Иккинчи тошкент давлат тиббиёт институти


Download 112.5 Kb.
bet11/13
Sana29.04.2023
Hajmi112.5 Kb.
#1400055
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
5.Utkir revmatik isitma

а. Биринчи босқич.
Ревматизмнинг фаол даври даволаш стационар (касал-хона) шароитида ўтказилади. Ревмокардитга шубҳа ту-ғилса бемор албатта ўринда ётиши лозим (15-20 кун) ва таркиби витаминларга бой ва тузи кам бўлган овқатлар истеъмол қилинади.
а. Антибиотиклар (пенициллин, эритромицин) ревматиз-мни даволашда самарасиз лекин 10-14 кун давомида қўлланилади, чункм мазкур хасталикка учраган кўпчи-лик беморларда сурункали стрептококк ўчоғи кузатилади.
б. Яллиғланишга қарши дори-дармонлар ревматизм, да-восининг асоси ҳисобланади. Бунда тез таъсир қилувчи яллиғланишга қарши носпецифик дорилар (ЯҚНД)ва кор-тикостероидлар қўлланилади.
(1) Гормонлар бирламчи ревмокардитда, аксарият юрак қопқоқ нуқсонлари шаклланишига хавф туғилиши юқори
. бўлганда, қайталанувчи ревмокардитда валвулит жадал-лашувига шубҳа туғилганда, беморларда кардитнинг би-ринчи белгилари намоён бўлганди қўлланилади. Тавсия қилинадиган гармон миқдори 1 кг тана вазнига (оғирли-гига) 1-3 мг преднизалонга нисбатан юборилади (таблет-ка майдаланиб, овқатдан кейин кўп миқдордаги суюқлик билан ичилади). Даволаш даврида гармон миқдори аста-секин камайтирилади. Гармон даво самараси иштаҳа ях-шиланиши, ҳарорат пасайиши ва бўғим белгиларининг йўқолишига қараб белгиланади.
(2) Яллиғланишга карпш носпецифик дорилар (ЯҚНД) аспирин, бутадион, индометацин, волтарен, ортафен, реопирин ва бошқалар преднизалон миқдори аста-секин камайтирилиб, суткада 10-15 мг ни ташкил қилганда тав-сия қилинади (одатда бу ҳолат беморнинг касалхонадан чиқиши олди кунларига тўғри келади). Ревматизм жараёни фаоллигининг морфологик белгилари 3-4,5 ойдан оритқ давом этишлиги тасдиқланган. Шунинг учун ЯҚНД шу давр оралиғида қабул қилинади. Даволаш самарадор-лиги бемор ҳолатининг яхшиланиши, ҳароратнинг му-цим меъёрланиши, кардиалгияни йўқолиши, юрак то-вушлари жарангдорлигини тикланиши ва шовқинларнинг йўқолиши, жараён фаоллиги белгиларининг меъёрлашу-ви, ЭКГ ва ЭХОкардиография кўрсаткичларининг мўъта-диллашувига нисбатан баҳоланади.

Download 112.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling