Заргарлик мақсулотларини ишлаб чиқариш турлари
Хозирги кунда заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш асрсан тўрт йўналиш бўйича олиб борилмокда: якка тартибда; серияли тартибда; қуймакорлик усули билан; филигран техникасини қўллаб.
Якка тартибда ишлаб чиқариш - бу жараёнда деярли хамма ишлар - металлни эритиб олишдан маҳсулотга якуний пардозлаш беришгача
(агарда тош ўрнатиш лозим бўлса, тошларни ўрнатиш), хаммаси қулда бажарилади. Якка тартибда маҳсулот ишлаб чиқарувчи заргар маҳсулотнинг сурати, расми, намунаси, чизмаси, ёзма ёки орзаки тушунтирилиши; тошнинг ўлчамлари ва маҳсулотнинг бўлажак оғирлиги хақидаги маълумотларга эга бўлиб, уларга таянган холда уни тайёрлайди. Зарурий маълумотлар туркумига ўрнатиладиган тошнинг ўлчамлари, қўлланадиган металлнинг сифати ва миқдори, узукнинг ички диаметр ўлчами киради. Якка тартибда маҳсулот ишлаб чиқариш бошқа ишлаб чиқариш турларининг асосини ташкил этади, чунки серияли ва қуйма маҳсулотлар ишлаб чикаришда, намуна сифатида, якка тартибда ишлаб чиқарилган маҳсулот қўлланилади.
Серияли ишлаб чиқаришда - иш унуми юқори ва маҳсулотнинг таннархи арзон бўлади. Ишлаб чиқаришнинг бу турида маҳсулотлар асосан штамплаш йўли билан тайёрланади. Серияли ишлаб чиқариш қўлланиладиган тошлар маҳсулот кузхоналарнинг ўлчам ва шаклларига мослаб танланади. Агарда тошлар стандарт ўлчамларга ва шаклга эга бўлса, улар учун кузхоналар ва бошқа деталлар стандарт ўлчовлар бўйича тайёрланади. Бундай маҳсулотлар хамма истемолчиларнинг талабини қондириш мақсадида жуда катта миқдорда ишлаб чиқарилади.
Бадиий қуймакорлик йўли билан ишлаб чиқариш. Якка тартибда тайёрланадиган мураккаб ва бадиий маҳсулотлар филигран ишлар, кўп миқдорда қуймакорлик йўли билан ишлаб чиқарилади. Қуймакорлик йўли билан маҳсулот ишлаб чиқариш қўл мехнатини енгиллаштиради, иш унумини оширади ва қимматбахо металлнинг йўколиш даражасини камайтиради. Бу усул билан маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган материалнинг қуймакорлик хоссалари юкори бўлиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |