Икки хил қумнинг донадор таркиби қуйида берилган (1-жадвал)
Download 90.7 Kb.
|
Beton to`ldiruvchilar texnologiyasi
1.2. Масалалар ва топшириқлар
1-Масала. Икки хил қумнинг донадор таркиби қуйида берилган (1-жадвал). №1 ва №2 қумларнинг элакдаги айрим қолдиқлари миқдори, %. 1-жадвал
Тўла қолдиқлар миқдори ва қумнинг йириклик модули Мй аниқлансин, шунингдек қумнинг ишлатишга яроқли ёки яроқсизлиги кўрсатилсин. Ечиш: юқорида берилган (жадвал.1) қумнинг донадорлик таркиби бўйича тўла қолдиқлар миқдори қуйидаги формула орқали аниқланади. Аi=а5+а2,5+а1,25+а0,63+а0,315+а0,16 бу ерда: а5, а2.5+...аi – елаклардаги айрим қолдиқлар миқдори (% ҳисобида). №1 таркибли қум учун тўла қолдиқлар миқдори, %: А5=1; A2,5=1+3=4; A1,25=1+3+21=25; A0,63=1+3+21+20=45; A0,315=1+3+21+20+36=81; A0,16=1+3+21+20+36+11=92. №2 таркибли қум учун тўла қолдиқлар миқдори, %. A5=0,5; A2,5=0,5+1,5=2; A1,25=0,5+1,5+10,5=12,5; A0,63=0,5+1,5+10,5+12=24,5; A0,315=0,5+1,5+10,5+12+26=50,5; A0,16=0,5+1,5+10,5+12+26+37=87,5. Қумнинг йириклик модули қуйидаги формула орқали аниқланади: Мй= №1 таркибли қум учун йириклик модули: Мй= =2,48. №2 таркибли қум учун йириклик модули: Мй= =0,93 Юқорида аниқланган натижалар бўйича қуйидагича хулоса қилиш мумкин: №1 қумнинг № 0,63 элакдаги тўла қолдиқлар миқдори А0.63=45% < 50%, ва йириклик модили Мй=2,48 < 2,5, демак №1 қум-ўртача қумлар гурихига киради [ ]. №2-кумнинг № 63 олақдаги тўла қолдиқлар миқдори А0.63=24,5 ва йириклик модули Мй=0,93 < 1, демак №2 қум жуда майда қумлар гурухига киради [ ]. Демак, ўзининг донадорлик таркиби бўйича №1 қум бетон тайёрлаш учун яроқли хисобланади. №2 қумнинг эса жуда майда қумлар гурухига киради ва уни бетон тайёрлашда ишлатиш учун унинг донодорлик таркибига йирик қум қўшиб сифатини яхшилаш тавсия этилади. 2-масала. Қуйдагилар берилган: Қумнинг ўйма (тўкма) зичлиги ρm=1520 кг/м3; хақиқий зинчлиги ρ=2630 кг/м3. Шу қум намунасининг нам холдаги массаси m1=500 г ва қуритилган холдаги массаси m2=480 г. Қумнинг ғоваклиги ва намлиги аниқлансин. Download 90.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling