Иккинчи тошкент давлат тиббиёт институти
Download 95 Kb.
|
6.Mitral illat
- Bu sahifa navigatsiya:
- (3) Системали тромбоэмболиялар-митрал
- (4) Дисфония
5. Клиник кўриниши. Стеноз даражасига, ревматизм жа-раёнининг фаоллик даражасига, нуқсон таъсирида орга-низм-да умумий ўзгаришлар ривожланишига боғлигқ. Ком-пенсация (силлиқланиш) босқичида беморлар шикоят қил-майдилар ва ташхис аускултатив, асбоб-ускуналар (қурил-малар) ва рентген текширувлари асосида қўйилади. Кичик қон айланиш доирасида димланиш ривожланиб, босим кўта-рилганда, яъни декомпенсация белгилари вужудга келганда беморлар шикоят билдирадилар.
а. Симптомлари. (1) Чап қоринча етишмовчилиги - чап қоринча заиф-лиги туфайли бўлмай, балки митрал стенози натижа-сида содир бўлади. Чап қоринчадан қон чиқишининг камайиши ва чап бўлмачада босим кўтарилиши ҳанси-раш, юрак ўйнаши, қон тупуриш, ортопноэ ва юрак астмаси ҳуружини вужудга келтиради. Мазкур белги-лар, дастлаб, юрганда, зўриқиб ишлаганда, кейинча-лик тинч ҳолатда ҳам безовта қилади. (а) Ҳансираш ўпкада димланиш ривожланиши нати-жасида кисларод етишмовчилигига боғлиқ. (б) Цон-тупириш-кичик қон айланиш доирасида бо-сим кўтариши оқибатида қонтомирлар ёрилиши ёки ўпкада инфаркт содир бўлиш натижасидир. (в) Юрак соҳасидаги оғриқ- кенгайган чап бўлмача билан чап тож артериясининг эзилиши туфайли мио-кард ишемияси содир бўлиши ёки ревматик корона-рит билан боғлиқ. (2) Ўнг коринча етишмовчилиги-ўпка гипертензияси натижаеи-да ривожланади ва жигар катталашишига боғлиқ-ўнг қобирға ости сохасида оғирлик хисси ёки симилловчи оғриқ, хамда шиш, асцит, иштаха йўцо-лишини вужудга келтиради. (3) Системали тромбоэмболиялар-митрал стенозида чап бўлма-чада қон димланади, бўлмача кенгаяди, кейин-чалик липилловчи аритмия оодир бўлиши билан бўлмача систоласи заифлашади. Чап бўлмачада пайдо бўлади-ган тромблар системли эмболиялар манбаи бўлиши мумкун. (4) Дисфония (товуш бўғилиши), дисфагия (ютиш қий-инлаши-ши) кенгайган чап бўлмача билан халқим эзи-лиши натижасида ривожланади. б. Физикал белгилар. (1) Кўриш. (а) Юзлари бўзарган, лаблари, бурун учи, қўл-оёқ бармоқлари бир оз кўкарган. Цианоз капилярларда қон оқиши секинлашиши натижасида тўқималарга кисло-роднинг берилиши туфайли вужудга келади. (б) Буйин веналари кенгайиши, бўртиб чиқиши куза-тилади. (в) Ортопноэ-ноиложлик вазияти, хансирашни кучай-иши натижасида бемор ўтириб нафас олади. (г) Митрал стенози ёш болаларда содир бўлса орга-низм жисмоний ривожланишидан (бўй ўсишдан) орқ-ада қолади, катта ёшларда бўлса, бемор афтидан ёш кўринадилар. (д) Митрал стенози ёшликдан, кўкрак қафаси хали юмшоқ (қайишадиган) даврда учраса «юрак букири» пайдо бўлади, яъни бу соха бўртиб чиқади. Мазкур холат юрак гипертрофиясига ва кенгайишига боғлиқ. Ўта ифодаланган ўнг қоринча гипертрофияси ва ди-лятациясида (кенгайишида) юракнинг мутлок бўғиқ со-хасида пулсация, яъни юрак уриши кучайган бўлади. Download 95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling