Ijtimoiy-gumanitar
Download 77.96 Kb.
|
WTbMJbKWhVqgA3JNHUaR8QAnFNUAHd1t (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- FANIDAN MUSTAQIL ISHI
FARG'ONA DAVLAT UNIVERSITETI SIRTQI BO’LIM “IJTIMOIY-GUMANITAR FANLAR” KAFEDRASI Iqtisodiyot (tarmoqlar va sohalar bo‘yicha) ““Industrial iqtisodiyo`t” FANIDAN MUSTAQIL ISHIMavzu:Bajardi: 20/116 guruh talabasi Mansurova M. Qabul qildi. Mirzayev R. Farg’ona -2023 1MAVZUSаnоаt tаrmоqlаrining 2017-2021 yillаrdаgi rivоjlаnishining аsоsiy yo`nаlishlаri. Мамлакатимизда иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш шароитида иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш, иқтисодиётга хорижй инвестицияларни жалб қилиш ва жозибадорлигини ошириш, тадбиркорликка қулай инвестицион иқлим ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш истиқболда амалга оширилиши кўзда тутилган энг муҳим вазифалардан саналади. 2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича тасдиқланган Ҳаракатлар стратегиясининг “Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш” деб номланган учинчи йўналишида “макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, солиқ юкини камайтириш ва солиққа тортиш тизимини соддалаштириш сиёсатини давом эттириш, харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганини сақлаб қолган ҳолда Давлат бюджетининг даромад қисмини мустаҳкамлаш ва тегишли рағбатлантирувчи чораларни кенгайтириш” каби чора-тадбирлар белгиланган1 . Харакатлар стратегиянинг бош мақсади олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини тубдан оширишдан, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратишдан, мамлакатни модернизациялаш ва ҳаётнинг барча соҳаларини эркинлаштиришдан иборатдир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга тақдим этилган Мурожаатномасида – 2019 йилни юртимизда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилинди Ҳаракатлар стратегияси ижросини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида, умумий қиймати 16,9 триллион сўм ва 8,1 миллиард АҚШ долларига тенг лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутувчи ҳамда қуйидагиларга қаратилган 2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тасдиқланди. Давлат дастурига мувофиқ, иқтисодиётни ривожлантириш ва инвестицияларни фаол жалб этиш соҳасида - макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, соғлом рақобат учун зарур шароитларни яратиш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, иқтисодиётда давлат иштирокини жиддий равишда камайтириш, юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, “хуфёна” иқтисодиётга қарши курашиш ва унинг улушини кескин қисқартириш, валюта сиёсатини эркинлаштиришни давом эттириш1 вазифалари белгиланди. Президентимиз таъкидлаганидек “Хорижий давлатлар ва халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари, жаҳоннинг етакчи ишбилармонлари билан музокаралар ўтказилиб, мамлакатимизга ўнлаб миллиард доллар инвестиция жалб этиш бўйича 700 га яқин инвестиция битимлари имзоланди. Бундай чора-тадбирлар натижаси ўсиш суръатларида кўзга ташланмоқда. Хусусан, ўтган йили асосий капиталга инвестициялар ҳажми 18 фоиздан зиёд ўсган. Бу, ўз навбатида, саноат ишлаб чиқаришининг 14,4 фоизга кўпайишини таъминлаган. 2019 йилги Инвестиция дастурига мувофиқ жами 3 минг 200 дан зиёд инвестиция лойиҳаси доирасида қарийб 14 миллиард доллар миқдоридаги капитал қўйилмаларни ўзлаштириш режалаштирилган. Шундан 4 миллиард доллардан ортиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш белгиланган” 2 . Ўзбекистонда барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” деган тамойил асосида олиб борилмоқда.3 Шундай экан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинликлар бериш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартириш, хуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва хуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслик тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш соҳада давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналиши ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгилансин”4 деб қаратилган. Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, инновацион иқтисодиётни шакллантириш, рақамли иқтисодиётга ўтиш шароитида иқтисодчи олимлар, амалиётчилар ва мутухассислари олдида қуйидаги йўналишларда муҳим чора-тадбирларни ишлаб чиқиш вазифаси турибди: - иқтисодиётни ривожлантириш ва эркинлаштириш шароитида корхоналарнинг инвестицион фаоллигини оширишда молия, банк ва кредит тизими барқарорлигини таъминлаш масалалари; - корхоналарда инвестицион иқлим ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашда солиқққа тортишни соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш йўналишлари; - корхоналарнинг инвестицион фаоллигини оширишда бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ҳамда аудитни такомиллаштириш масалалари; - эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарини ташкил этишда корхоналарга хорижий инвестицияларни жалб этишнинг самарали шакли сифатида. Download 77.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling