Иккинчи тошкент давлат тиббиёт институти


Download 112.5 Kb.
bet12/13
Sana29.04.2023
Hajmi112.5 Kb.
#1400055
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
5.Utkir revmatik isitma

(3) Юрак етишмовчилиги ва бошқа аъзолар белгилари ёки ҳамкор хасталиклар кузатилса уларга мос (хос) даво берилади.
б. Иккинчи босқич.
Созловчи даво поликлиника ёки маҳаллий махсус сало-матликни қайта тиклаш марказида ўтказилади. Бу ерда гармонлар истеъмоли мутлақо тўхтатилади, ЯҚНД қабул қилиниши назоратда давом эттирилади, миокард метабо-лизмини созлайдиган воситалар буюрилади. Вақти-ваьқти билан қон таркибини текшириш, электр ва ЭХОкардиог-рафия текширувлари ўтказилади.
в. Учинчи босқич.
Ревмотологик марказда диспансер кузатуви ва маҳаллий санаторияда профилактика чоралари бажарилади. 11. Профилактикаси бирламчи ва иккламчи турларига бўли-нади.
Бирламчи профилактика аҳолининг яшаш шароитини ях-шилашга, соғлиқни сақлаш маданиятини кучайтиришга қара-тилган умумий давлат иши ҳисобланади. Унинг мақсади-со-ғлом инсонларни ревматизмга дучор қилмаслик.
а. Стрептококк инфекцияси билан курашиш.
(1) инфекция ташувчиларни (олиб юрувчиларни) аниқ-лаш (томоқ, бурун инфекциясида албатта бактериологик текшириш ўтказилиши шарт).
(2) стрептококкли томоқ-бурун инфекциясини антибио-тиклар билан даволаш лозим.
(3) сурункали стрептококк инфекцияси ўчоғини тозалаш (соғломлаштириш) керак.
б. Аҳоли орасида иш олиб бориш, бунинг мақсади - ангина ва фарингитга чалинган беморларга албатта врачга муро-жат қилишликни тушунтириш.
в. Ўсмир ёшда касалликнинг кўпайиши, беморлар оиласи аъзоларида ревматизм ривожланишига катта хавф туғи-лиши ва стрептококк инфекцияси қўзишини ҳисобга олиб, болалар ва ўсмирлар коллективида ва ревматизмли бе-морлар бўлган аҳоли орасида юқорида айтилган профи-лактика чораларини ўтказиш ижобий натижа беради. Иккиламчи профилактика ревматизм ўтказган беморларда жараён қайталаниши (рецидив) олдини олиш мақсадида ўтказилади. Бунда антибиотиклар асосий ўринни эгаллай-ди. Йил мобайнида бициллин профилактикаси ижобий на-тижа беради. (бициллин-5 1,5 млн бирликда мушак орасига 3-4 хафтада 1 марта юборилади). Иккиламчи профилакти-ка муолажасини ревматизмнинг охирги ишончли ҳуружи-дан кейин камида 5 йил давомида ўтказилади. Ҳар хил жарроҳлик муолажалари (тиш суғуриш, аборт, танзилло-эктомия) қўлланилиши олдидан антибиотикни қабул килишликни беморларга тавсия қилинади.

Download 112.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling