Ikromov Akhmadjon


Бу муаммолар бизда ҳам такрорланиши мумкинми?


Download 279.55 Kb.
bet3/3
Sana28.10.2023
Hajmi279.55 Kb.
#1730264
1   2   3
Bog'liq
Ikromov Akhmadjon

Бу муаммолар бизда ҳам такрорланиши мумкинми?

  • Албатта. Бугунги кунда пулли курслар ойига 200 мингдан 400 минг сўмгача. Бир фарзанд иккита курсга борадиган бўлса, курснинг ўзига ойига 400–800 минг сўм кетади. Бу эса оила бюджетининг Кореядагидек 20 фоизини эмас, балки кўпроғини ҳам ташкил қилади. Агар оилада боқувчи бир киши бўлса, унинг ҳолатини тасаввур қилиш қийин эмас.
  • Бундан ташқари, катта ёшли фарзандининг пулли курсларидан орттира олмаётган ота-она кичик фарзандларига бу имкониятни бера олмаса, уларда ўқишга нисбатан демотивация кузатилиши бор гап.

Худди Кореядагидек харажат ортиши юртимизда ҳам оилаларда фарзандлар сонини режалаштиришга сабаб бўлишига олиб келиши аниқ.

  • Худди Кореядагидек харажат ортиши юртимизда ҳам оилаларда фарзандлар сонини режалаштиришга сабаб бўлишига олиб келиши аниқ.
  • Фарзандлари пулли курсларга бораётган ота-оналар мактаб дарсларининг сифати пастлигини иддао қилишади. Демак, бизда ҳам ўқитувчиларнинг салоҳияти, дарсга бўлган муносабатида камчиликлар бор. Агар ёшларимиз пулли курсларга боришда давом этса, мактабдаги одатий дарслардаги сифат уларнинг эътиборсизлиги туфайли яна ҳам тушишига сабаб бўлиши аниқ.

Хўш, нима қилиш керак?

  • Билишимча, Мактаб ва Мактабгача таълим вазирлиги томонидан дарсдан ташқари тўгараклар ташкил қилиниши белгиланган. Аммо уларнинг сони ва уларга тўланадиган маблағ жуда ҳам кам. Бундай фан тўгаракларининг самарали ташкил қилиниши ўқувчиларни дарсдан кейин ҳам вақтларини мазмунли ўтказишга сабаб бўлиши мумкин. Бу — бир.
  • Бундан ташқари, дарсларни сифатли ташкил қилиш оқибатида ўқувчи ўз билимидан қониқиш ҳосил қилишини таъминлаш мумкин. Бунинг учун ўқитувчиларнинг билимини мунтазам текшириш ва уларнинг янги методларини ўрганиш учун малака курсларини мунтазам ва мазмунли ташкил этиш зарур.

Учинчидан, ўқитувчиларнинг ойлик даромадларини ошириш ва уларни рағбатлантириш уларнинг ўз ишларига бўлган масъулиятни ва иштиёқни оширишга хизмат қилади.

  • Учинчидан, ўқитувчиларнинг ойлик даромадларини ошириш ва уларни рағбатлантириш уларнинг ўз ишларига бўлган масъулиятни ва иштиёқни оширишга хизмат қилади.
  • Юқорида санаб ўтилган ечимларни амалга ошириб ҳозироқ пулли курсларга эквивалент таклиф қилинмаса, кейинчалик юртимизда камбағал қатлам юзага келиши, келгусида эса аҳоли сонининг камайиши каби жуда ҳам катта муаммолар юзага келишига сабаб бўлиши мумкин. Жанубий Корея давлати бизга ўрнак бўлиб, ҳаракатни ҳозироқ бошлашимиз зарур.

Download 279.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling