Ик "sdk group And" iso 9001: 2000 талабларига асосан смк сертификатига эга


Автомобиль фильтрларини танлаш принциплари


Download 75 Kb.
bet4/4
Sana21.04.2023
Hajmi75 Kb.
#1370657
1   2   3   4
Автомобиль фильтрларини танлаш принциплари

Фильтрни танлашни қатъий равишда ишлаб чиқарувчининг каталоглари асосида амлга ошириш керак. Айнан шу нарса фильтрнинг маълум бир автомобиль тури ва моделига мос келишини кафолатлайди. Фильтрни ташқи кўринишининг, резьбаларининг ўхшашлигига қараб танлаб бўлмайди. Шуни ёдда тутиш керакки, мутлақо турлича фильтрлар бир хил корпусга ва ўхшаш резьбаларга эга бўлиши мумкин, аммо улар улар ўтказиш имкониятлари, ишчи ва юқори босим, клапанларнинг очилиш ва ёпилиш босими параметрлари, у ёки бу клапанларнинг мавжуд бўлиши ёки бўлмаслиги билан фарқланади.




Фильтрларни алмаштириш

Биринчи ва асосий қоида:

- фильтрларни алмаштириш муддатларига қатъий риоя этиш. Бу айниқса, мой фильтрлари учун жуда муҳим. Ҳаво ёки ёқилғи фильтрининг ўта ифлосланиши двигател ишида зарур таркибдаги ишчи аралшамани ҳосил қилиш учун керак бўладиган ҳаво ёки ёқилғи етишмаслиги билан боғлиқ узилишларни келтириб чиқаради. Буни сезиш қийин эмас. Ўта ифлосланган мой фильтрида ўтказиб берувчи клапан очилиб қолади, натижада мойлаш тизимида тозаланмаган мой айланиб юради, бошқача айтганда, двигателнинг эскириш тезлиги бир неча баробар ортиб кетади. Автомобиль ишлаб чиқарувчи томонидан тавсия этилган муддатларда мой ва фильтр алмаштириб турилганда эса бу ҳол рўй бермайди.

- Фақатгина сифатли фильтлардан фойдаланиш; турли ювувчи воситаларни ўта эҳтиёткорлик билан қўллаш, чунки усларнинг таркибида мавжуд бўлган тажовузкор эритувчилар ва юзаки-фаол моддалар қаттиқ чўкиндиларнинг жуда кўп миқдордаги йирик зарраларини ювиб кетиши мумкин. Бу эса ингичка мой найчаларида тиқинлар ҳосил қилади ва мой қабул қилгичнинг тўрини ифлослантиради. Замонавий мотор мойлари таркибида етарлича энг асосийси меъёрлаштирилган миқдорда ювувчи аралашмалар мавжуд бўлиб, улар мой ишлатиладиган бутун давр мобайнида двигателни аста-секин тозалаб туради. Синтетик мойлар энг кучли ювувчи хусусиятларга эгадир;

- Фильтрни алмаштириш чоғида двигателга кирнинг тушишига йўл қўймаслик. Эски фильтрни ечиб олишдан олдин барча тегиб турувчи юзаларни кирдан тозалаш керак;

- Янги фильтрни ўрнатишдан олдин унинг қистирмаларини мотор мойи билан мойлаш керак. Шунда фильтрни тортиш чоғида резина қистирма металга ёпишиб қолмайди, чунки шундай қилинмаса, қистирма зарарланиши мумкин;

- Янги фильтрни ўрнатиш чоғида автомобиль ишлаб чиқарувчи томонидан тавсия этилган тортиш кучига риоя этиш керак. Одатда фильтр қистирмаси двигател блогига текканидан сўнг фильтр яна ¾ айланма миқдорида буралади.

Ҳаво фильтларини алмаштириш бўйича тавсиялар:

- эски фильтрни корпусдан чиқариб олиш чоғида киритиш тизимига чанг тушишига йўл қўймаслик керак;

- эски фильтрни чанг ютгич ёрдамида ёки бошқа воситалар билан тозалашга уринмаслик лозим, чунки фильтр барибир тикланмайди, фильтрловчи материалга зарар етиш эҳтимоли жуда ортади, натижада фильтрлаш умуман тўхтаб қолиши мумкин.





корхона манзили
Ўзбекистон Республикаси,
Андижон вилояти,
Шаҳриҳон шаҳри Ёркент кўчаси, 63
Телефон: (+99874)342 0010(+99874)342 00 10
Факс:(+99871) 150 42 55
E-mail: info@filtr.uz
Бош директорСаматов Отабек Кахрамонович


Download 75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling