Иккиламчи электр таминоти манбаларига қўйиладиган талаблар


Кўп тарқалган аккумуляторлар турларининг характеристикалари


Download 469.58 Kb.
bet6/8
Sana14.12.2022
Hajmi469.58 Kb.
#1001964
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Boriyev Infokom

Кўп тарқалган аккумуляторлар турларининг характеристикалари

Элемент турлари

Анод (+)

Катод (-)

Максимал кучланиш, В

Максимал сиғими,
А*соат/кг

Ишчи кучланиш, В

Энергия зичлиги,
Вт*соат/кг

Захираланадиган энергия, Вт*соат/дм3

Сақлаш муддати, йил

АККУМУЛЯТОРЛАР

Қўрғошин-кислотали

Pb

PbO2

2,1

55

2

37

70

3

Темир-никелли

Fe

NiOx

1,5

195

1,2

29

65

5

Кадмий-никелли

Cd

NiOx

1,35

165

1,2

33

60

5

Кадмий-кумушли

Cd

AgO

1,4

230

1,05

55

120

6

Кумуш-рухли

Zn

AgO

1,85

285

1,5

100

170

-

Рух-NiOx

Zn

NiOx

1,75

185

1,6

55

110

-

Литийли

Li

SO2

2,9

100

2,8…2,2

100

250

4

Литийли

Li

SOO2

3,6

120

3,5…3,0

140

300

6

Литийли

Li

MoO3

3,2

80

3-2,7

250

120

4

Литийли

Li

MoS2

2,4

190

1,8

50

140

10


Қўрғошинли аккумуляторлар. Бундай аккумуляторлар қўрғошин (II)-оксид PbO қоришмаси тўлдирилган панжара шаклидаги қўрғошин пластиналардан иборат. Пластиналар сульфат кислотанинг зичлиги 1,18 – 1,22 г\см3 бўлган 25-30 % ли эритмасига ботирилган бўлади. Қўрғошин (II) – оксиднинг сульфат кислота билан ўзаро таъсири натижасида пластина сиртида қийин эрийдиган қўрғошин сульфат қатлами ҳосил бўлади:
PbO + Н24 = PbSO4 + Н2О
Аккумуляторда кимёвий энергияни тўплаш учун уни зарядлаш керак. Бунинг учун қўрғошин пластинанинг бири ўзгармас электр токининг манфий қутбига, иккинчиси эса мусбат қутбига уланади. Электролиз натижасида электр энергияси кимёвий энергияга айланади. Электродларда содир бўладиган жараёнларни қуйидаги тенгламалар билан ифодалаш мумкин:
Катод: PbSO4 + 2е = Pb + SO42
Анод: PbSО4 – 2е + 2 Н2О + PbО2 +4Н+ + SO4
Тенгламадан кўриниб турибдики, манфий электродда Рb2- ионлар иккитадан электрон бириктириб олиб, қўрғошин атомига айланади. Мусбат электродда қўрғошин сульфат PbО2 га айланади. PbО2 ҳосил бўлишига сабаб шуки, Pb2- ионлари иккитадан электрон йўқотиб, Pb4+ ионларига айланади. Аккумуляторни зарядлаш жараёнини қуйидаги тенглама билан умумий ҳолда ёзиш мумкин:
2PbSО4 + 2 Н2О = Pb + PbO 4Н+ +
Аккумуляторни зарядлаш натижасида битта электродда ғовак қўрғошин, иккинчи электродда оксидлаш хоссасига эга бўлган қўрғошин (IV)-оксид ҳосил бўлади ва улар орасида потенциаллар айирмаси вужудга келади, яъни қўрғошин манфий электрод, қўрғошин (IV) – оксид мусбат электрод вазифасини ўтайди:
(-) Pb[ H2 SO4] PbO2 ( + )
Зарядланган аккумуляторларнинг электродлари ўтказгич орқали туташтирилганда, электронлар манфий электроддан мусбат электродга томон ҳаракатланади, яъни электр токи пайдо бўлади ва кимёвий энергия электр энергияга айланади. Аккумуляторни зарядсизлашда уни зарядлашдагига тескари жараён боришини назарда тутиб, уни умумий ҳолда қуйидагича ёзиш мумкин:

Демак, аккумулятор зарядлании вақтида икки валентли қўрғошин бир атомли тоза қўрғошинга, яна бир атомли тўрт валентли ҳолатига ўтади, зарядсизланиш вақтида эса қўрғошин оксидланиб икки валентли ҳолатига ўтади, демак, тўрт валентли қўрғошин эса қайтарилиб, у ҳам икки валентли ҳолатга ўтади.


Кўпинча қўрғошинли аккумуляторлар сиғими 5 ампер-соатдан 1000 ампер соатгача бўлади. Зарядланиш вақтида аккумуляторнинг кучланиши ўзгаради. Кучланиш аккумуляторнинг зарядланиши охирида 2,7 В гача эришади, зарядсизланишда эса тезда 2,2 В бўлиб, узоқ вақт сақланади. Зарядсизланишда кучланиш аста-секин камайиб боради. Аккумуляторни 1,85 В дан паст кучланишгача зарядсизлаш маън этилади. Агар бунда паст кучланишгача зарядсизланса, электрод сирти водород молекулалари пуфакчалари билан қопланиб уни қайта зарядлаб бўлмайди. Аккумулятор ишдан чиқади.

Download 469.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling