Ikki tekislikning o‘zarо kesishuv chizig‘ini yasash


Download 30.94 Kb.
bet3/7
Sana17.06.2023
Hajmi30.94 Kb.
#1550717
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4-6- маъруза ПАРАМЕТРИК ДАТЧИКЛАР

Биметаллик термометрлар

  • Биметаллик термометрларнинг сезгир элементи икки кавшарланган пластинкадан тайёрланган пружинадан иборат. Бу пластинкаларнинг иссиқликдан кенгайиш ҳарорат коэффициенти турлича бўлган металлардан тайёрланади. Ҳароратнинг ўзгариши пластинкаларнинг узайишига олиб келади. Пластинкалар бир-бирига нисбатан силжий олмаганлиги сабабли пружина иссиқликдан кенгайиш ҳарорат коэффициенти кам бўлган пластинка томон оғади. Пластинкалар узайишининг ҳарорат коэффициенти фарқи қанча катта бўлса, пружинанинг ҳарорат ўзгаришидаги оғиши шунча кўп бўлади.

Ясси пластинкали биметаллик термометрлар

  • Ясси пластинкали биметаллик термометрларда ҳарорат ўзгариши билан биметалл пружина пастга эгилади. Тортқи стрелкани ўқ атрофида айлантиради. Стрелка шкалада ўлчанаетган ҳарорат қийматини кўрсатади ва белгиланган кўрсаткичда контактларнинг ҳолатини ўзгартиради. Сезгир элементлар сифатида ёйсимон ёки винтсимон спираллар қўлланилади. Биметалли термометрлар билан ҳароратни ўлчаш чегараси -1500С дан 700 0С гача, хатоси - 1...1.5%.
  • Бу турдаги термометрлар ҳароратни маълум даражада автоматик сақлаш ва сигнализация учун қўлланилади.

Манометрик датчикларнинг турлари

Сатҳ датчиклари

  • Қишлоқ ва сув хўжалигида суюқлиқ ва маҳсулотлар сатҳини аниқлаш мақсадида қалқовичли (пўкакли ёки поплавокли) а), гидростатик б) ва электродли в) сатҳ датчиклари қўлланилади.

Потенциометрик ўзгартиргичли қалқовичли сатҳ датчиги

  • Қалқовичли датчиклар суюқлик сатҳи ўзгаришини қабул қиладиган қалқовичдан ва чиқиш электр сигналига ўзгартирадиган элементдан ташкил топган бўлади. Ўзгартиргичлар сифатида актив ёки индуктив датчиклар ишлатилади. Енгил қалқовичли (1) билан потенциометрик датчикнинг (3) боғланиши блок (4) орқали ўтказилган трос (2) ёрдамида амалга оширилади. Қалқовичнинг оғирлиги юк (5) билан мослаштириб борилади. Суюқлик сатҳининг хар қандай ўзгариши сатҳ ўлчов бирлигига мосланган иккиламчи ўлчов асбобидаги (УА) кучланиш ўзгаришига пропорционал равишда таъсир қилади.

Download 30.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling