Иккинчи қисм. Жорий активлар
Download 1 Mb.
|
2-кисм. Жорий активлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Т / р Хўжалик муомалаларининг мазмуни Счётларнинг бо
- 5-§. Пул эквивалентларини ҳ исобга олувчи счётлар (5600)
- 6-§. Йўлдаги пул мабла ғ ( ўтказма ) ларини ҳ исобга олувчи счётлар (5700)
- 7-§. Қ ис қ а муддатли инвестицияларни ҳ исобга олувчи счётлар (5800)
- 8-§. Камомадлар ва қ ийматликларнинг бузилишидан йў қ отишлар ва бош қ а жорий
- Т / р Хўжалик муомалаларининг мазмуни Счетларнинг бо
4-§. Банкдаги махсус счётлардаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5500) 229. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва чет мамлакатлардаги аккредитивлар, чек дафтарчалари, бошқа тўлов ҳужжатларидаги (векселлардан ташқари) пул маблағларининг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисида, шунингдек, мақсадли молиялаштириш (тушумлар) пул маблағларининг алоҳида сақланадиган қисмининг ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 5510 “Аккредитивлар”; 5520 “Чек дафтарчалари”; 5530 “Бошқа махсус счётлар”. 230. 5510 “Аккредитивлар” счётида аккредитивдаги пул маблағлари ҳисобга олинади. Аккредитивга пул маблағларини ўтказиш 5510 “Аккредитивлар” счётининг дебетида ва 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”, 5210 “Мамлакат ичидаги валюта счётлари”, 5220 “Чет элдаги валюта счётлари” ва бошқа счётларнинг кредитида акс эттирилади. 5510 “Аккредитивлар” счёти бўйича аккредитивга ҳисобга олинган пул маблағлари уларнинг ишлатилиши бўйича (банк кўчирмаларига асосан), 6010 “Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар”нинг дебетига ҳисобдан чиқарилади. Аккредитивдаги ишлатилмаган маблағлар, банк томонидан улар қайси счётдан ўтказилган бўлса, шу счётларга қайта тикланганда 5510 “Аккредитивлар” счётининг кредити, 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”, 5210 “Мамлакат ичидаги валюта счётлари”, 5220 “Чет элдаги валюта счётлари” ва бошқа счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 5510 “Аккредитивлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб корхона томонидан қўйилган ҳар бир аккредитив бўйича алоҳида юритилади.
Кредитор корхоналар билан ҳисоб-китоб қилиш учун корхона ходимларига ҳисобдорликка берилган чек дафтарчаларидаги маблағларнинг ҳаракати устидан назорат тезкор равишда юритилади. 5520 “Чек дафтарчалари” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир олинган чек дафтарчалари бўйича юритилади.
Корхонанинг ажратилган бўлинмаларга банкда жорий харажатларни (меҳнат ҳақи, алоҳида хўжалик харажатлари, хизмат сафарлари ва шу кабилар) амалга ошириш учун очилган жорий счётларда ушбу кўрсатилган маблағларнинг ҳаракати алоҳида счётда акс эттирилади. 5530 “Бошқа махсус счётлар” бўйича аналитик ҳисобни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва чет элдаги бошқа махсус счётлардаги пул маблағларининг нақдлиги ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятини таъминлаши лозим.
5-§. Пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётлар (5600) 234. Корхона кассасидаги пул эквивалентларининг (почта маркалари ва бошқалар) мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 5610 “Пул эквивалентлари (турлари бўйича)” счётида амалга оширилади. 5610 “Пул эквивалентлари (турлари бўйича)” счётида маркалар, патталар ва бошқа пул эквивалентлари номинал қиймати бўйича ҳисобга олинади. Пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётнинг дебетида пул эквивалентларини сотиб олиш пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда, кредитида эса пул эквивалентларининг сарфланиши харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётлар (5600) бўйича аналитик ҳисоб уларнинг турлари бўйича юритилади.
6-§. Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)ларини ҳисобга олувчи счётлар (5700) 236. Йўлдаги пул маблағлари (накд пулга ва пул ўтказиш орқали маҳсулот сотишдан олинган даромад) тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 5710 “Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари” счётида амалга оширилади. 237. 5710 “Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари” счётида сақлаш жойидан чиқиб кетган, аммо мўлжалланган жойига етиб бормаган пул маблағлари (инкассаторга берилган сотишдан олинган тушумлар, пул ўтказмалари) ҳисобга олинади. Ушбу счёт транзит счёт ҳисобланади ва пул маблағларининг ҳаракати устидан узлуксиз назоратни ўрнатиш учун боғловчи вазифасини бажаради. 5710 “Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари” счётининг дебетида пулни инкассаторларга топшириш кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Пул маблағлари кирим қилингандан кейин 5710 “Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари” счёти кредитланиб, пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. (5710) йўлдаги пул маблағ (ўтказма)ларининг аналитик ҳисоби уларнинг турлари бўйича юритилади. 238. Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)ларини ҳисобга олувчи счётлар (5700)нинг боғланиши
7-§. Қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар (5800) 239. Корхонанинг бошқа корхоналар қимматли қоғозларига қилинган қисқа муддатли (бир йил муддатдан кўп бўлмаган) инвестициялари (қўйилмалар) давлат қарзларининг фоизли облигациялари, бошқа корхоналарга берилган қарзлар ва бошқаларнинг нақдлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 5810 “Қимматли қоғозлар”; 5820 “Берилган қисқа муддатли қарзлар”; 5890 “Бошқа жорий инвестициялар”. 240. 5810 “Қимматли қоғозлар” счётида акцияларга, давлат қарзларининг фоизли облигацияларига ва бошқа қимматли қоғозларига қўйилган қисқа муддатли инвестицияларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади. Облигация ва бошқа қимматли қоғозлар 5810 “Қимматли қоғозлар” счётига сотиб олиш қийматида кирим қилинади. Корхонада акция, облигация ва бошқа қимматли қоғозларнинг сотиб олиниши 5810 “Қимматли қоғозлар” счётининг дебетида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар ва агар қимматли қоғозлар учун тўлов моддий ёки бошқа қийматликлар (пул маблағларидан ташқари) орқали амалга оширилса, моддий ва бошқа қийматликларнинг сотилишини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида ҳисобга олинади. Агар сотиб олинган облигация ва бошқа қимматли қоғозларнинг сотиб олиш баҳоси уларнинг номинал қийматидан фарқ қилса, у ҳолда сотиб олиш ва номинал қиймати ўртасидаги фарқни шундай ҳисобдан чиқариш ёки қўшимча ҳисобланиши керакки, 5810 “Қимматли қоғозлар” счётида ҳисобга олинган қимматли қоғозларнинг баҳоси уларни қоплаш даврида номинал қийматига мувофиқ бўлиши лозим. Сотиб олиш ва номинал қиймати ўртасидаги фарқ қопланадиган вақтгача бўлган даврда 5810 “Қимматли қоғозлар” счётининг дебети (қўшимча ҳисоблаш)да ёки кредити (ҳисобдан чиқариш) да, 9590 “Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари” ёки 9690 “Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар” счётлари билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 5810 “Қимматли қоғозлар” счётида ҳисобга олинган облигация ва бошқа қимматли қоғозларнинг қопланиши пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети ва 5810 “Қимматли қоғозлар” счётининг кредитида акс эттирилади.
Берилган қарзлар 5820 “Берилган қисқа муддатли қарзлар” счётининг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Қарзларнинг қайтарилиши пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети ва 5820 “Берилган қисқа муддатли қарзлар” счётининг кредитида акс эттирилади. 242. 5890 “Бошқа жорий инвестициялар” счётида корхоналарнинг банк ва бошқа омонатларга сўмда ва чет эл валютасидаги қўйилмаларининг ҳаракати ҳисобга олинади. Омонатларга пул маблағларининг ўтказилиши корхоналарда 5890 “Бошқа жорий инвестициялар” счётининг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Ҳисобда банк томонидан омонатлар суммаси қайтарилганда корхонада тескари ёзув амалга оширилади. Киска муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар (5800) бўйича аналитик ҳисоб қисқа муддатли инвестицияларнинг турлари ва ушбу қўйилмалар амалга оширилган объектлар (қимматли қоғозларни сотувчи-корхоналар, омонатлар ва ҳоказолар) бўйича юритилади. 243. Қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар (5800)нинг боғланиши
8-§. Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар ва бошқа жорий активларни ҳисобга олувчи счётлар (5900) 244. Қийматликларни тайёрлаш, сақлаш, сотиш ва инвентаризация қилиш жараёнларида аниқланган камомад, талон-тарож ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотиш суммалари, шунингдек ушбу бўлимнинг юқорида келтирилган счётларида ҳисобга олинмаган, бироқ корхона мулки ҳисобланган бошқа жорий активларнинг мавжудлиги тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 5910 “Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар”; 5920 “Бошқа жорий активлар”.
а) қийматликларнинг табиий йўқотиш меъёрларидан ортиқ камомадлари, қийматликларнинг бузилиши, йўқолиши ва ўғирланишининг аниқ айбдорлари аниқланганда - 4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар”, 4730 “Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи” счётларининг дебети; б) қийматликларнинг табиий йўқотиш меъёрларидан ортиқ бузилиши ва ўғирланишидан йўқотишлар, аниқ айбдор шахси аниқланмаганда ва даъво тасдиқланмаганлиги натижасида суднинг эътирози - 9430 “Бошқа операцион харажатлар” дебетига ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. 5910 “Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб уларнинг турлари бўйича юритилади. 247. 5920 “Бошқа жорий активлар” счётининг дебетида ушбу бўлимнинг юқорида келтирилган счётларида ҳисобга олиниши мўлжалланмаган жорий активлар акс эттирилади. 5920 “Бошқа жорий активлар” счётининг кредитида бошқа жорий активларнинг сарфланиши акс эттирилади. 5920 “Бошқа жорий активлар” счети бўйича аналитик ҳисоб уларнинг турлари бўйича юритилади. 248. Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар ва бошқа жорий активларни ҳисобга олувчи счётлар (5900)нинг боғланиши
Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling