I.
Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий
таълимдаги ўрни
Ушбу фан миллий-маданий макон ҳамда социал соҳа муассасаларини
социал-лойиҳавий объект сифатида турли миллий, жинсий, ёш билан
боғлиқ
ва
ижтимоий-синфий
гуруҳларнинг
ўзига
хос
яшаш
хусусиятларини очиб беради. Жамият тараққиёти ва барқарорликни
таъминлашда алоҳида ўрин эгаллайди.
Ижтимоий антропология жамиятнинг социал негизи, таркибий
қисмлари, социоантропологик қонунлар ва категориялар, социомаданий
ҳодиса ва жараёнларнинг моҳияти, соҳага оид тизим ва уларнинг амал
қилиш қонуниятлари каби масалаларни қамраб олади. Жамиятда мавжуд
ижтимоий қонунларни билиш ва уларнинг амал қилишига онгли
муносабатда бўлиш, мамлакатни демократлаштириш ва иқтисодиётни
бозор тамойиллари асосида ислоҳ қилиш жараёнларининг моҳиятини
тушунишда талабаларни зарур бўлган билимлар билан таъминлайди.
“Ижтимоий антропология” фани умумкасбий фанлар блокига
киритилган курс ҳисобланиб, биринчи курсда ўқитилиши мақсадга
мувофиқ. “Ижтимоий антропология” фани социология ва психология
фанлар туркумига киради ва гуманитар йўналишлардаги бакалавриат
таълим йўналишларида ҳам ўқитилади. Мазкур фан бошқа ижтимоий
фанларнинг назарий ва услубий асосини ташкил қилиб, ўз ривожида аниқ
йўналишдаги социологияга оид билим соҳасидаги фанлар учун замин
бўлиб хизат қилади.
II. Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларга ижтимоий антропологик
билимларнинг назарий асослари, фаннинг асосий тушунчалари ва
категорияларини, социомаданий қонун ва тамойилларини ўргатиш ҳамда
уларни амалиётда татбиқ этиш кўникмасини ҳосил қилишдан иборат.
Ушбу мақсадга эришиш учун фан талабаларни назарий билимлар,
амалий кўникмалалар, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларга услубий ёндашув
ҳамда илмий дунёқарашини шакллантириш вазифаларини бажаради.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги
талаблар қўйилади. Талаба:
– Ижтимоий антропология билим асослари, назарий-эмпирик
жиҳатлари, илмий категория ва методлари тўғрисида тасаввурга эга
бўлиши;
– Ижтимоий антропология назарияси асослари, социомаданий
қонунлар,
тушунчалар,
категорияларни,
социал
жараёнларнинг
хусусиятларини билиши ва улардан фойдалана олиши;
– талаба ижтимоий ҳодиса ва жараёнларни таҳлил қилиш усулларини
қўллаш, социал муаммолар бўйича ечимлар қабул қилиш кўникмаларига
Do'stlaringiz bilan baham: |