Ижтимоий тиббиёт” кафедраси «Тиббий ижтимоий экспертиза ва тиббий-ижтимоий реабилитация асослари»


Download 202.66 Kb.
bet5/8
Sana16.01.2023
Hajmi202.66 Kb.
#1095093
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
реферат гипертония касаллиги

ГИПЕРТОНИЯ КАСАЛЛИГИ, бирламчи (эссенциал) артериал гипертония, идиопатик артериал гипертония — одамларда кўп учрайдиган (75% гача) артериал қон босимининг ошиши. Сабаблари: турли ўткир ёки сурункали руҳий (эмоционал) изтироблар, ирсий ёки касбий омилларовқатланиш тартибига риоя қилмаслик ва б.
Гипертония касаллиги клиник кечишига қараб икки хил бўлади:
1) сокин, узоқ муддат давом этадиган ва
2) шиддатли, тез ривожланадиган ва қисқа вақт ичида бош мия, буйрак етишмовчилиги ҳамда кўришнинг кескин пасайишига олиб келадиган шакл.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 1978 й. да қабул қилинган Гипертония касаллигининг таснифи қуйидаги босқичлардан иборат: I босқич қон босими ошишининг кўрсаткичи 140/90 мм симоб устунидан юқори бўлиб (мас, 150—180/90-* 105) марказий нерв системаси, юрак-томир ва буйрак системасининг зарарланиши белгиларисиз кечади, узоқ муддат давом этмайди ва бемор изтиробдан қутилгандан сўнг ҳамда қон босимини туширувчи, тинчлантирувчи дорилар ичилгандан ва организмга маълум муддат дам берилгандан кейин унинг аҳволи яхшиланади ва артериал босим кўрсаткичлари тез орада мўътадиллашади.
II босқичда артериал босимнинг систолик кўрсаткичи 160—179 мм симоб устунига, диастолик кўрсаткич эса 100—109 мм симоб устунига тенг бўлиши ва ундан ҳам юқорига кўтарилиши мумкин. Бу босқичда патологик ўзгариш асосан юракнинг чап қоринчаси гипертрофияси б-н белгиланади, шунингдек, тўр парда томирларининг ёйилган ёки фокал торайиши, микроальбуминурия, яъни сийдикда оқсил моддаси ва қон плазмасида кератинин концентрациясининг қисман ошиши (1,2—2,0 мг/дл) кузатилади. Ультратовуш текшируви ёки ангиография (сон артерияларида, аортада, ёнбош ва сон артерияларида ўтказилган) орқали атеросклеротик ўзгаришлар (пилакчалар)ни аниқлаш мумкин. Клиник шикоятлари тез-тез бош оғриши, бош айланиши (гипертоник кризлар), юрак соҳасида оғриқ, нохушликлардан иборат.
III босқичда беморларда қон босими кўрсаткичлари янада юқори (систолик-180—209 мм, диастолик эса 110— 119 мм симоб устунига тенг ва ундан ҳам юқори) ва доимий бўлади. Бу босқичнинг клиник манзараси ранг-баранг бўлиб, нафақат юрак-томир системасида (стенокардия, миокард инфаркти), балки бош мия қон томирларида хам патологик ўзгаришлар (геморрагик инсульт, энцефалопатия), буйрак етишмовчилиги (нефроангиосклероз) ҳамда кўз тўр пардасига қон қуйилиши кузатилади. Бундай оғир асоратлар содир бўлган пайтларда қон босими кўрсаткичлари пасайиши, ҳатто нормаллашиши ҳам мумкин.
Гипертония касаллигига тўғри ташҳис қўйиш беморда иккиламчи артериал гипертензия сабабларини бартараф этишга боғлиқ. Гипертония касаллигини даволаш мураккаб ва узоқ, давом этадиган жараён бўлиб, бемордан врач кўрсатмаларини қатъий бажаришни талаб этади. Аввало бемор ўзининг ҳаёт фаолияти, овқатланиш, ишлаш ва дам олиш режимларини ўзгартириши, мас, спиртли ичимлик ичиш ва чекишдан воз кечиши, шўр, ёғлиқ овқатларни кам истеъмол қилиши, семиришга йўл қўймаслиги, кам суюқлик ичиши, енгил жисмоний машқлар қилиши: бир оз юриши, секин югуриши (пульс ўлчаб турилади), чанғида юриши, велотренажордан фойдаланиши, дам олиш кунларини унумли ўтказиши (шаҳардан четга чиқиш, тоза ҳаводан нафас олиш, тиниқиб ухлаш), аутотренинг билан шуғулланиш, турли асабий-руҳий ҳис-ҳаяжонлардан узоқроқ бўлишга ҳаракат қилиши керак. Шунингдек, психотерапия, гипербарик оксигенация, электруйқу, акупунктура ва массаж усулларидан фойдаланиш лозим.
Доридармонлар билан даволаниш оилавий врач ёки кардиологнинг кўрсатмаси асосида олиб борилади. Ҳоз. қон босимини туширадиган препаратларнинг турлари ва сон-саноғи жуда кўп. Даволовчи врач Гипертония касаллигининг босқичини ҳисобга олиб, бир ёки бир неча гипотензив препаратларни бемор мизожини эътиборга олган ҳолда маълум муддатга тавсия этади ва даво натижасини мунтазам назорат қилиб боради.
Қон томир деворларининг қон оқимига нисбатан кўрсатган қаршилик кучи нормал қон босимини пайдо қилади. Соғлом киши организмидаги қон томирлар кенгайиб-торайиш хусусиятига эга. Шунинг учун у муҳитга мослашиб, ўртача мувозанатда туради. Баъзи оилаларда барча кишиларнинг қон босими пастликка мойил бўлади. Айрим оилаларда эса аксинча, босим юқорироқ кўрсаткичлари эга бўлади. Агар турли таъсирлар натижасида томирларнинг кенгайиш ёки торайиш мувозанати бузилса. Шу билан бирга бундай бузилиш бир оз муддат сақланиб қолса, касаллик аломатлари пайдо бўлади.

Download 202.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling