Иктисодиёт назарияси фани
Download 5.02 Kb. Pdf ko'rish
|
iqtisodiyot nazariyasi (1)10
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий адабиёдлар
- 6-мавзу: ЎЗБЕКИСТОНДА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА УТИШ ДАВРИ ВА УНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ.
Асосий таянч тушунчалари: Бозор иқтисодиёти – товар ва хизматларни айирбошлашга асосланган иқтисодий муносабатлар мажмуасидир. Бозор механизми – бозор иқтисодиётини амалкилишида, уни харакатга келтиришда ва шароитлаштиришда кулланиладиган воситалар бирлигидир. Бозор –товарни пулга, пулни-товарга айлантириш жараёнидаги иқтисодий алокалар бирлигидир. Бозор субъекти-бозорда махсулотларни, товарларни айирбош килишда катнашувчи кисмлардир. Бозор объекти-бозорда айирбошлашга таклиф этилган товарлар, ресурслар, пулв а хизматлар микдори ва массасидир. Бозор инфратузилмаси-бозор харакатини узлуксиз ва баркарор амалга оширишда хизмат килувчи тузилмалардир. Асосий адабиёдлар: 1. И. А. Каримов. Ўзбекистон бозор муносабатларига утишининг узига хос йули. Т. , Ўзбекистон 1993 йил. 2. И. А. Каримов. Ўзбекистон иқтисодий ислохатларни чукурлаштириш йулида. Т. , Ўзбекистон 1995 йил. 3. И. А. Каримов Ўзбекистон XXI асрга интилмокда. Т. , Ўзбекистон 1999 йил. 4. А. Улмасов, М. Шарифхужаев. Иқтисодиёт назарияси. Т. «Меҳнат», 1995 йил. Дарслик. 5. Ш. Шодмонов ва бошкалар. Иқтисодиёт назарияси. Т. «Молия» 2002 йил. Ўқув кулланма. 6. П. Хошимов ва бошкалар. Иқтисодиёт назарияси. Т. , «Университет» 2003 йил. Ўқув кулланма. 32 6-мавзу: ЎЗБЕКИСТОНДА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА УТИШ ДАВРИ ВА УНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ. Режа: 1. Бозор иқтисодиётига утишнинг модели ва хусусиятлари. 2. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига утишнинг тамойиллари ва йули. 3. Бозор ислохотларини амалга оширишнинг асосий йуналишлари. 4. Бозор муносабатларига утиш жараёнида макроиқтисодий баркарорликка эришиш вазифалари. Маълумки, жахон мамлакатлари бозор иқтисодиёти йули (модели) билан иқтисодий фаолият юргизиб ривожланмокдалар. Бозор иқтисодиётига утиш йуллари, умумлаштирилиб, Ҳозирги вақтда 3 асосий модел билан ифоланмокда. 1. Ривожланган мамлакатлар йули; 2. Ривожланаётган мамлакатлар йули; 3. Собик социалистик мамлакатлар йули. Бу моделларни умумий томонлари булиб, улар куйидагидан иборат: Барча мамлакатлар бозор иқтисодиётига утишни максад килиб куяди. Бозор иқтисодиёти хужалигида деярли барча қонун-коидалар умумий булади. Даромадлар чекланмайди. Эркин иқтисодиётга асосланади. Шунинг билан бирга узига хос хусусиятлари ҳам мавжуд: Биринчидан: бозор муносабатларининг шакллантиришнинг ижтимоий-иқтисодий тараккиёти холати; Иккинчидан: тарихий шарт-шароитлари; Учинчидан: миллий урфодатлари хар-хил булишидир. Масалан, бозор иқтисодиётига утишнинг гарбча моделида оддий товар хужалигидан эркин, ракобатга асосланган классик ёки эркин бозор иқтисодиётига ва ундан Ҳозирги замон маданийлашган бозор иқтисодиётига утилган. Мустамлакачиликдан озод булиб, ривожланишнинг мустаким йули бозор иқтисодиётига утган мамлакатлар колок, анъанавий иқтисодиётдан эркин бозор иқтисодиётига утдилар. Собик социалистик мамлакатлар йулининг мухим белгилиси марказлаштирилган, маъмурий-буйрукбозликка асосланган иқтисодиётдан Ҳозирги замон ривожланган бозор тизимига утишдан иборат булади. Тажрибалардан маълумки, бир тизимдан иккинчи тизимга утиш икки йул билан амалга оширилган. Биринчиси революцион йул; Иккинчиси эволюцион йул. Дунёдаги айрим мамлакатлар, Польша Чехословакия, Россия-бозор иқтисодиётига утишнинг «Шоковая трапея» (Карахт килиб даволаш) йулини танлаган эдилар. Россияда «300 кун», «500 кун» деган дастурларни ишлаб чиккан эди. Бу йул натижа бермади, ишлаб чиқариш пасайди, корхоналар тухтаб колди, ишсизлар купайди, пулни кадри тушиб кетди. Ўзбекистон бозор иқтисодиётига утишнинг узига хос булган концепциясини ишлаб чикди. Концепцияни мазмунида республиканинг иқтисодий, тарихий, маданий ва табиий хусусиятлари ётади ҳамда ижтимоий тукнашувларсиз, ижтимоий химояларни кучайтириш асосида аста-сёкинлик билан, боскичма-боскич ривожланган бозор иқтисодиётига утиш концепцияда курсатиб утилди ва унга амал килинди. Бу концепция мохияти шундан иборатки, марказлаштирилган иқтисодий бошкарув тизимидан, бозор иқтисодиёти ва унинг коида-қонунларига амал киладиган эркин ривожланишга асосланган иқтисодий тизимга утишнинг таъминловчи илмий назариялар йигиндисидан ва уни амалий хосиласини ташкил этади. Бу концепция И. Каримов томонидан ишлаб чикилди ва «Ўзбекистон бозор муносабатларига утишнинг узига хос йули» (1993 йил), «Ўзбекистон иқтисодий сиёсатининг устивор йуналишлари» (1993 йил) каби асарларида уз ифодасини топган. Ижтимоий йуналтирилган бозор иқтисодиётига утиш И. Каримов томонидан яратилган 5 та тамойилга асосланади: Download 5.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling