Иктисодиёт назарияси фани
-мавзу. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРОЁНИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
Download 5.02 Kb. Pdf ko'rish
|
iqtisodiyot nazariyasi (1)10
2-мавзу. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРОЁНИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ.
Режа: 1. Ишлаб чиқариш омиллари ва унинг таркиби 2. Ишлаб чиқариш жараёнининг мазмуни. 3. Ишлаб чиқаришнинг умумий ва пировард натижалари. 4. Ишлаб чиқариш имкониятлари ва унинг чегараси. 5. Ишлаб чиқариш самарадорлиги ва унинг курсаткичлари. Кишилик жамиятини тараккиёти ва инсонларни яшашлари учун зарур булган моддий – неъматлар табиатда мавжуд булсада, уларни инсон эхтиёжларига мослаб тайёрламок, етиштирмок, ишлаб чикармок ва кайта ишлаб, уларни тайёр истеъмол махсулотларига айлантирмок лозим. Бунинг учун эса, энг аввало ишлаб чиқариш учун зарур булган унсурларни булиши, уларни узаро бирикишини шакллантириш лозимдир. Хуллас ишлаб чиқаришни ташкил этмок керак. Шундан кейин ишлаб чиқаришни максади, мохияти, вазифаси ва унинг натижаларини тушунмок керак булади. Максад аник булгандан кейин эса, ишлаб чиқаришни узлуксизлигини таъминлаш, самарадорлигини ошириб бориш уствор вазифага айланади. Ушбу мавзуда ишлаб чиқаришни, хужаликни ташкил килиш ва уни юритишга таалукли таянч иқтисодий тушунчалар ва иқтисодий қонуниятлар берилган булиб, улар талабаларга атрофлича тушунтирилади. Жамиятда хужалик юритишнинг ва мулкчилик шакллари турличадир, лёкин ишлаб чиқариш билан боғлиқ булган сохаларда ишлаб чиқаришни ташкил этишда катнашадиган унсурлар (эмменитлар, иқтисодий категориялар) бир хил булади. Улар таркибини куйидаги унсурлар ташкил этади. Яъни: 1. Меҳнат (ишчи кучи); 2. Меҳнат предмети; 3. Меҳнат куроллари 4. Меҳнат воситалари. Бу туртта унсурни ишлаб чиқариш омиллари деб аталади. Уларни хар бирига алохида тушунча ва таъриф бериб утамиз. Меҳнат (ишчи кучи) иқтисодий категория булиб, меҳнатга лаёкатли булган хар бир субъектнинг максадлар йулидаги жисмоний ва аклий кобилиятининг мажмуасидир. Масалан, Ўзбекистон Республикасида 25 млн 115 минг ахоли буладиган булса, унинг 51,6 фоизи меҳнатга ярокли булган кишилардир. Кишилар меҳнати йуналтирилган ва меҳнат таъсир киладиган нарсаларга меҳнат ашёлари деб аталади. Масалан, ер ва ундаги махсулотлар, хомашёлар, металлар, сув, хар хил материаллар ва хоказо. Инсон меҳнати билан меҳнат предметига ва табиатга таъсир киладиган нарсаларга меҳнат куроллари дейилади. Яъни, хар хил турдаги машиналар, асбоб-ускуналар, куроллар, станоклар ва хоказолар. Мисол, инсон уз меҳнатини меҳнат куроли булган аррага бириктириб, урмон хомашёсини киркиши мумкин, эшик ясаши мумкин ва хоказо. Бевосита ишлаб чиқаришга катнашмайдиган, лёкин унга кумаклашадиган нарсалар меҳнат воситалари деб аталади. Масалан, куприклар, каналлар, темир йуллар ва хоказолар. Энди учта омилни бирикиш жараёнларини тушунтирамиз. Меҳнат куроллари билан меҳнат ашёлари (предметлари)ни кушилиши натижасида ишлаб чиқариш воситалари хосил булади. Ишлаб чиқариш воситаларига инсон меҳнати кушилса, ишлаб чикарувчи кучлар хосил булади. Шу учала омилни бирикиши туфайли ишлаб чиқариш ташкил этилади. Бунда инсон омили ва унинг кобилияти асосий омил хисобланади. Ишлаб чиқариш жараёнини куйидаги йигиндиларни натижаси деб каралади. Яъни, И/ч=А+В+С. Бунда: И/ч – ишлаб чиқариш, А – меҳнат куроли, В – меҳнат предмети, С – инсон меҳнати (ишчи кучи). Меҳнат куролларини меҳнат ашёларига таъсир курсатишига караб, уларни 3 та гурухга ажратиш мумкин. 1. Машиналар, станоклар, асбоб-ускуналар, мосламалар ва хоказо. 10 2. Хомашёлар, хар-хил ёкилгилар, материалллар ва бошка меҳнат воситаларини саклайдиган омборлар, кувурлар, цистерналар, ховузлар ва бошкалар. 3. Ишлаб чиқаришга кумаклашадиган меҳнат воситалари – каналлар, куприклар бинолар, йуллар ва бошкалар. Умумлаштирилган холда олдинги, сиёсий иктисод дарсликларида ишлаб чиқаришни икки омили мавжудлиги, яъни, моддий омили (ер, ер ости бойликлари, сув, ресурслар ва табиат бойликлари), шахсий омили (ишчи кучи, меҳнат) айтилар эди. Бозор иқтисодиёти билан боғлиқ булган купгина адабиётларда ишлаб чиқариш омили 4 катталикдан иборат деб курсатилмокда, яъни, меҳнат, капитал, ер-сув, тадбиркорлик ишидир. Бундай карайдиган булсак, ишлаб чиқаришда меҳнат эмас, балки ишчи кучи иштирок этади, у ёлланади меҳнат бозорида сотилади ва сотиб олинади, у товардир. Меҳнат эса инсондаги кобилият булгани сабабли, уни инсон танасидан ажратиб олиш мумкин эмас, сотилмайди ва сотиб олинмайди ва товар ҳам булмайди. Профессор Ш. Шодмонов курсатиб утганидек, меҳнат бозори тушунчасини ишчи кучи бозори билан, меҳнат ресурслари сузини – ишчи кучи ресурслари билан алмаштириб ишлатиш максадга мувофикрок булади. Ишлаб чиқаришни омили таркибига кирган «Капитал»га турлича маъно берилган. Айрим адабиётларда капитал эгасига кушимча киймат келтирувчи киймат, уз – узидан купайиб келувчи киймат дейилади. Гарб иктисодчилари Дж. Кларк, Л. Валрас, И,Фишерлар капитални даромад, фоиз ва фойда келтирувчи киймат деб тушунтирадилар. И. Ф. Д профессор В. Д. Камаев томонидан тайёрланган дарсликда «Хакикатан ҳам капитал уз- узидан купаювчи киймат» деб ёзган. Европа мамлакатлари ва Америкада кулланилаётган «Экономикс» дарслигида ишлаб чиқариш ва хизмат сохаларида кулланилаётган ишлаб чиқариш воситалари, асбоб – ускуналар, фабрика – заводлар, объектлар, иншоотлар тронспорт воситалари, омборлар, моддий ашёлар ва хакозалар капиталдан иборат деб курсатилади. Юкорида капиталга берилган таърифни эътиборга оладиган булсак, бизнинг фикримизча ишлаб чиқариш моддий омилини ташкил этадиган нарсалар уз – узидан купаювчи киймат усувчи яратувчи, ёки даромад, фойда, фоиз келтирувчи деб каралган. Бизнинг фикримизча капитал таркибига киритилган нарсаларга ишчи кучи таъсир этса, моддий воситалар уз эгаларига даромад фойда келтириши мумкин. Ишлаб чиқариш воситаларига эгалик килган, шу воситалар ёрдамида ишлаб чиқаришни ташкил этган ва иш бажарган, иш бажариш жараёнида уз меҳнати ва бошка кишилар меҳнатини куллаб, даромад ёки фойда олган кишини Download 5.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling