Dilatometrik va bimetallik datchiklar - Dilatometrik va bimetallik datchiklarning ishlash prinsipi xarorat o’zgarishidagi qattiq jism chiziqli miqdorining o’zgarishiga asoslangan. Хarorat o’zgarishiga bog’liq bo’lgan qattiq jism chiziqli miqdorining o’zgarishi quyidagicha ifodalanadi:
- Lt=L0(1+B*t), (2.15)
- bu yerda: Lt ― xaroratdagi qattiq jismning uzunligi;
- L0 ― shu jismning 00S dagi uzunligi
- B ―chiziqli kengayishning o’rtacha koeffitsiyenti (00S dan t0S gacha bo’lgan xaroratlar intervalida).
- a)-Dilatometrik tеrмомеtr, б)- bimetallik tеrмомеtr в)- yassi plastinkaki bimetallik tеrмомеtr,
- Дилатометрик термометрда (2.13, а-расм) сезгир элемент сифатида чизиқли кенгайишнинг катта ҳарорат коэффициентига эга бўлган материалдан (жез ва мис) тайёрланган қувурча қўлланилган. Корпусга кавшарланган қувурча ичида ўзак жойлашган. Ўзак чизиқли кенгайиш коэффициенти кичик бўлган материалдан (масалан, инвар) ишланган. Ўлчанаётган муҳитнинг ҳарорати кўтарилиши билан бирга қувурча узаяди. Бу ҳол ўзакнинг узайишига олиб келади. Шунда пружина шайннинг бўш томонини пастга туширади, ўз навбатида у тортқи ва тишли сектор орқали стрелкани унинг ўқи атрофида айлантиради. Стрелка эса шкалада ўлчанаётган ҳарорат қийматини кўрсатади ва белгиланган холатда контактларни улайди.
Қўлланилиши ва аниқлик класслари - Дилатометрик термометрлар суюқлиқлар ҳароратини ўлчашда ҳам ҳароратни маълум даражада автоматик равишда сақлаш учун ва сигнализацияда қўлланилади. Дилатометрик термометрлар 1.5 ва 2.5 аниқлик классида чиқарилади, уларнинг юқори ўлчаш чегараси 5000С гача бўлади. 150 0С дан ошмаган ҳароратлар учун қувурчалар жездан, ўзаклар эса инвардан ишланади, ундан юқори ҳароратлар учун қувурчалар зангламас пўлатдан, ўзаклар эса кварцдан ишланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |