Автомобиль фильтларининг вазифаси ва функциялари
Фильтрлар бараваракайига автомобильнинг бир неча тизимларида ўрнатилади ва автомобилнинг асосий қисмлари ҳамда двигателининг ишига у ёки бу даражада таъсир кўрсатувчи тегишли оқимларни тозалаш учун хизмат қилади.
Ҳаво фильтри.
Ҳаво фильтрининг асосий вазифаси двигателга келаётган ҳавони чангнинг абразив зарралари ҳамда бошқа зарарли аралашмалардан тозалашдан иборат бўлиб, бу нарса двигателнинг хизмат муддатини узайтиришга ёрдам беради. Шунингдек, ҳаво фильтри шовқинни камайтиради ва ҳаво оқимининг бир текислигини оширади, двигателга сув тушиши эҳтимолини камайтиради.
Ҳаво фильтрларининг энг кўп тарқалган турларига панелли ва ҳалқали фильтлар киради. Бундан ташқари жуда муракккаб конструкциялар ҳам мавжуд бўлиб, улар кўп босқичли фильтрлашни таъминлайди, хаттоки сиқилган ҳаво ёрдамида пуфлаш усули билан фильтрловчи элементни автоматик тозалашни амалга оширади.
Мой фильтри
Мазкур фильтрларнинг вазифаси мотор мойидан ишловчи юзаларнинг ейилиши натижасида, ҳамда ёқилғининг ёниши жараёнида мойга қаттиқ жисмларнинг тушиши оқибатида ҳосил бўладиган зарарли зарраларни чиқариб ташлашдан иборат.
Аксарият мой фильтрлари қисмларга ажратилмайдиган конструкция кўринишида бўлиб, фильтрловчи элемент ҳамда ичида ҳимоя кслапани бўлган металл корпусдан иборат. Одатда фильтрга иккита клапан-ўтказиб берувчи ва дренажга қарши клапанлар ўрнатилади. Биринчи клапан мойнинг ёпишқоқлиги ортиб кетиши, масалан совуқ ҳавода (двигателнинг совуқ ҳолатда ишга туширилиши) ёки фильтрловчи эелементнинг ўта ифлосланиб кетиши оқибатида, у фильтрловчи элементдан бемалол ўтолмай қолганда ишга тушади. Иккинчи клапан фильтрнинг кириш қисмига ўрнатилиб, двигател ишлаб турганда у доимо очиқ бўлади. Двигател ўчирилганда ушбу клапан ёпилади ва фильтрнинг ичида маълум миқдордаги мойни ушлаб қолиб, унинг қайтадан картерга оқиб чиқишига йўл қўймайди. Бу эса кейинги сафар двигател ишга туширилганда мой дарҳол мойлаш тизимига тушишини таъминлайди.
Мой фильтлар конструкциясининг бошқа варианти алмаштирилувчи фильтрловчи эелемент (картриж) бўлиб, у двигател цилиндлари блокидаги стационар корпусга ўрнатилади. Юқорида тилга олинган клапанлар мазкур вариантда бевосита двигателнинг ўзида жойлашган бўлади.
Ёқилғи фильтри
Ёқилғини фильтлаш уларни сақлаш ва ташиш учун фойдаланиладиган металл идишларда мавжуд бўлган чанг, кир, занг зарраларидан, ёқилғида кечадиган кимёвий жараёнлар натижасида ҳосил бўладиган қатрондан, ҳамда автомобилга ёқилғи қуйиш пайтида ёқилғи идишига тушадиган сув-ёмғир ва қор конденсатидан тозалаш учун зарур.
Қаттиқ зарралар ва қатронлар форсунка ва жиклерларнинг ингичка каналларида тўпланади ва двигателнинг қувват тизими ишини издан чиқаради, сув эса занглашга олиб келади, қиш пайтида эса ёқилғи найларида музлаб, двигателни ишга туширишга ҳалақит беради. Двигателларнинг тегишли турлари (карбюраторли, инжекторли, дизель) учун турли ёқилғи фильтлари ишлатилади. Чунки мазкур ёқилғи тизимлари ёқилғини тозалашнинг турли даражасини талаб этади, уларда турлича ишчи босим ва ҳар хил ёпишқоқликдаги ёқилғи қўлланилади.
|