- ларида қилинган ниятлар амалга ошади. Охирги йилларда оғир-оғир синовлардан ўтдик. Лекин бу ерда иш тўхтагани йўқ. Нима учун буни қура- япмиз? Халқимизнинг дунёқарашини, ғурурини кўтариш, қандай буюк эл эканимизни ашёвий далиллар билан намоён этиш учун, — деди Шавкат Мирзиёев. Ислом цивилизацияси маркази халқимизнинг маънавий қудратини кўрсатиши қайд этилди. — Ўтган йили Қашқадарёда “Ўзбекистон GTL” заводини очиб, бу- тун дунёга мамлакатимизнинг иқтисо- дий қудратини кўрсатдик. Бу марказ халқимизнинг маънавий ва маърифий қудрати тимсоли бўлиб қолади, — дея таъкидлади Президент. Давлатимиз раҳбари деворларда- ги равоқларнинг безак ва ёзувлари намуналари билан танишди. Дарво- залар тепасига тинчлик, илм, одобга чорловчи оятлардан ёзиш мақсадга мувофиқлигини айтди. Ислом цивилизацияси маркази- нинг таркибий қисмлари тўғрисида маълумот берилди. Биринчи қават- да музей омбори, қадимий қўлёзма ва осори-атиқаларни сақлаш ҳамда реставрация қилиш хоналари, нашриёт ва китоб дўконлари жойла- шади. Иккинчи қават мажмуанинг асо- сий кўргазма майдони бўлади. Бу ердаги Ислом тарихи музейи 9 та бўлимдан ташкил топади. Бинонинг марказида 65 метр баландликда- ги гумбаз остида Ислом олами- нинг дурдонаси ҳисобланган Усмон мусҳафи қўйилади. Бу зал атрофи- да яна 8 та — “Исломдан аввалги даврда Марказий Осиё”, “Ислом- нинг Марказий Осиёга ёйилиши”, “Таълим”, “Илм-фан”, “Меъморчи- лик ва шаҳарсозлик”, “Санъат ва ба- диий ҳунармандчилик”, “Анъаналар” ҳамда “Учинчи Ренессанс — Янги Ўзбекистон” бўлимлари жойлашади. Шунингдек, бу қаватда 550 киши- га мўлжалланган конференция зали бўлади. Президентимиз “Илм-фан” бўли- мини кўздан кечирди. Аллома бобо- ларимиз меросини кенг ва таъсирчан тарғиб этиш бўйича тавсиялар берди. Давлатимиз раҳбари учинчи қават- га чиқиб, кутубхона, Ислом академия- си илмий кафедралари ва маъмурий хоналар намуналарини ҳам кўрди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олмазор туманидаги Университет маҳалласига борди. Ижтимоий дастурларни маҳалла- бай амалга ошириш — давлатимиз раҳбарининг энг асосий талаби. Уни- верситет маҳалласида ҳам иш шун- дай ташкил этилган. Фуқаролар йиғи- ни биноси замонавий таъмирланган. Уйлар ҳовлиси, майдончалар обод қилиниб, ички йўллар бетон билан текисланган, 700 метр узунликдаги велосипед йўлаклари қурилган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling