Ижтимоий тиббиёт” кафедраси «Тиббий ижтимоий экспертиза ва тиббий-ижтимоий реабилитация асослари»


Download 202.66 Kb.
bet3/8
Sana16.01.2023
Hajmi202.66 Kb.
#1095093
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
реферат гипертония касаллиги

Гипертонияни ташхислаш.
Беморга аниқ ташхис қўйиш учун шифокор бир нечта лаборатория таҳлиллари ва аппарат текширувлари ўтказиши керак бўлади. Ташхиснинг мақсади касалликнинг босқичи ва гипертония даражасини аниқлаш ҳисобланади. Ушбу маълумотлар билан шифокор самарали даволаш усулини танлаш имкониятига эга бўлади. Касалликнинг дастлабки босқичлари яширин кечгани боис кўпчилик беморлар шифокор ҳузурига кеч келишади. Касалликни бутунлай даволаш жуда мушкул ҳисобланади, шунинг учун беморлар сабр-тоқатга эга бўлишлари керак, зеро касаллик уларга қолган умрлари давомида ҳамроҳлик қилиши мумкин. Шунинг учун касалликни ўз вақтида олдини олиш, шубҳали белгилар пайдо бўлса, шифокор кўригидан ўтиш зарур.
Уй шароитида ҳар бир инсон ўз қон босимини мунтазам ўлчаб туриши керак, энг оптимал кўрсаткич 120/80 мм сим.уст (қуйида бирлик деб келтирилади), ёши катталар учун 130/90. Атроф-муҳит таъсири ёки жисмоний фаоллик натижасида босим 5-10 бирликка ортиши мумкин. Қуйи ва юқори босим ўртасидаги жуда катта фарқ ҳам ҳавотир учун белги бўлади — одатда бу кўрсаткич 50 бирликдан ошмаслиги керак. Агар қон босимининг тез-тез ўзгариши кузатилса, шифокор билан учрашиш тавсия этилади.
Қон босими кўтарилишини даволаш

Даволаш пайтида беморлар ҳар қандай стресс ёки ҳиссий зўриқишдан йироқ бўлгани маъқул. Беморлар очиқ ҳавода: ҳовуз атрофида, боғда, ўрмонда сайр қилишлари тавсия этилади. Тўғри овқатланиш гипертонияни муваффақиятли даволашда муҳим ҳисобланади.
Гипертония босқичлари ва олдини олиш йўллари
Замонавий тиббиёт артериал гипертониянинг 3 босқичини фарқлайди:

  • 1 босқич — Қон босими 140-159 / 90-99 мм сим.уст оралиғида бўлади. Қон босими вақти-вақти билан меъёрга келиши ва яна кўтарилиши мумкин;

  • 2-босқич — Қон босими 160-179 / 100-109 мм сим.уст оралиғида. Артериал қон босими тез-тез кўтарилиб туради ва кам ҳолларда меъёрга тушади.

  • 3 босқич — босим 180/110 мм сим.уст. дан юқори кўтарилади. Босим доимий равишда юқори бўлади ва унинг пасайиши юрак касалликлари туфайли юзага келади.


Download 202.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling