Наманган мущандислик-педагогика институти


Download 316 Kb.
Sana06.10.2023
Hajmi316 Kb.
#1693370
Bog'liq
Буклет 1 Тошкент


У сулнинг тавсифи

Усул мум куяси капалаги тухумдан қурт олиш, қуртлардан капалак ва тухум олиш, қуртларни садокларда (ванналарда) махсус озиқа билан +33-35°С ҳарорат ва 80-85% хона намлигида 47-52 кун давомида боқишнинг барча босқичларида озиқа намлигини сақлашда оддий ариқ ёки водопровод суви ўрнида никел электродли электрокимёвий фаоллаштирувчи қурилмада 7-10 минут давомида фаоллаштирилган водопровод сувининг ишқорий муҳитга эга бўлган католит (умумий қаттиқлиги 2,1-2,4 мг.экв/л ва рН қиймати 9,5-10,5) қисмидан фойдаланиланишни ўз ичига олади ва озиқа муҳитининг ўзгариши асосида капалакларнинг 2-3 кун эрта учиб чиқиши, қуртлар сонининг кўпайиши ҳисобига ишлаб чиқариш самарадорлигини 15-20% ортишига эришилади.


С
увни электрокимёвий фаоллаштириш механизми

Электрокимёвий фаоллаштириш қурилмаси диафрагма билан икки қисмга ажратилиб, ўзгармас электр токи берилганда сувдаги мусбат зарядланган катионлар катодга қараб, манфий зарядланган анионлар анодга қараб ҳаракатланади. Ўз навбатида катодда - оксидланиш, анодда - қайтарилиш жараёнлари содир бўлади. Бу жараёнларни водопровод сувида мавжуд бўлиши мумкин бўлган тузлар мисолида кўриб чиқамиз.


Биринчи навбатда сув оз миқдорда бўлса ҳам водород китиони ва гидроксил анионларига диссоциланган холатда бўлади. Шунингдек, водопровод сувида учрайдиган CaСl2, NaСl2, Na2SO4 сингари тузлар ҳам катион ва анионларга диссоцияланган бўлади. Электрод электр занжирига уланганда катионлар минус электродга, анионлар плюс электрод томон ҳаракатланада. Анодда гидроксил ионлари - ОН- ўз электронларини беради, яъни оксидланиш жараёни кетади. Анодда хлор ионлари қолади ва улар ўзига водород катион - Н+ ларини бириктириб, кислотали муҳит ҳосил қилади .
Катодда хлор ионлари электродга ўз электронларини бериб, эркин хлорга айланади:

Натижада катод атрофида Ca2+ ионлари қолади ва улар ўзига гидроксил анионларини бириктириб, ишқорий муҳит ҳосил қилади. Натижада (-) электрод мавжуд бўлган эритмадаги майдоннинг (+) га яқин қисми – ишқорий, анодга яқиндуктив қисми эса - кислотали муҳит бўлиб қолади.
1-расм. Сувни электрокимёвий фаоллаштириш схемаси


Сувни электрокимёвий фаоллаштириш қурилмаси тавсифи
Тадқиқот учун ишлатилган сувни электрокимёвий фаоллаштириш Россия федерациясида ишлаб чиқарилган МЕЛЕСТА (ТУ 5156-002-32064511-07, сертификат № РОСС RU.АЯ36.В29156) қурилмасида амалга оширилди.


Кутилаётган натижа. Ушбу усул асосида кўпайтирилган биомаҳсулот тан нархи амалдаги мавжуд технологиялар асосида кўпайтирилган биомаҳсулотларга нисбатан 1,2 маротабага харажатларни камайтирилишга олиб келади. Шунингдек ишлаб чиқариш самарадорлиги ва биомаҳсулот сифатини яхшилашга эришилади


Қўлланилиш соҳаси. Ўсимлик зараркунандаларига қарши курашда қўлланиладиган биологик воситаларни кўпайтиришга қўлланилади.


Шериклик таклифлари: Буюртма бўйича илмий–амалий изланишлар олиб бориш, хўжалик шартномаларини тузиш ва бошқалар.
Биз сиз билан ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз
Муаллифлар: профессор М.Абдуллаев
доцент Б. Хайитов
Манзилгоҳ: 60103, Наманган ш.,
И.Кармов кўчаси, 12-уй

Телефонлар: (8-369) 234-15-23


Факс: 234-15-23

E - mail: nipi_info @ edu. uz


Mualliflarar: professor M. Abdullayev

dotsent B. Xayitov

Manzilgoh: 160103, Namangan sh.

I.Karimov ko’chasi 12- yй

Telefonlar: (8-369) 234-15-23

Faks: 234-15-23




E - mail: nipi_info @ edu. uz


Авторы: профессор М.Абдуллаев
доцент Б. Хайитов
Адрес: 160103, г. Наманган
проспект И.Каримов
дом 12

Телефоны: (8-369) 234-15-23


Факс: 234-15-23
E - mail: nipi_info @ edu. uz



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ


НАМАНГАН МУҲАНДИСЛИК-ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ



Электрокимёвий фаоллаштирилган сув асосида мум куяси қуртини озиқлантириш ва ундан бракон кўпайтириш технологияси




НАМАНГАН 2023
Download 316 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling