Ikki tekislikning o‘zarо kesishuv chizig‘ini yasash


Download 30.94 Kb.
bet4/7
Sana17.06.2023
Hajmi30.94 Kb.
#1550717
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4-6- маъруза ПАРАМЕТРИК ДАТЧИКЛАР

Гидростатик датчиклар

  • Гидростатик датчикларда суюқлик сатҳини назорат қилиш махсус цилиндрик идишдаги суюқликнинг гидростатик оғирлиги ўзгаришига асосланган бўлади (б-расм). Суюлиқ босими сатҳини (h) пропорционал бўлиб,мембранани (1) эгилишга таъсир қилади ва махсус кўмир устун (2) ёрдамида электр сигналга ўзгартирилади. Бу сигнални сатҳ бирлигига мос равишда ўлчов асбоби (П) ёрдамида ўлчаб борилади. Қалқовичли (попловикли) ва гидростатик датчиклар суюқликнинг сатҳи бўйича эмас, аслида унинг массаси бўйича ўлчайди, шунинг учун ҳароратнинг ва суюқлик таркибининг ўзгариши натижасида ўлчов хатоликлари келиб чиқади.

Электродли датчиклар

  • Электродли датчиклар суюқлик ичига тушириладиган бир ва бир неча электродлардан ташкил топган бўлади. Бундай турдаги датчикларда суюқлик сатҳининг ўзгариши натижасида электродлар орасидаги муҳитнинг актив ва сиғим ўтказувчанлиги ўзгаради. Суюқлик муҳитининг актив ўтказувчанлиги ўзгаришига асосланган электродли сатҳ датчигининг схемаси в-расмда келтирилган.

Дон сатҳини электродли датчик ёрдамида назорат қилиш

Ишлаш принципи

  • Электродлараро оралиқнинг (Э) дон билан тулиши натижасида электродлар орасидаги ўтказувчанлик ошади, натижада газоразрядли лампа (ЕL) ёнади ва релени (Р) ишга туширади ҳамда дон узатиш линиясига сигнални узатади. Схемага R3 ва R2 резисторлардан ташкил топган кучланиш тақсимлагичи орқали 220 В ўзгарувчан кучланиш берилади. Бундай датчиклар намлиги 13 фоиздан юқори бўлган донлар учун қўлланилади.

Босим датчиклари

  • Қишлоқ ва сув хўжалигида қўлланиладиган босим датчикларининг турлари кўп бўлиб, улар суюқлик ва газлар босимини ўлчаш учун хизмат қилади.
  • Босим датчикларининг иш принциплари босим кучини механик кучларга айлантириб бериш принципига асосланган бўлади.
  • Бундай датчикларнинг қабул қилувчи элементлари ўлчанаётган босим таъсирида бўлади. Юқори босимларни ўлчашда босим таъсирида ўтказгичнинг электр қаршилиги ўзгариши ҳодисасига асосланган датчиклар қўлланилади.

Download 30.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling