Иктисодиёт назарияси фани


Download 5.02 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/72
Sana18.06.2023
Hajmi5.02 Kb.
#1583282
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72
Bog'liq
iqtisodiyot nazariyasi (1)10

«Сиёсий иктисод» (политическая экономия) фанининг номи грекча суздан олинган булиб, «политика» ва 
«ойкономия» сузларини бирикмасидан иборат. «Политийа» сузинингмаъноси «ижтимоий тузим» демакдир.
«Ойкономия» сузи икки суздан: «Ойкос»- уй, уй хужалиги ва «номос»- қонун сузларидан таркиб топган. «Сиёсий 
иктисод» фанининг номи XVIIасрнинг бошларида пайдо булган.
Француз иктисодчиси Антуан Монкретьен (1575-1621) йилларда яшаб ижод этган. У биринчи марта 1615-
йилда «Сиёсий иктисод трактати» номли кичик илмий асар ёзиб, бу фанни мамлакат микёсида иқтисодиётни 
бошкариш Фани сифатида асослаб берган.
Жамият тараккиётининг кейинги боскичларида етишиб чиккан классик иктисодчилар бу назарияни тугри 
эканлигини тасдиклаб, сиёсий иктисод кенг маънода моддий неъмат ва маънавий ишлаб чиқариш ва айирбошлашни 
бошкарувчи қонунлар тугрисидаги фан деб ёзган эдилар.
Бу фанни шаклланишида бир канча гоявий окимлар, мактаблар хизмат килганлар. Улар «Меркантелизм»
«Физиократлар», «Классик» мактаблардир.
«Меркантелизм» мактаби иштирокчилари ва намоёндалари- кишиларнинг, жамиятнинг бойлиги пулдан, 
олтиндан иборат бойлик савдода, асосан ташки савдода муомала жараёнида пайдо булади, купаяди, савдода банд 
булган меҳнат унумли меҳнат, бошка меҳнатлар эса унумсиздир, деб фикр юритдилар.
Меркантелизм (италянча «Мерканте» сузидан олинган булиб, савдогар, тожир) совдо жамият бойлигининг 
манбаи деган маънони билдиради. Кейинчалик фанни тараккиёти айирбошлаш, яъни савдо жараёнида хеч кандай 
бойлик яратилмаслиги, кийматни купаймаслигини аниклаб берди.
Айирбошлаш 
Истеъмол (товар, махсулот ва хизматлар) 
Ишлаб чиқариш 
Иқтисодий фаолият 



Кейинги оким «физиократлар». Улар бойлик кишлок хужалигида яратилади ва купаяди деган гояни 
бердилар. Бу мактаб вакили Ф. Кенэ томонидан машхур жадвал ишлаб чикилди.
Кейинчалик иктисод фанининг классик мактаб намоёндалари А. Смит, У. Петти, Д. Рикардо каби машхур 
иктисодчи олимлар бойлик факатгина кишлок хужалигидагина эмас, балки шу билан бирга саноат, транспорт, 
курилиш ва бошка хизмат курсатиш сохаларида ҳам яратилганини исботлаб бердилар. А. Смитнинг «Куринмас кул» 
тамойили Ҳозирги кунда ҳам аҳамятини йукотган эмас. «Халклар бойлигининг табиати ва сабаблари тугрисида 
тадкикот» (1776) деган китобида инсонни фаоллаштирадиган асосий рагбат шахсий манфатидир деб курсатган.
XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб «Маржинализм» деб аталган оким вужудга келди. У ингилизча 
суздан олинган булиб, охирги кушилган деган маънони билдиради. Унинг асосчилари Австрия иқтисодий 
мактабининг вакиллари (Карл Менгер, Фретрих фон Визер, Бем Баврик ва бошкалар) булиб, улар томонидан 
кушилган товар нафлигини, кушилган меҳнат ёки ресурс унумдорлигини пасайтириб бориши қонуни деган назарияни 
ишлаб чикдилар. Маржанализм назарияси аник олинган товарга булган талаб ва унинг бахоси уртасидаги боғлиқлик 
ва узаро таъсирини тахлил килишда фойдалинади.
Инглиз иктисодчиси Жон Кейнс 1936-йилда «Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» деган 
китобида макроиқтисодий курсаткичлар: миллий даромад, капитал, харажатлар, истемол ва жамгаришнинг узаро 
боғлиқлигини тахлил килади, инвестиция ва истемолнинг энг максадга мувофик тарзда ташкил топиши иқтисодий 
тараккиётнинг мухим омили деб курсатади.
Ҳозирги замон иқтисодиёт назариясининг мухим йуналишларидан бири Монитаризм деб аталади. Бу 
назариянинг асосчиларидан бири америкалик иктисодчи Милитон Фредмен хисобланади. У, иқтисодиётни баркарор 
килишда пул омили асосий рол уйнайди деб курсатади.
Демак, Маржинализм, Монитаризм, Кейнсчилик йуналишидаги иқтисодий назариялар мамлакатимизда ва 
МДХ давлатларида «Иқтисодиёт назарияси» атала бошланди.
Иқтисодиёт назарияси фанининг предметини аниклашда турли назарий карашларни урганиб, синитез 
килинади, кейин яхлит тушунча берилади.
Демак, иқтисодиёт назарияси фанининг предмети нима? Бу фан асосан нимани тадбик килиб, одамларга 
нимани ургатади деган саволларга иктисодчи олимлар турлича фикрлар билдарганлар: 
1. Айирбошлаш; 2. Ишлаб чиқариш-хусусан дехкончилик киритилган; 3. Назария-бойлик яратиш, уни айирбошлаш 
ва уни истемол этиш хакидаги фан деб талкин этилди; 4. Иктисодчилар провард натижада иқтисодий назария ишлаб 
чиқариш, таксимот, айирбош ва истемолни урганади деган хулосага келишди.
Гарбдаги йирик иктисодчилар назария кандай фан деганда унга киска ва лунда жавоб бериб булмайди деб 
хисоблайдилар. П. Самуэльсон куйидагиларни ёзган: 
1. Иқтисодиёт назарияси айирбошлаш, пуллик битимлар билан боғлиқ иқтисодий фаолият турлари хакидаги 
фан.
2. Хар хил товарларни (бугдой, мол гушти, польто, йуллар, кичик кемалар) ишлаб чиқариш максадида 
кишидан (ер, ишлаб чиқаришга мулжалланган товарлар, меҳнат, машинани, техникавий битимлар) фойдаланиши 
тугрисидаги фан.
3. Кишиларнинг кундалик ишбилармонлик фаолияти, кишиларнинг тирикчилик маблаги топиши, ундан 
фойдаланиши тугрисидаги фан.
4. Инсоният истемол ва ишлаб чиқариш борасида уз вазифаларини кандай бажараётганлиги тугрисидаги 
фан.
5. Иқтисодиёт назарияси бойлик тугрисидаги фан.
Мазкур таърифларда иқтисодиёт назарияси предмети кисмларга булиб баён этилган. Бу ерда асосий масала фан 
предметига кишилар бутун жамият иқтисодий фаолиятининг киритилишидир.
Хуллас, иқтисодиёт назарияси жамиятда юз берадиган иқтисодий ходисалар, жараёнлар, уларга хос булган 
алока богланишларни, уларнинг қонун коидаларини ва кишилар фаолиятида намоён булишини ургатувчи фандир.
Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети иқтисодий ресурслар чекланган шароитда жаиятнинг чексиз 
эхтиёжларини кондириш максадида моддий неъматларни ва хизматларни ишлаб чиқариш, таксимлаш, айирбошлаш ва 
истемол килиш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни ижтимоий хужаликни самарали юритиш 
қонун коидаларини урганишдан иборат, деб айтиш мумкин.
Хар бир фан маълум вазифани бажаради, жумладан иқтисодиёт назарияси ҳам бир катор вазифаларни 
бажаради.
1. Иктисоднинг сир асрорларини билиб олиш, уларни оммага етказиб, уларнинг иқтисодий билим савиясини 
оширади.
2. Барча иқтисодий фанларга илмий-услубий асос булиб хизмат килади.
3. Амалий тавсиялар беради.
6. Иқтисодиёт назарияси умумиқтисодий қонунлар ва категорияларни тахлил этиш ва изохлаш оркали уз 
предметини урганади.
Хар бир фан уз предметини категориялар ёрдамида текширади.
Иқтисодий категориялар бу иктисодни урганишда кулланадиган назарий тушунчалар булиб, улар реал 
иқтисодий вокейликнинг илмий инъикоси, ифода этилишидир.
Масалан, махсулот, товар, ишчи кучи, бозор, капитал, ишбилармонлик, тадбиркорлик, бахо, молия, кредит ва 
бошкалар категориялар деб юритилади.
Категориялар гурухларга булиниб урганилади.
1. Умумиқтисодий категориялар иқтисодий жараёнларнинг барча боскичларида хосдир. Масалан, ишлаб 
чиқариш, мулк, меҳнат жараёни, махсулот, иш вакти, меҳнат таксимоти, эхтиёж кабилар.



2. Формацион, махсус категориялар-иқтисодиётнинг муайян тарихий боскичига хос категориялардир.
Масалан, эксплуатация, рента, ортикча ахолии кашшокланиш, монополия, монопсония, олигополия ва хокозо.
3. Даврий-оралик категориялар, масалан, товар, пул, талаб, таклиф, маркетинг, нарх, инфилация ва хоказо.
Иқтисодиёт назариясида иқтисодий ходисаларининг белгилари умумлаштириш асосида қонунларда 
тарифланади. Иқтисодий қонунлар-иқтисодий жараёнларнинг турли мухим томонлари уртасидаги мухим 
такрорланиб ва юзага келиб турадигант узвий иқтисодий заруратни таказо этувчи сабаб-окибат, алока 
богланишларидир.
Қонунлар ҳам гурухларга булинади: 
1. Умумиқтисодий қонунлар, иқтисодий тараккиётнинг ҳамма боскичларида амал килади. Масалан, меҳнат 
таксимоти, жамгариш, меҳнат унумдорлиги усиб бориши, эхтиёжларнинг юксалиши ва хоказо.
2. Формацион-махсус қонунлар унга махсус иқтисодий қонунлар киради. Масалан, феодализм, капитализм 
қонунлари шулар жумласидандир.
3. Даврий-оралик қонунлар бунга бозор иктисоди қонунлар-ракобат кураши, талаб ва таклиф, пул муомаласи 
ва киймат қонунлари шулар жумласидандир.
Иқтисодий жараён ва ходисаларни урганишнинг бир канча усуллари мавжуд.
1. Иқтисодий жараёнлар ва ходисаларни урганиш учун маълумотлар (фактлар) тупланади. Бу эмпирик 
боскич хисобланади.
2. Жамланган маълумотларга бир катор умумий тарзда бахо берилади, яъни синаб курилмаган хулоса 
гепотеза олга сурилади.
3. Илмий абстраксия усули-иқтисодий ходиса ва жараёнларни урганишда инсонни абстраксия фикрлашидан 
фойдаланилади.
4. Тахлил ва синтез усули-тахлил бу урганилаётган бир бутунни алохида кисмларга ажратиш ва уларни 
изчиллик билан тахлил килиш. Синтез -бу урганилаган кисмлардан олинган хулоса ва натижаларни бир бутун яхлит 
жараён деб караб, умумий хулосалар чиқаришдир.
Иқтисодиётни назарий тахлил килишда микроскоп ва кимёвий реактивлардан фойдаланиб булмайди, уларни 
урнида абстраксия кучидан фойдаланилади.
Булардан ташкари индуктив ва дедуктив усуллар ҳам ишлатилади. Индуктив усул деганда империк 
билимдан абстраксияга утиб, назарий хулосалар чикарилади ва кейин иқтисодий сиёсатга утилади.
Дедуктив усули кулланганда назариядан иқтисодий фактлар тахлилига утилади. Дастлаб олга сурилган 
гоялар, хулосалар кайтадан фактлар асосида текшириб курилади. Хар иккала усул бир-бирини тулдириб беради.
Булардан ташкари иқтисодий назарияда қонуниятларни баён этиш учун эгри чизик чизмалари статистик жадваллар 
ҳам кулланилади.
Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида бир катор муаммоларни булиши мукаррар. Бу 
муаммоларни назарий ечимларини беришда иқтисодиёт назарияси мухим аҳамият касб этади. Иқтисодиёт 
назариясини талабалар, иктисодчи мутахассислар яхши билса чекланган турли хил ресурслардан самарали 
фойдаланиб, унинг хар бир бирлиги хисобига купрок товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар курсатишни 
таъминлайдилар. Фаолиятни хар бир турига сарфланадиган харажатларни микдорини эришилган ютуклар билан 
таккослаб курадилар,харажатларни камайтириш йулларини излаб топадилар.
Президент И. Каримов курсатиб утганидек, иқтисодиёт назарияси Фани «Кишиларда янгича иқтисодий 
фикрлашни шакллантириш, уларниг Дунёкарашини узгартириш» вазифасини ҳам бажаради. Президент И. А.
Каримовнинг маърузалари, сузлаган нутклари ва асрларида курсатиб берилган, бозор иқтисодиётига утиш даври 
тамойиллари утишнинг узига хос йулини, узининг иқтисодий қонунларини, йул-йурикларини, Олий Мажлис, 
Вазирлар Махкамаси кабул килган қонунлар ва карорлар асосида мамлакатимиз олдида турган иқтисодий муаммолар 
ва вазифаларнинг чукур тахлилини, уни хал этиш йулларини курсатиб бермоги лозим, ҳамда утиш даври 
иқтисодиётининг узига хос хусусиятлари, куп укладли иктисодни вужудга келиши, турли шаклдаги мулкчиликни 
карор топиши қонуниятларини очиб берши ва уни кенг жамоатчиликка узлуксиз тушунтриб боришда иқтисодиёт 
назарияси асосий манбалардан бири хисобланади. Шунинг учун ҳам бу фан умуминсоний фан булиб, 
иқтисодиётнинг барча йуналишларидан мутахасис олувчилар учун махсус фан, ноиқтисодий йуналишидаги 
мутахасисликлар учун умумий фанлар таркибига киритилади.

Download 5.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling