Иккинчи тошкент давлат тиббиёт институти


Download 95 Kb.
bet5/12
Sana30.04.2023
Hajmi95 Kb.
#1402396
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
6.Mitral illat

5. Қиёсий ташхис. Митрал систолик шовқинни аортал ва трикуспидал, ҳамда нисбий пулмонал стенози шовқини-дан ажратиш даркор.
(а) Пулмонал стенози.
(1) Систолик шовқин Боткин-Эрба нуқтасида жойла-шади, юрак чўццисша йўналиши мумкин.
(2) Дағал шувулловчи тембрда.
(3) Урғучсимон конфигурацияда.
(4) Систолик шовб;ин I товушга қўшилмайди (ФКГ-кон-трол).
(б) Диффузли миокардит, дилятацияли кардиомиопа-тия, гипертония касаллигида систолик шовқин юракнинг кенгайиши натижасида қопқоқнинг морфологик ўзгари-шисиз нисбий етишмовчилиги туфайли содир бўлади. Мазкур хасталикларда юрак нуқсонидан фарқи чап қоринчанинг ўта кенгайиши, чап бўлмачанинг озгина кен-гайиши билан кузатилади.
(в) Митрал қопқоқ пролапси - қопқоқ табақаси чап бўлма-ча бўшлиғига қисман тушади ва қон регуртациясини ву-жудга келтиради.
(1) I товуш ўзгармайди.
(2) Бемор вертикал ҳолатда турганида ёки нитрогли-церин қабул қилганидан сўнг шовқин кучаяди, Ъ-адре-ноблокатор истеъмоли эса шовқинни пасайтиради.
(3) Эхокардиография- митрал қопқоқ пролапсини аниқ-лайди.
6. Давоси.
а. Дори-дармон воситалари.
(1) Юрак гликозидлари хилпировчи аритмияда юрак қисқариши миқдорини камайтиради.
(2) Диуретиклар - ўпка гипертензиясини ва димланиш ҳолатларини камайтиради.
(3) Вазодилататорлар - митрал қопқоқ фаолиятини ях-шилайди чап қоринча ҳажмини кичрайтиради, юрак-дан қон чиқишини созлайди, қон регуртациясини ка-майтиради, аортага қон чиқишидаги қаршиликни па-сайтиради.
(4) Антикоагулянтлар- митрал қопқоқ етишмовчилиги билан хасталанган беморларга бўлмача фибриляцияси содир бўлганда буюрилади.
б. Жарроҳлик воситалари. Клиник белгилари оз бўлиб, давомийлиги узоқ чўзилган митрал етишмовчилиги би-лан хасталанган беморларга митрал б;опб;об;ни алмашти-риш ёки тиклаш тавсия қилинади.
(1) Қопқоқни алмаштириш миокард фаолиятининг ўзга-риши пайдо бўлгунча ўтказилади, чунки миокарддаги патологик жараённи мутлақо қайтариб бўлмайди ва жарроҳлик муолажаларининг муваффиқиятли якунла-нишига умид камаяди.
(2) Қопқоқни тиклаш уни алмаштиришга нисбатан бир қанча устунликка эга:
а. Антикоагулянтлар цабул қилишга муҳтожлик йўц.
б. Чап қоринча тикланишига олиб келади. Б. Митрал тешик торайиши - митрал стенози.

Download 95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling