Иккинчи тошкент давлат тиббиёт институти
(4) Қайталанувчи эндокардитда
Download 112.5 Kb.
|
5.Utkir revmatik isitma
- Bu sahifa navigatsiya:
- (5) Системли кизил бўрича (СКБ)
- (6) Баъзи ҳолларда
(4) Қайталанувчи эндокардитда юрак нуқсонининг шакл-ланган муҳитида, аксарият аорта нуқсонида, инфекцион эндокардитни инкор қилиш керак. У ҳолда яқин анамнез-даги бактерияли инфекцияни-инфицирланган жароҳатлар-ни, йирингли инфекцияларни ва бошқаларни (инобатга) олиш керак. Инфекционли эндокардитда беморлар кескин ҳолсизликка, ориқлашга, эт увишишига, суякларда ва мушакларда оғрицца, кучли артралгия ёки кўчиб юрувчи (мигрируюгций) артритга шикоят қиладилар. Инфекцион ар-тритга қуйидаги белгилар хос: эт увишиб, терлаш билан узоьқ давом этувчи ремиттирли, гоҳида интермиттерли исит-ма, тери қатламларини бўзариши, тирноқлар соат ойна-си, бармоқлар учи эса «ноғора чўпи» шаклида ўзгариши, тромбоэмболияларга мойиллик, диффузли гломерулонеф-рит, васкулитлар ва гепато-спленомегалия ривожланиши, жадаллашувчи анемия, ревматоид омилларни аниқлаш, кескин гипергаммаглобулинемия, бактеримия катта таш-хисий аҳамиятга эга.
(5) Системли кизил бўрича (СКБ) бошаланиши даврида ревмокардит симптомларига ўхшаш кўринишда ривожа-ланади. СКБни ревмокардитдан фарқлаш учун баъзи ички аъзолар (бўғимлар, юрак, перикард, ўпка, буйрак, тало-фнинг специфик шикастланишини инобатга олиш лозим. СКБда ревматизмдаги ўзгаришлардан фарқли ўлароқ тери зарарланиши - «капалак» симптоми, лейкопения, анемия, ЭЧТ кескин ошиши, формола синамаси мусбатли, ЬЕ -хужайраларни ва антинуклеар омилларни аниқланиши, картикостероид давонинг самарадорлиги кузатилади. (6) Баъзи ҳолларда қайталанувчи, кўпинча, чўзилувчан ревмокардитни миокардитнинг оғир, жадаллашувчи Аб-рамов-Фидлер тури билан фарқлаш керак. Бунда тери қат-ламлари бўзарган, цианотик кулранг, юз кериккан (салц-иган). Юрак соҳасидаги доимий кучли оғриқ, кескинлашувчи ҳансираш, ҳолсизлик, дори-дармонлар таъсирининг са-марасизлиги, жадаллашувчи қон етишмовчилиги беморда ваҳима, қўрқув ҳолатини вужудга келтиради. Текширил-ганда тахикардия, гипотония, юрак ҳажмининг катталаш-ганлиги, юрак товушларининг бўғиқлашганлиги аниқлана-ди. Мушакли систолмк шовқин билан бир қаторда баъзи беморларда мезодиастолик шовқин, от дупури ритми, эк-страсистолия эшитилади. 10. Давоси. 3 босқичли бўлиши керак: стационар, поликли-ника, санатория. Download 112.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling