Ижтимоий ва иқтисодий фанлар” кафедраси


Download 0.92 Mb.
bet1/28
Sana25.02.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1230609
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
MIKROIQTISODIYOT VA MAKROIQTISODIYOT FAN DASTURU


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ ЖИЗЗАХ ФИЛИАЛИ
‘‘Ижтимоий ва иқтисодий фанлар” кафедраси

Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича )
Бакалавр йўналишлари талабалари учун
Микроиқтисодиёт ва макроиқтисодиёт”фанидан


Услубий кўрсатма
Тузувчилар: Б.Мухторов – Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали “Ижтимоий ва иқтисодий фанлар” кафедраси дотсенти.
Х.Норбеков – Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали “Ижтимоий ва иқтисодий фанлар ” кафедраси ассистенти

Жиззах-2022



1-МАВЗУ-“МИКРОИҚТИСОДИЁТ” ФАНИГА КИРИШ



  1. Фаннинг мақсади ва вазифаси.

  2. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасидан ўрин олган ижтимоий-иқтисодий масалалар.

  3. Чекланган ресурсларни тақсимлашнинг бозор механизми.

  4. Бозор ва унинг вазифаси.

  5. Бозор билан боғлиқ бўлмаган фаолият, мулкка эгалик қилиш – бозор алмашувининг асосий шарти.



1.Фаннинг мақсади ва вазифаси

Фаннинг асосий вазифаси талабаларга бозор муносабатлари шароитида иқтисодиётда амал қиладиган қонуниятларни, бозор механизмининг назарий ва амалий асосларини, жамиятдаги ресурслар танқислиги ва кишилар зҳтиёжини қондириш зарурияти тўғрисида кенг иқтисодий мулоҳазалар юритишни ва уни амалда тадбиқ этиш йўлларини ўргатишдан иборат.


Иқтисодиётнинг бозор муносабатларига ўтиши билан жамиятда бозор иқтисодиётининг амал қилиш механизмини, турли мулкчиликка асосланган корхоналарнинг (фирмаларнинг) хўжалик юритиш фаолиятини, уларнинг бозор шароитидаги ҳаракатини, чекланган ишлаб чиқариш ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўлларини ва шу асосда уларни самарали фаолият юритишларини ўргатувчи билимга бўлган эҳтиёж ортиб боради. Бу масалаларни ҳал қилишда “Микроиқтисодиёт” фанининг аҳамияти катта, чунки бу фан иқтисодиёт фанининг таркибий қисми бўлиб, у корхоналар, фирмалар, бирлашмалар, уй хўжаликлари ва бозор иқтисодиёти шароитида мамлакат иқтисодиётининг қуйи қисмида амал қиладиган барча бозор субъектларининг фаолиятини кенг миқиёсда таҳлил этиш асосида тегишли хулосалар чиқариб, қарорлар қабул қилиш имконини яратади. Бозор субъектлари деганда истеъмолчилар, ишлаб чиқарувчилар (ҳар хил мулкчиликка асосланган колрхоналар), ёлланма ишчилар, маблағ қўювчилар, ер эгалари-умуман иқтисодиётни ишлашига ва ривожланишига таъсир кўрсата оладиган ҳар шахс ва хўжалик субъекти тушинилади. Бу ерда давлат, хусусий ва шу каби бошқа секторларнинг айрим корхоналари олиниб, улардаги даромадлар ва харажатлар, ишчиларнинг сони ва уларни иш билан таъминланиши, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар миқдори, уларнинг баҳоси ва шу каби қатор бошқа иқтисодий кўрсаткичлар таҳлил этилади.
Талаб ва таклиф таҳлили асослари. бозор мувозанати-бу талаб чизиғи ва уларга таъсир қилувчи омиллар
Таклиф ва талабни иқтисодий нуқтаи назардан таҳлил қилиш, жуда кўп ва кенг муаммоларни ҳал қилишда универсал восита бўлиб хизмат қилади. Бундай муаммоларга қуйидагилар кириши мумкин: жаҳондаги иқтисодий шароитлар ўзгаришининг маҳсулот ишлаб чиқаришга ва унинг самарадорлигига таъсири; нархларни назорат қилиш бўйича давлат томонидан кўриладиган чора-тадбирларни баҳолаш; иқтисодий рағбатлантириш ва минимал иш ҳақини белгилаш; солиқларнинг, субсидияларнинг, импортга қўйиладиган пошлинанинг, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар фаолиятининг чегаралашларнинг умумий иқтисодиётга таъсири ва ҳоказо.
Талаб ва таклиф орқали бозор механизмини ўрганиш, уларнинг графикларини таҳлил қилишдан бошланди. Маълумки, давлатнинг аралашувисиз, талаб ва таклиф мувозанат ҳолатга келади ва унга асосан товарнинг бозор нархи ўрнатилади ҳамда мувозанатни таъминлайдиган маҳсулотнинг умумий ҳажми ўрнатилади. Лекин, қандай қилиб, нарх ва маҳсулот ҳажми талаб ва таклифнинг баъзи бир характеристикалари билан боғланган? Қандай қилиб улар вақт бўйича ўзгаради ва қандай қилиб уларга умумий иқтисодий фаоллик, иш ҳақи харажатлари таъсир қилади? Нима учун талаб ва таклиф бозорлар (рақобатлашган, монопол, олигопол ва бошқа) бўйича фарқ қилади? Нима учун баъзи бир бозорларда товарлар танқис ва ҳоказо саволларга жавоб бериш учун талаб ва таклифнинг диаграммасини қарашдан бошлаймиз. Ордината ўқи бўйича бир бирлик маҳсулотнинг нархи кўрсатилган (сўмда). Абцисса ўқи бўйича берилган вақт оралиғида талаб қилинган ва таклиф қилинган маҳсулот ҳажми кўрсатилган. Таклиф чизиғи (supply) қанча миқдорда ва қанақа ишлаб чиқариш нархида товарнинг бозорда сотилиши мумкинлигини кўрсатади. Таклиф чизиғи қанча юқорига кўтарилса, шунча нарх юқори бўлади ва шунга кўп фирмалар маҳсулот ишлаб чиқариб, сотиш имкониятига эга бўладилар.

2-расм. Талаб ва таклиф чизиқлари

Юқори нарх, мавжуд фирмаларга ишлаб чиқаришни кенгайтиришга даъват этади, бозорга янги фирмаларни ўз маҳсулоти билан кириб келишини таъминлайди, улар ишлаб чиқарган юқори харажатли рентабел бўлмаган маҳсулотлари юқори нархда рентабел бўлади. Бундай ҳолда, фирмалар ишлаб чиқаришнинг кенгайиши қисқа вақт оралиғида интенсив бўлса, узоқ муддатда эса экстенсив амалга оширилади.


Талаб чизиғи (Demand) истеъмолчиларнинг берилган нархларда қанча миқдорда маҳсулот сотиб олиш мумкинлигини билдиради. Талаб чизиғининг пастга кетиши, истеъмолчиларнинг нарх қанча паст бўлса, улар шунча кўп маҳсулот сотиб олишини англатади. Паст нархлар, харидорларга янада кўпроқ миқдорда товарлар сотиб олишига ҳамда илгари сотиб олаолмаётган истеъмолчиларга эса ҳозир у товарни сотиб олишга имкон яратади.

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling