Иктисодиёт назарияси фани


-мавзу: ТАЛАБ ВА ТАКЛИФ НАЗАРИЯСИ


Download 5.02 Kb.
Pdf ko'rish
bet19/72
Sana18.06.2023
Hajmi5.02 Kb.
#1583282
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   72
Bog'liq
iqtisodiyot nazariyasi (1)10

7-мавзу: ТАЛАБ ВА ТАКЛИФ НАЗАРИЯСИ.

БОЗОР МУВОЗАНАТИ.
 
Режа: 
1. Талаб тушунчаси ва талаб қонуни.
2. Товарлар ва хизматларга талаб.
3. Таклиф тушунчаси ва таклиф қонуни.
4. Товарлар ва хизматлар таклифи 
5. Иқтисодий ресурсларга талаб ва таклиф.
6. Талаб ва таклиф мувозанати.
Бозор иқтисодиётига хос булган коида қонунлар борки, бу механизмларсиз бозор муносабатлари харакат кила 
олмайди. Ана шундай қонунлардан бири талаб ва таклиф қонунидир.
Кишиларда мавжуд булган ва у доимо усиб бораётган эхтиёжлар бозор иқтисодиётида талаб тушунчасини 
ташкил этади.


38 
Талаб эхтиёждан фарк килиб, мустақил иқтисодий категория (тоифа, илмий тушунча) сифатида кишиларни 
нарсаларга булган талабини бозорда номоён килади.
Маълумки, бозорда икки томонлама субъектлар учрашадилар яъни товар ва хизматларни ишлаб чикарувчилар 
ва товарларни, хизматларни истеъмол килувчилар уртасида айирбошлаш содир булади.
Истеъмол килувчиларнинг бозорларда эхтиёжларини аник ифодаси талаб куринишида руёбга чикади.
Эхтиёжнинг факат пул билан таъминланган кисми талабга айланади. Демак, талаб иқтисодий категория 
куринишида пул билан таъминланган эхтиёждир. Талабни асосида эхтииёж ётади. Эхтиёж булиб, туловга кодир 
булмаса, талаб реал куринишига эга булмайди.
Талаб-шунчаки эхтиёж эмас, туловга кобил, пул билан таъминланадиган эхтиёждир.
Нархларининг мавжуд даражасида товарлар ва хизматларни сотиб олиш курбига эга булган эхтиёж талаб 
дейилади.
Масалан, автомашинага булган эхтиёж, уни сотиб олиш имконияти булса, эхтиёж кондирилган булади ва 
аксинча.
Талаб, якка, гурухий ва жамият микиёсида булиши мумкин. Шундан келиб чикиб, айнан бир товарни 
микдори ва хажми аникланади.
Биркиши, харидорлар гурухи, бутун жамият, харид килиб олишни истаётган тайин товар хажми-талаб 
килинган товар микдори дейилади.
Товарлар ва хизматларни сотиб олишга булган хохиш билан, уларни реал сотиб олиш уртасида доимо фарк 
булади.
Талаб килинадиган товарлар микдорини куйидаги омиллар белгилайди: 
Товарлар ва хизматлар нархи; 
Харидорларни даромади; харидорларни диди; уринбосар товарларни ва хизматларни нархи; харидор-
истеъмолчиларни умумийсони; инфляция эхтимоли ва бошкалар.
Талабни нархга боғлиқлигини куйидаги мисолда курсатамиз.
Олмани бир килограми-250 сум булса, талаб микдори-10кг булади, олма-150 сум булса, талаб 20 кг булади.
Нарх даражаси ва сотиб олинадиган тоар микдори уртасида буладиган тескари боғлиқлик талаб қонуни 
дейилади.
Юкори нарх истеъмолчини харид курбини пасайтиради, паст нарх эса харидни купайтиради.
Шундай товарлар борки, уни истеъмол клииниши нарх билан чеклаб булмайди. Масалан, нон истеъмол 
килинмасдан ёки кийим-кечак киймасдан яшаб булмайди. Бундай холатда, бошка товарларни истеъмол килиш 
чекланадиёки кискаради ёки батамом тухтайди (масалан, хар хил конфетлар, автомашина ва бошкалар).
Товар ва химзатни истеъмол килишдан келадиган коникишга наф деб айтилади. Бозорда мавжуд булган 
товарлар рангбаранг булади ва уларни турлари канча куп булса, харидор узининг дидига мос булган товарларни харид 
килади ва унга талаб ошиб боради ва аксинча булиши мумкин.
Истеъмолчиларни даромади ошиб бориши, товарларни харид килишга талаб ортиб боради. Харидорлар 
сифати юкори булган товарларни купрок истеъмол киладилар.
Даромад малъум даражадан ошса, истеъмолчилар камрок нон ёки картошка харид килишлари мумкин, чунки 
ошган даромад уларга юкори оксилли озик-овкат махсулотлар, масалан, тухум, гушт, асал сотиб олиш имкониятини 
беради.
Ривожланган мамлакатларда даромадларини ортиб боришига караб, хизматларга булган эхтиёжлари купайиб 
боради. Ривожланаётган мамлакатларда эса узок муддат фойдаланиладиган товарларга эхтиёж юкори булади.
Талабни узгаришига даромад самараси ҳам таъсир килади. Товарни нархи пасайса, харид килувчининг реал даромад 
ёки харид кобилияти ортади. Реал даромадни ортиши сотиб олинган товарлар микдорининг усишида куринади.
Масалан, бир кишининг малъум давридаги даромади 30 минг булса, у нархнинг мавжуд холатида 2 та оёк кийим 
сотиб олган булиш, нарх пасайса шу пулнинг 20 миинг сумига 2 та оёк кийим харид килиши мумкин. Яна унга 10 
минг сум колади.
Демак оёк кийим нархининг пасайиши истеъмолчи реал даромадини оширади. Истеъмолчининг малъум 
микдордаги пули хисобидан харид килиш имкониятини купайиши даромад самараси дейилади.
Даромаднинг узгариши билан талаб тугри мутаносибликда узгарадиган товарлар олий тоифали товарлар 
дейилади, даромадлар камайганда талаб ошадиган товарлар паст тоифали толварлар дейилади. Масалан, картошка, 
шакар, нон ва бошкалар.
Даромаларни ортиши ёки камайишига караб бир-бирини урнини босадиган товарлар харид килинади. Масалан, 
сариёг нархи ошса, маргаринга талаб ошишига сабаб булади. Бу боғлиқликни куйидаги формула билан ечиш 
мумкин: 
^ Т ^ Д 
ДТб=------------- : ------------; 
Т 
Д 
бунда Д харидор истеъмолчиларнинг дастлабки даромади; ^ Д даромадни узгарувчанлигини курсатади; 
Бозорда харидорларни сонини купайиши товардарга булган талабни ортишига сабаб булади. Талаб 
кутиладиган узгаришларга ҳам боғлиқ. Нархни ошиши эхтимоли товарларни купрок сотиб олинишига сабаб булади.
Талабга минтакавий, миллий, байналмилал омиллар ҳам таъсир килади. Минтакавий омилга иклим шароити 
ишлаб чиқаришнинг тузилиши, махалли-урф-одатлар, миллий омилга мамлакат доирасида эхитёжнинг юксалиш 
даражси, умуман миллий даражаси, миллий, диний анъаналар ва куникмалар;


39 
Байналмилал, омилига бирон мамлакатдаги янги товар истеъмолнинг бошка мамлакатлар ахолисига етиб 
бориб, уларнинг талабига таъсир курсатиши, халкаро товар рекламаси ва ахборотларнинг мавжудлиги киради.
Товарларга ва хизматларга талаб куйидаги куринишларда булади: усаётган баркарор кондирилган, 
кондирилиши кечиктирилган нормал ва вахима талабларга булинади.
Вахима талаб, бозордаги хар хил миш-мишлар сабабли товарларни харид килиши ортиб кетади, натижада 
нормал холатни бузилишига сабаб булади. Масалан, пул алмашиши эхтимоли ҳамда асоссиз гаплар таркатилади.
Буни купинча савдо ходимлари таркатадилар. Бу холат учраб туради, лёкин бу уткинчи ходисадир.
Талабни таъминланиши, малъул даражада кондирилиши, биринчидан, ишлаб чиқариш ва хизматлар хажмига, 
иккинчидан, махсулотлар ва хизматларни истеъмолчиларга таклиф килишига, учинчидан, истеъмолчиларнинг харид 
кила олиш имкониятларига, туртинчидан, талабни уз вактида урганиб борилишига боғлиқдир.
Товар махсулотларини ишлаб чикарувчилар, хизмат турларини ишлаб чикарганлар томонлардан нархнинг 
бозордаги даражасида шу товар хизматларни истеъмолчиларга бозорда сотишга чикарилган микдори, хажми таклиф 
деб айтилади.
Ишлаб чикарилагн товарлар ва хизматлар микдори ва хажми билан таклиф хеч качон тенг була олмайди, 
чунки уларни бир кисми яъни бозорга чикарилган кисми, товар махсулоти ва хизмат товарига айланади.
Масалан, хужаликлар ишлаб чикарган доннинг 20%и уруглик учун хужаликда колдирилади, 80% эса бозорга 
чикарилади ва сотилади, у таклифни юзага келтиради.
Таклиф килинган товарлар микдорига катор омиллар масалан, товар нархи, ресурслар нархи, ишлаб чиқариш 
технологияси, соликлар, субсидиялар, нарх ошиши ихтимоли товарларни ишлабчикарувчилар сони кабилар таъсир 
килади.
Таклиф нархи бевосита боғлиқ булади. Масалан, гушт сотувчи 1 кг гушт 1500 сум булса, 50 кг таклиф 
килади, нарх 2000 сум булса, 200 кг таклиф килади. Гуштни нархи таклиф килинган товарлар ва хизматлар микдори 
билан нарх уртасидаги богланиш таклиф эгри чизигидан иборат булади.
Эгри чизикнинг “юкорига йуналиши” таклиф қонунини ифодалайди.
у
0 х 
200
таклиф 
Демак, нарх ошиши таклифни купайтиради ва уни аксинча товар таклифини пасайтиради.
Бу узаро боғлиқлик таклиф қонуни деб аталади. Таклиф ҳам нархга кура узгарувчан булади ва уни куйидаги формула 
билан хисобланади: 
Яъни: НТф= 
)
2
(
:

Download 5.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling