Иккинчи қисм. Жорий активлар
Download 1 Mb.
|
2-кисм. Жорий активлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Т / р Хўжалик муомалаларининг мазмуни Счётларнинг бо
- 2-§. Ажратилган бўлинмалар , шўъба ва қ арам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётларни ҳ
- 3-§. Ходимларга берилган бўнакларни ҳ исобга олувчи счётлар (4200)
- 4-§. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳ исобга олувчи счётлар (4300)
- 5-§. Бюджетга бўнак тўловларини ҳ исобга олувчи счётлар (4400)
1-§. Олинадиган счётлар (4000) 170. Харидорлар ва буюртмачилар билан товарлар, тайёр маҳсулотлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар учун дебиторлик қарзлари бўйича ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар"; 4020 "Олинган векселлар".
Муддатида тўланмаган векселлар бўйича даъво билдирилганда, векселлар қиймати 4020 "Олинган векселлар" счётининг кредитидан 4860 "Даъволар бўйича олинадиган счётлар" счётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади. 173. Олинадиган счётлар (4000) асосий (операцион) фаолият даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000), асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишини ҳисобга олувчи счётлар (9200) ва асосий фаолиятнинг бошқа даромадларни ҳисобга олувчи счётлар (9300) билан боғланган ҳолда харидор (буюртмачи)ларга тақдим этилган ҳисоб-китоб ҳужжатларидаги суммага дебетланади. Олинадиган счётлар (4000) пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан келиб тушган тўловлар суммасига, олинган бўнакларни ҳисобга олиш ва бошқалар билан боғланган ҳолда кредитланади. Олинадиган счётлар бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир харидор (буюртмачи) бўйича юритилади. 174. Олинадиган счётлар (4000)нинг боғланиши
2-§. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётларни ҳисобга олувчи счётлар (4100) 175. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари билан товарлар, тайёр маҳсулот, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар учун дебиторлик қарзлари бўйича ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 4110 "Ажратилган бўлинмалардан олинадиган счётлар"; 4120 "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар".
Ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун асосий ҳужжатлар бўлиб, таъсис шартнома, чора-тадбирлар шартномаси, таъсисчиларнинг ушбу бўлинмаларни ташкил қилиш тўғрисидаги қарори, таъсисчиларнинг мулкни бериш тўғрисидаги қарори ва бошқалар ҳисобланади. Кўрсатилган бўлинмаларга ажратилган мулк корхона томонидан асосий воситалар (0100), номоддий активлар (0400), ўрнатиладиган асбоб-ускуналар (0700), материаллар (1000), тайёр маҳсулотлар (2800), товарлар (2900) ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлардан 4110 "Ажратилган бўлинмалардан олинадиган счётлар" счётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
4110 "Ажратилган бўлинмалардан олинадиган счётлар" ва 4120 "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятлардан олинадиган счётлар" счётлари бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир ажратилган бўлинма, шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари бўйича юритилади. 178. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётларни ҳисобга олувчи счётлар (4100)нинг боғланиши
3-§. Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4200) 179. Корхона ходимларига меҳнат ҳақи бўйича, операцион ва маъмурий-хўжалик харажатлари учун ҳисобдорлик асосида шунингдек, хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар бўйича ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 4210 "Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар"; 4220 "Хизмат сафарларига берилган бўнаклар"; 4230 "Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар"; 4290 "Ходимларга берилган бошқа бўнаклар".
Тўлиқ ишлатилмаган бўнаклар (масалан, хизмат сафарлари учун) корхона кассасига қайтарилиши ҳамда ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4200)нинг кредитида ва 5010 "Миллий валютадаги пул маблағлари", 5020 "Чет эл валютасидаги пул маблағлари" счётларининг дебетида акс эттирилиши лозим. 181. 4210 "Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар" счётида корхона ходимларига меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнакларнинг барча турлари юзасидан ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади. Бўнакларнинг келгусидаги меҳнат ҳақи ҳисобига берилиши ходимларнинг сабаби кўрсатилган аризасига асосан амалга оширилади. Бундан ташқари, ушбу счётда қуйидаги бухгалтерия ёзувлари билан акс эттириладиган, яъни 6710 "Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар" счётининг дебети ва 4210 "Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар" счётининг кредитида меҳнат ҳақи бўйича ҳар ойлик бўнаклар ҳисобга олинади. 182. 4220 "Хизмат сафарларига берилган бўнаклар" счётида корхона ходимларига хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар ҳисобга олинади. Хорижга хизмат сафарига юборилаётган ходимга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2000 йил 7-февралда 16-сон билан тасдиқланган "Вазирликлар, идоралар, корхона ва ташкилотларнинг ходимларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатларига маблағлар бериш тартиби"га (5.06.2000 й. 932-сонли рўй.) мувофиқ, чет эл валютасида бўнак берилади. Ушбу валютадаги бўнак берилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича сўмга айлантирилади ва сўмда ҳисобга олинади. Хизмат сафарлари учун берилган ва сарфланган чет эл валютасининг ҳисоби алоҳида юритилади. Хизмат сафарлари учун бўнаклар хизмат сафари тўғрисидаги буйруқ, чипталар қиймати, кунлик яшаш харажатлари ва бошқалар кўрсатилган ҳолда бўнак суммасини ҳисоблаш асосида берилади. 183. 4230 "Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар" счётида умумхўжалик эҳтиёжлари учун турли хилдаги кичик инвентар ва жиҳозларни нақд пулга сотиб олиш учун берилган бўнаклар акс эттирилади. Товар-моддий қийматликларни баҳолаш ва кирим қилиш тегишли тасдиқловчи ҳужжатларга асосан амалга оширилади. 184. 4290 "Ходимга берилган бошқа бўнаклар" счётида 4210-4230 счётларида акс эттирилмаган корхона ходимларига берилган бошқа бўнаклар ҳисобга олинади. Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4200) бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир берилган бўнак бўйича юритилади. 185. Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4200)нинг боғланиши
4-§. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4300) 186. Товар-моддий захиралари ва бошқа активларни етказиб бериш шунингдек, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш учун берилган бўнаклар бўйича ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 4310 "ТМҚлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар"; 4320 "Узоқ муддатли активлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар"; 4330 "Бошқа берилган бўнаклар". 187. Берилган бўнаклар суммаси шунингдек, қисман тайёр ҳолдаги товарлар, иш ва хизматлар учун тўланган суммалар 4310 "ТМҚлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар", 4320 "Узоқ муддатли активлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар", 4330 "Бошқа берилган бўнаклар" счётларининг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга бўнаклар мол етказиб берувчилар ва корхона ўртасида тузилган шартнома ёки контракт асосида берилади. Айрим ҳолларда, қисман бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатнома бўлиши мумкин. Бунда тўлов топшириқномаларида қисман тўлов миқдори ёки олдиндан тўлов фоизи кўрсатилади. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4300) бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир дебитор бўйича юритилади. 188. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4300)нинг боғланиши
5-§. Бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4400) 189. Корхона томонидан солиқлар ва йиғимлар бўйича тўланган бўнаклар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 4410 “Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)” счётида амалга оширилади. 190. 4410 “Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)” счётида бўнак сифатида тўланган солиқ суммалари, шу жумладан харид қилинган товар-материал захиралари бўйича ҳисоб-китоб ҳужжатларида кўрсатилган қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинади. Солиқлар суммасини ҳисобдан чиқариш 4410 “Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)” счётининг кредитида 6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Бюджетга бўнак тўловлари ўтказилганда бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4400)нинг дебети ва пул маблағларни ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида ёзувлар амалга оширилади. Бюджетга тўловлар бўйича якуний ҳисоб-китоблар 6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)” счётининг дебети ва бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4400)нинг кредити бўйича ёзувлар амалга оширилади. 191. Бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4500)нинг боғланиши
Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling