Иктисодиёт назарияси фани


Download 5.02 Kb.
Pdf ko'rish
bet64/72
Sana18.06.2023
Hajmi5.02 Kb.
#1583282
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   72
Bog'liq
iqtisodiyot nazariyasi (1)10

Асосий таянч тушунчалар.
1. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш (ИДТТС) максади-иқтисодий ва ижтимоий баркарорликни 
таъминлаш, иқтисодий тизимни мустахкамлаш; 
2. Давлатнинг иқтисодий вазифалари-иқтисодий тизимнинг амал килишига шарт-шароит яратиш ва 
иқтисодиётни тартибга солиш ҳамда иқтисодий усишни таъминлашга каратилган чора-тадбирлардан иборат.
3. ИДТТСнинг усуллари- тартибга солишнинг маъмурий ва иқтисодий воситалар бирлиги.
4. Бевосита усуллар-иқтисодиётни тартибга солишни такиклаш, рухсат бериш ва мажбур килиш хусусиятидаги 
маъмурий воситалари.


133 
5. Билвосита усуллар-иқтисодиётни тартибга солишнинг иқтисодий восита ва шакллари.
 Асосий адабиётлар.
 
1. Каримов И. А. Ўзбекистон бозор муносабатларига утишнинг узига хос йули. Т. , «Ўзбекистон» 1993 йил.
2. Каримов И. А. Ўзбекистон иқтисодий ислохотларни чукурлаштириш йулида. Т. , «Ўзбекистон» 1995 йил.
3. Радаев В. В, Бузгина А. В. Экономика переходного периода. М. , 1995 йил.
4. Шишкин А. Ф. Экономическая теория. М. , 1996 год.
5. Улмасов А. Шарифхужаев. Иқтисодиёт назарияси. Дарслик. Т. , «Меҳнат» 1995 йил.
6. Шодмонов Ш. ва бошкалар. Иқтисодиёт назарияси. Ўқув кулланма. Т. , «Молия» 2002 йил.
7. Тожибоева Д. Иқтисодиёт назарияси. Ўқув кулланма. Т. , «Шарк» 2003 йил.
25-мавзу: АХОЛИ ДАРОМАДЛАРИ ВА ДАВЛАТНИНГ ИЖТИМОИЙ СИЁСАТИ.  
Режа: 
1. Ахоли даромадлари ва унинг таркиби, турмуш даражасининг курсаткичлари
2. Даромадлар тенгсизлиги ва унинг даражасини аниклаш.
3. Давлатнинг ижтимоий сиёсати. Ўзбекистонда ижтимоий сиёсатнинг асосий йуналишлари.
Ушбу мавзуда ишлаб чиқариш натижаси миллий даромаддан ахолининг оладиган улуши, иш хаки ва бошка 
даромадларининг иқтисодий мазмуни, бозор иқтисодиёти шароитида даромадларнинг тенгсизлиги ва унинг асосий 
сабаблари тахлил килинади.
Ахоли даромадлари макроиқтисодий курсаткичлардан бири булиб, муайян вақтда, яъни бир йилда топган пул 
даромадлари ва махсулотлар йигиндисидан иборат булади.
Ахолининг истеъмол даражаси бевосита унинг даромадлари билан белгиланади. Турмуш даражасини 
белгилайди ва унинг бахолаш мезони хисобланади.
Ахоли даромадлари манбаи куйидаги омиллардан ташкил топади: 
1. Иш хаки; 
2. Меҳнат хаки; 
3. Тадбиркорлик даромадларидан олинадиган даромад; 
4. Нафака; 
5. Пенсия; 
6. Стипендия; 
7. Капиталдан фоиз
8. Дивиденд; 
9. Рента шаклида оладиган даромадлари; 
10. Кимматли когозлар
11. Кучмас мулкдан келадиган даромад;
12. Мулкдан;
13. Кишлок хужалик махсулотлари; 
14. Хунармандчилик буюмларини сотишдан;
15. Ижарадан;
16. Турли хил хизматлар курсатишдан ва бошкалар.
Иш хаки пул шаклида ва натура (махсулот, буюм) куринишда берилиши мумкин. Натура меҳнат хаки хисобига 
бериладиган ва уй хужаликларида шахсий истеъмолчи учун ишлаб чикариладиган махсулотларидан иборат булади.
Ахоли даромадлари хисобидан кундалик шахсий истеъмолчи учун зарур булган сарф-харажатлар копланади
режалаштирилган максадларига сарф килинади ва истикболдаги ниятлари учун жамгарилиб борилади.


134 
Ахоли даромадлари даражасига бахо беришда номинал ва субьектив ихтиёрида булган ва реал даромадлар асос 
килиб олинади.
Номинал даромад ахоли томонидан маълум вакт оралигида олинган пул даромадлари микдори хисобланади.
Реал даромад-ахоли номинал даромадларининг товар ва хизматларни сотиб олиш лаёкати хисобланади. Реал 
даромадга номинал даромад суммасидан ташкари нарх даражаси, соликлар ва бошка омиллар таъсир килади.

Download 5.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling