1. «Даромад-истеъмол» чизиғи ва унинг таҳлили.
Даромад-истеъмол чизиғи. Даромаднинг ўзгариши бюджет чизиғини ўзига параллел равишда силжишига олиб келади, нима учун деганда, нархлар нисбати ўзгармайди. Даромад ошганда, бюджет чизиғи ўнгга-юқорига силжийди, камайганда пастга-чапга силжийди. Худди шундай силжишлар неъматлар нархи бир хил ўзгарганда ҳам содир бўлади. Нархларнинг пасайиши реал даромадни оширади, натижада бюджет чизиғи ўнгга-юқорига силжийди. Худди шундай нархларнинг ўсиши, реал даромадни камайтиради - бюджет чизиғи пастга-чапга силжийди.
Реал даромаднинг ўсиши натижасида бюджет чизиғи ҳолатларга кетма-кет силжийди (32-расм).
32-расм. «Даромад-истеъмол» чизиғи.
Даромадларнинг ўзгаришига мос равишда истеъмолчининг янги ҳолатдаги мувозанат нуқталари ўрнатилади: . Ушбу мувозанат нуқталарини туташтирувчи чизиқни америкалик олим Дж.Хикс «даромад-истеъмол» чизиғи деб атади ва бу чизиқ илмий адабиётларда «турмуш даражаси» чизиғи деб ҳам аталади.
Даромад ва алмаштириш самаралари. «Даромад-истеъмол» чизиғини таҳлил қилганимизда, даромад ўзгаришини ( нархлар ўзгарганда) истеъмолга таъсирини ўрганган эдик. «Нарх-истеъмол» чизиғи орқали нархларнинг ўзгаришини бир неъмат билан бошқа бир неъматни нисбий алмаштиришга таъсири ўрганилади. Энди биз неъматга бўлган талабни ўзгаришининг қанча қисми нарх билан боғлиқ ва қанча қисми даромад билан боғлиқлигини кўриб чиқамиз (35-расм). Нархнинг ҳар қандай ўзгариши, биринчидан: реал даромадни оширади, натижада бефарқлик эгри чизиғи силжийди ва истеъмолчи сотиб олиши мумкин бўлган неъматлар таркибини ўзгартиради; иккинчидан - нархлар нисбатини ўзгартиради ва бир неъмат (Б) билан бошқа неъмат (А) алмаштирилади.
Неъматлар мажмуасига (А ва Б неъматлар) бўлган талаб ўзгаришининг қанча қисми реал даромад таъсири ва қанча қисми нархнинг пасайиши билан боғлиқ эканлигини аниқламоқчимиз. 35-расмда бюджет чизиғининг бошланғич ҳолати БА ва А неъмат нархи пасайгандан кейинги ҳолати БА келтирилган. Бошланғич бюджет чизиғида бефарқлик эгри чизиғига мос келувчи оптимал мажмуа нуқта билан ифодаланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |