Иккинчи қисм. Жорий активлар
Download 1 Mb.
|
2-кисм. Жорий активлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Т / р Хўжалик муомалаларининг мазмуни Счётларнинг бо
- 10-§. Хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳ исобга олувчи счётлар (2700)
- 11-§. Тайёр ма ҳ сулотларни ҳ исобга олувчи счётлар (2800)
9-§. Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар (2600) 131. Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулот ҳисобига йўқотишлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 2610 "Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар" счётида амалга оширилади. 2610 "Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар" счётининг дебетида аниқланган яроқсиз маҳсулотлар бўйича харажатлар шунингдек, кафолатли таъмирлаш харажатлари йиғилади. 2600 "Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар" счётининг кредитида яроқсиз маҳсулотдан кўрилган йўқотишларнинг камайишига олиб бориладиган суммалар (яроқсиз маҳсулотнинг фойдаланиш мумкин бўлган баҳоси бўйича қиймати, яроқсиз маҳсулотнинг айбдорларидан ушланадиган суммалар, мол етказиб берувчилар томонидан етказиб берилган сифатсиз материаллар ва ярим тайёр маҳсулотлардан фойдаланиш натижасида юзага келган яроқсиз маҳсулот ва бошқалар учун ундириладиган суммалар) шунингдек, яроқсиз маҳсулотлардан кўрилган йўқотиш сифатида ишлаб чиқариш харажатларига ҳисобдан чиқарилган суммалар акс эттирилади. Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар бўйича аналитик ҳисоб корхонанинг алоҳида цехлари, маҳсулот турлари, харажат моддалари ва яроқсиз маҳсулотларнинг вужудга келиш сабаблари бўйича юритилади. 132. Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар (2600)нинг боғланиши
10-§. Хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга олувчи счётлар (2700) 133. Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда ишлаб чиқарилган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар билан боғлиқ харажатлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счётида амалга оширилади. Корхонанинг хизмат кўрсатувчи хўжаликлари сифатида корхонанинг мақсади бўлган фаолияти маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш ва хўжаликлар тушунилади. Жумладан, ушбу счётда корхонанинг балансида бўлган соғлиқни сақлаш объектлари, болалар боғчалари, уй-жой коммунал хўжалиги объектлари, спорт ва маданият, тикувчилик ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш устахоналари, ошхона ва буфетлар, илмий-тадқиқот ва конструкторликка оид ажратилган бўлинмаларни сақлаш харажатлари акс эттирилади. 134. 2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счётининг дебетида хизмат кўрсатувчи хўжаликларда маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар акс эттирилади. Харажатлар 2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счётнинг дебетига товар-моддий захиралари, меҳнат ҳақи тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётларнинг кредитидан ҳисобдан чиқарилади. 2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счётининг кредитида хизмат кўрсатувчи хўжаликлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг ҳақиқий таннархи акс эттирилади. Ушбу суммалар 2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счётининг кредити бўйича товар моддий захиралари ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. 2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счёти бўйича ой охиридаги қолдиқ тугалланмаган ишлаб чиқариш қийматини кўрсатади. 2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счётлари бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир хизмат кўрсатувчи хўжалик ва харажат элементлари, моддалари бўйича ва маҳсулот турлари бўйича юритилади. 135. Хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга олувчи счётлар (2700)нинг боғланиши
11-§. Тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар (2800) 136. Тайёр маҳсулотларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади. 2810 "Омбордаги тайёр маҳсулотлар"; 2820 "Кўргазмадаги тайёр маҳсулотлар"; 2830 "Комиссияга берилган тайёр маҳсулотлар". 137. Четга кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишларнинг қиймати тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётларда (2800) акс эттирилмайди. Улар бўйича ҳақиқий харажатлар, харажатларни ҳисобга олувчи счётлардан 9130 "Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар таннархи" счётига ҳисобдан чиқарилади. Буюртмачиларга жойида топшириладиган ва қабул қилиш далолатномаси билан расмийлаштирилмаган маҳсулотлар тугалланмаган ишлаб чиқариш таркибида қолади. 138. 2810 "Омбордаги тайёр маҳсулотлар" счётида тайёр маҳсулотлар ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи бўйича ҳисобга олинади. Қишлоқ хўжалиги корхоналари ўсимликчилик маҳсулотлари, чорвачилик ва қайта ишланган маҳсулотларининг ҳаракатини бизнес-режадан келиб чиқиб, йил давомида прогноз таннархи бўйича ҳисобга олади. Йил охирида тайёр маҳсулотнинг ҳақиқий ва прогноз таннархи ўртасида аниқланган фарқ маҳсулотлар счётига ҳисобот йили охиридаги келтирилган маҳсулотларнинг қолдиғига тааллуқли бўлган улушларда ўтказилади. Сотиш учун тайёрланган (олинган) тайёр маҳсулотлар, шу жумладан, қисман корхонанинг ўз эҳтиёжлари учун мўлжалланган маҳсулотларнинг кирим қилиниши 2810 "Омбордаги тайёр маҳсулот" счётининг дебетида харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Харидорлар (буюртмачилар)га ортиб жўнатилган тайёр маҳсулотлар ва улар учун ушбу харидор (буюртмачи)лар томонидан ҳисоб-китоб ҳужжатларининг тақдим этилиши 2810 "Омбордаги тайёр маҳсулотлар" счётининг кредитидан сотилиш тартибида 9110 "Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи" счётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади. 2810 "Омбордаги тайёр маҳсулотлар" счётида ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархида ҳисобга олинган тайёр маҳсулотлар, аналитик ҳисобда алоҳида турдагиларнинг ҳаракатини, маҳсулотнинг ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархининг, унинг ҳисоб баҳоси қийматидан фарқини ажратган ҳолда уларни ҳисоб баҳо (режа таннархида, сотиш баҳосида ва бошқа)да акс эттириш мумкин. Бундай фарқлар тайёр маҳсулотнинг алоҳида гуруҳлари бўйича корхона томонидан шакллантириладиган ҳисоб баҳоси қийматидан ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархининг фарқ даражасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олинади. Тайёр маҳсулотларни 2810 "Омбордаги тайёр маҳсулотлар" счётидан ҳисобдан чиқаришда ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи аналитик ҳисобда қабул қилинган баҳоси бўйича қийматидан фарқ суммаси, ҳисобот даври бошига тайёр маҳсулотлар қолдиғидаги фарқлар ва ҳисобот ойи мобайнида омборга келиб тушган тайёр маҳсулотлар бўйича фарқларнинг бу маҳсулотларни ҳисоб баҳосидаги қийматига нисбати сифатида аниқланадиган фоизлар бўйича топилади. Сотилган маҳсулотга тўғри келадиган тайёр маҳсулот ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархининг унинг ҳисоб баҳоси бўйича қийматидан фарқ суммаси 2810 "Омбордаги тайёр маҳсулотлар" счётининг кредитида ва улар ортиқча харажат ёки тежалганликни кўрсатишидан келиб чиққан ҳолда қўшимча ёзув орқали тегишли счётларнинг дебетида акс эттирилади.
Бошқа корхоналарга комиссия ва консигнация шартлари асосида сотиш учун берилган тайёр маҳсулотлар 2810 "Омбордаги тайёр маҳсулотлар" счётидан 2830 "Комис-сияга берилган тайёр маҳсулотлар" счётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади. Комиссия ва консигнация шартлари асосида берилган тайёр маҳсулотларни сотишда 2810 "Омбордаги тайёр маҳсулотлар" счёти каби бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади. 2810 "Омбордаги тайёр маҳсулотлар", 2820 "Кўргазмадаги тайёр маҳсулотлар", 2830 "Комиссияга берилган тайёр маҳсулотлар" счётлари бўйича аналитик ҳисоб жавобгар шахслар бўйича, турлари (сортлар, партиялар, киплар) бўйича ва тайёр маҳсулотни сақлаш жойлари бўйича юритилади.
Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling