Иктисодиёт назарияси фани


Download 5.02 Kb.
Pdf ko'rish
bet50/72
Sana18.06.2023
Hajmi5.02 Kb.
#1583282
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   72
Bog'liq
iqtisodiyot nazariyasi (1)10

Миллий бойлик-бу бу миллат ёки авлод-аждодлар томонидан яратилиб мерос колдирган, моддий ва маънавий 
борлик ҳамда табиат инъомлари йигиндисидан иборат булган жамият бойлигидир.
Авлод-аждодлар томонидан тупланган билимлар, малака ва махоратлар ҳам миллий бойлик таркибига киради.
Миллий бойлик тушунчаси жуда кенг булиб, у моддий ва номоддий, меҳнат яратган ва табиат инъоми 
неъматларидан иборат булиб,уни узлаштиришбуйича мулкий муносабатлар келиб чикади.
Миллий бойлик хусусияти-гарчан меҳнат махсули булсада, у кайтадан меҳнат фаолиятида иштирок этади.
Масалан, бино,иншоот ёки машина-механизмлар ва хакозо.
Яна бир хусусияти жамгарилиб борилади, яъни жорий ва келажакдаги истеъмол учун жамгарилади.
Миллий бойлик такрор хосил килинади. У яратилади, ишлатилади ва кайта янгидан яратилади, яъни узлуксиз 
жараёндир.
Миллий бойлик- мол-мулк сифатида кишилар тасарруфида булади.
Миллй бойлик яратилиши манбаи жихатидан у икки кисмдан иборат булади:
1. 
Меҳнат махсули булган бойлик; 
2. 
Табиат инъоми булган бойлик.
Масалан, бойлик таркибидаги бино-иншоот, машиналар, металл, уругликлар вахакозолар. Меҳнат яратган 
бойликдир. Ер, сув, сув ости ва устидаги бойликлар-табиат инъомларидир.
Бойликни бу икки тури уртасида чеганра тортиб боради. Табиат бойликларининг узи икки хил булади:
тикланадиган ва тикланмайдиган бойликлар. Усимлик ва хайвонот дунёсибойликлари тикланади, ер каъридаги 
бойликлар кайта тикланмайди.
Масалан, АКШ узининг купгина конларини атайлаб ёпган, керакли ёкилги-ашё ресурслар импортини 
кенгайтирган.
Ўзбекистонда 4 млн. гектарга якин сугорма ер бор. Бу ерга миллионлаб кишилар меҳнати синган, буз ерлар 
очилгач, каналлар ва сув омборлпри, коллектор-дренаж тизими яратилган. Ер табиат инъоми булсада, уни миллий 
бойликка айлантиришда меҳнатнинг хиссаси каттадир.
Моддий ва номоддий куринишдаги миллий бойлик мавжуд. Миллий бойликни ишлаб чиқариш воситалари 
шаклидаги кисми Гарбда асосий ва айланма капитал деб, МДХ эса асосий ва айлама фондлар номи билан юритилади.
Социал-маданий ва сиёсий эхтиёжларни кондирувчи бойлик-номоддий бойликдир.
Бунга бино, иншоот, асбоб-ускуна, траспорт воситалари ва хакозалар киради.


98 
Улар согликни саклаш, маориф, маданият, давлатни бошкариш тизимига хизмат килади. Номоддий бойликка 
адабиёт ва санъат асарлари ҳам киради. Улар моддий куринишга (масалан, китоб, хайкал, расм шаклида) эга, лёкин 
номоддий эхтиёжини кондиради.
Интеллектуал бойлик, иш тажрибаси ва махорат ҳам миллий бойликдир.
Ўзбекистонни 1991 йилдаги миллий бойлиги: 210. 666,0 млн. сум булган. Бунга (ер, ер ости бойликлар ва 
урмонлар киймати киритилмаган) жумладан.
1. 
Асосий фондлар-11. 6305 млн. сум 55,3%жумладан: а)асосий ишлаб чиқариш фондлари 76255,036,2 %б) 
асосий номлаб чиқариш фондлари- 46477, 19,1 %.
2. 
Моддий оборот маблаглари- 46472, 22,1 %.
3. 
Ахоли уйида жамгарилган мол-мулк- 47689,0 22,6 %
Ишлаб чкариш ва хизмат курастиш туфайли хосил килинган бойлик-ишлаб чиқариш ни кенгайиши ва 
иқтисодий усиш натижасидир.
Яратилган моддий ва маънавий неъматларнинг бир кисми кишилар ва жамият томонидан истеъмол килиниб йук 
булиб кетади, иккинчи кисми жамгарилиб миллий бойликка айланиб борад. Миллий-бойлик доимо харакатда булиб 
айланиб (оборот) килиб туради.
Миллий бойлик ва уни усиши жамгариш қонуни асосида амал килади. Буқонун ҳам умум иқтисодий қонун 
булиб, бу қонунга биноан иқтисодиётнинг усиши амал килаётган шароитда яратилган ялпи махсулотнинг таркиби 
булган кушимча махсулотнинг жамгариладиган кисми миллий бойликка айланади.
Жамгариладиган миллий эксплутация туфайли хосил килинса, у бутун халк меҳнатини бир кисми сифатида 
юзага чикиб тупланса, халк манфатига хизмат килади. Масалан, Республика миллий бойлиги хисобидан Хоразм 
(Хозараст) тумани-Амударё куприги 670 метр-33,5 млрд. сум сарфланди.
Бойликнинг айланма харакати-биринчидан ишлаб чиқариш натижаси-иккинчидан унинг шарт-шароитидир.
Миллий бойлик яратилиши жихатидан натижа-ишлатилиши жихатидан сарфланади. Яратилган махсулот 
таксимлаш оркали бойликка айланса, аммо бунинг шарти-ишлаб чиқаришнинг истеъмолдан ортикча булиши билан 
белгиланади. Бойликнинг харакати унинг сарфланиши, тикланиши ва усиши билан иборат.
Миллий бойлик усиши учун энг аввало унинг урни тулдирилиши керак-бу эса амартизация фоизи хисобидан 
амалга оширилади. Мисол учун мамлакат бойлиги Бир триллион доллар, йил давомида у истеъмол этилиши хисобига 
200 млрд долларга кискарди десак, аввало шу кисми 200 млрд. долларлик махсулот хисобидан тулдирилади. Миллий 
бойликни сарф килинган кисми тикланади. Сунгра махсулотни 75 млрд. долларга тенг кисми жамгарма куринишида 
бойликка келиб кушилади. Бундан ташкари шахсий истеъмолга кетадиган неъматлар, узок муддатда ишлатиладиган 
махсулотлардан иборат булган ва 25 млрд. долларга тенг кисми бойликка келиб кушилади. Шундай килиб 1,1 
триллион долларга етади, яъни унинг усиши 100 млрд. долларни ёки 10 фоизни ташкил этади.
Миллий бойликни купайтириш имкониятларидан бири ишлаб чиқариш структураси (таркиби)га ҳам боғлиқ.
Масалан, енгил машина, совутгич, телевизор, видеомагнитафон канчалик куп яратилса, шунчалик улар хисобига 
миллий бойликнинг усиши юз беради.
Миллий бойлик- ишлаб чиқариш ресурси сифатида, исмеъмол воситаси сифатида сарф килинади.
Ресурс сифатида-меҳнат куроллари ва меҳнат воситасидан иборат булади. У фонд куринишида жамланади ва 
ишлаб чиқаришда истеъмол килиниб, ялпи киймат яратади ва самара беради.
МХ 
Ф. С = -------- таксимлаш керак.
ФМ 
Бунда Ф. С- фонд самараси; МХ- Яратилган махсулот; хажми;
Ф. М- фонд микдори. Мисол, Ф. М=100 млрд сум, МХ= 70 млрд. сум булса, Ф. С= 0,7 булади. Демак, бир 
сум бойлик ишлатилиб 70 тийинлик натижа олинган булади. Агар 80 тийин олинса, самара ортган булади.
Иқтисодиёт усиб бориши натижасида кишиларни эхтиёжларини кондмриш яхшиланади, миллий бойлик 
таркибида истеъмол буюмлари хиссаси ортади, натижада ахоли мол-мулки булган бойлик тез усади.
Миллий бойлик таркибидаги ишлаб чиқариш ресурслари (меҳнат куроллари ва меҳнат воситалари) иқтисодий 
потенциални ташкил этади.
Жамиятнинг ишлаб чикара билиш кобилияти иқтисодий потенциал деб аталади.
Ишлаб чиқариш кобилиятининг мухим курсаткичи-ялпи миллий махсулотдир.

Download 5.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling