150 000 АҚШ доллари
эквивалентидан, фойдаланишга қабул қилинган
кўчмас мулк объектларида қиймати
180 000 АҚШ
доллари эквивалентидан кам бўлмаган кўчмас
мулк объектлари;
бошқа ҳудудларда — қурилиш даврида тузил-
ган шартномаларга асосан қиймати
70 000 АҚШ
доллари эквивалентидан, фойдаланишга қабул
қилинган кўчмас мулк объектларида қиймати
85 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлма-
ган кўчмас мулк объектлари.
Бунда, мазкур бандда назарда тутилган кўчмас
мулк объектларини
сотиб олиш хорижий давлат-
лар фуқароларига Ўзбекистон Республикасида
доимий рўйхатдан ўтиш ва яшаш гувоҳнома-
сини олиш учун асос бўлмайди.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармонига
6-иловага мувофиқ хорижий мамлакатлар фуқа-
роларига кўчмас мулк сотиб олиш шарти билан
Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини
олиш учун талаб этиладиган кўчмас мулк қиймати
миқдори
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида
400 000 АҚШ долларидан 300 000 АҚШ доллари
эквивалентигача камайтирилсин.
5.
Иқтисодиётда рақобат муҳитини янада
яхшилаш ва хусусий сектор олдидаги бюро-
кратик тўсиқларни қисқартириш мақсадида
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқарти-
риш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қў-
митаси, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлигининг
қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
а) охирги календарь йилида товарлар (хизмат-
лар)ни сотишдан тушган тушуми
базавий ҳисоб-
лаш миқдорининг ўн минг бараваридан ошмай-
диган юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбир-
корлар ёхуд шахслар гуруҳини (табиий монополия
субъектлари, давлат харидлари ва биржа савдо-
лари иштирокчилари, маҳсулотларининг нархлари
давлат томонидан тартибга солинадиган хўжалик
юритувчи субъектлардан ташқари) товар ёки мо-
лия бозорларида
Do'stlaringiz bilan baham: |