Ijtimoiy antropologiya
Download 1.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Ijtimoiy antropologiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тузувчилар
ТОШКЕНТ – 2018 Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил “____” _________даги “____”-сонли буйруғининг ____- иловаси билан фан дастури рўйхати тасдиқланган. Фан дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича Ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашининг 2018 йил “___” ____________даги ___ - сонли баённомаси билан маъқулланган. Фан дастури Ўзбекистон Миллий университетида ишлаб чиқилди. Тузувчилар: Каланов К.К. ЎзМУ, Социология кафедраси мудири, профессор Сабирова У.Ф. ЎзМУ, Социология кафедраси доценти, соц.ф.н. Тақризчилар: Умаров А.А. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти профессори, соц.ф.д. Убайдуллаева Р.Т. Ўзбекистон Миллий университети Социология кафедраси доценти, соц. ф.н. Фан дастури Ўзбекистон Миллий университети Кенгашида кўриб чиқилган ва тавсия қилинган (2018 йил “__” ______ даги ___ - сонли баённома). I. Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни Ушбу фан миллий-маданий макон ҳамда социал соҳа муассасаларини социал-лойиҳавий объект сифатида турли миллий, жинсий, ёш билан боғлиқ ва ижтимоий-синфий гуруҳларнинг ўзига хос яшаш хусусиятларини очиб беради. Жамият тараққиёти ва барқарорликни таъминлашда алоҳида ўрин эгаллайди. Ижтимоий антропология жамиятнинг социал негизи, таркибий қисмлари, социоантропологик қонунлар ва категориялар, социомаданий ҳодиса ва жараёнларнинг моҳияти, соҳага оид тизим ва уларнинг амал қилиш қонуниятлари каби масалаларни қамраб олади. Жамиятда мавжуд ижтимоий қонунларни билиш ва уларнинг амал қилишига онгли муносабатда бўлиш, мамлакатни демократлаштириш ва иқтисодиётни бозор тамойиллари асосида ислоҳ қилиш жараёнларининг моҳиятини тушунишда талабаларни зарур бўлган билимлар билан таъминлайди. “Ижтимоий антропология” фани умумкасбий фанлар блокига киритилган курс ҳисобланиб, биринчи курсда ўқитилиши мақсадга мувофиқ. “Ижтимоий антропология” фани социология ва психология фанлар туркумига киради ва гуманитар йўналишлардаги бакалавриат таълим йўналишларида ҳам ўқитилади. Мазкур фан бошқа ижтимоий фанларнинг назарий ва услубий асосини ташкил қилиб, ўз ривожида аниқ йўналишдаги социологияга оид билим соҳасидаги фанлар учун замин бўлиб хизат қилади. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling