Иккиламчи электр таминоти манбаларига қўйиладиган талаблар


Электр таъминоти манбаларининг ривожланиш истиқболлари


Download 469.58 Kb.
bet3/8
Sana14.12.2022
Hajmi469.58 Kb.
#1001964
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Boriyev Infokom

Электр таъминоти манбаларининг ривожланиш истиқболлари


Маълумки, ҳозирги вақтда электрон аппаратурани миниатюризациялаш унинг тараққиётининг асосий йўналиши ҳисобланади. Лекин, бу ЭТМларга кам таъсир этмоқда. Сўнгги йилларда шундай ҳолат юзага келдики, ЭТМларнинг ҳажми ва массаси бошқа функционал қисмларга (блокларга) таққосланганда анча катта бўлди ва 20...30 фоизни ташкил қилди, айрим ҳолларда эса, электрон аппаратурани бутун ҳажми ва массасидан катта бўлди. Бунинг асосий сабаблари қуйидагилар ҳисобланади:

  1. таъминот манбалари қувватли ярим ўтказгичли асбобларда, катта ҳажмли трансформаторларда, конденсаторларда, дросселларда ва бошқа элементлардан йиғилган куч қурилмаси ҳисобланади. Бундай элементлар базаси ЭТМларни миниатюризациялашни амалга оширишга имкон бермайди [5].

  2. ЭТМлардаги қувват исрофи сабабли унча юқори бўлмаган фойдали иш коэффициенти транзисторлар, тиристорлар ва диодлардан иссиқликни йўқотиш учун катта ўлчамлардаги совуткичларни (радиаторларни) қўлланилишини талаб қилади. Бунда ЭТМларни миниатюризациялаш элементларнинг ҳажми камайтирилганда улардан ажралиб чиқадиган иссиқликнинг рухсат этилмайдиган қийматларга ортишига сабаб бўлади.

ЭТМларнинг ҳажми ва массасини трансформаторсиз тўғрилаш схемаларига ўтиш, силлиқловчи фильтрларни эса транзисторларда йиғиш орқали осон камайтириш мумкин. Бироқ, бу муаммонинг ярим ечими ҳисобланади.
Бундай муаммонинг асосий ечими бутун ЭТМни миниатюризациялашдан иборат. Мутахассисларнинг фикрича ЭТМ таркибига кирадиган барча элементларни ҳажми ва массасини камайтириш керак. Буни қуйидагича амалга ошириш мумкин:

  1. тўғриланадиган ўзгарувчан кучланиш частотасини сезиларли ошириш керак, бу трансформаторлар, дросселлар ва конденсаторлар ҳажми ва массасини кескин камайтиришга олиб келади;

  2. қобиқсиз (корпуссиз) қувватли ярим ўтказгичли асбоблар, куч интеграл микросхемалари, тўпламларини ва бошқаларни ишлаб чиқиш ва кенг қўллаш орқали кичик ҳажмли куч қисмларига бирлаштириш имконини яратиш;

  3. иссиқликни узатувчи катта ўлчамлардаги совуткичлардан воз кечиб, иссиқликни узатишнинг янги самарадор усулларини яратиш ва жорий этиш;

  4. узлуксиз ростловчи чизиқли ИЭТМларни импульсли ИЭТМларга алмаштириш (бир вақтда импульслар частотасини орттирган ҳолда).

ЭТМларни миниатюризациялаш муаммосини ечиш электрон қурилмалар чиқиш параметрлари кўрсаткичларини кескин яхшилашга ва уларнинг ишончлилигини оширишга имкон беради.

Download 469.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling