Иктисодиёт назарияси фани


Экстенсив усишни таъминлаш- ишлаб чиқариш омилларини микдорини купайтириш хисобидан амалга  оширилади. Интенсив


Download 5.02 Kb.
Pdf ko'rish
bet46/72
Sana18.06.2023
Hajmi5.02 Kb.
#1583282
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   72
Bog'liq
iqtisodiyot nazariyasi (1)10

Экстенсив усишни таъминлаш- ишлаб чиқариш омилларини микдорини купайтириш хисобидан амалга 
оширилади.
Интенсив усишга эришишда-ишлаб чиқариш омиллари сифат жихатидан такомиллаштириш; прогрессиврок 
ишлаб чиқариш воситалари ва янги техникани куллаш, ишчи кучи малакасини ошириш йули билан эришилади.
Иқтисодий усишни биргина курсаткич билан бахолаб булмайди, уни буюмлашган ва киймат шаклидаги 
курсаткичларини фарклаш керак.
Иқтисодий усишнинг натурал (буюмлашган) шакли инфляция таъсирида берилмайди, киймат шакли эса 
инфляция билан боғлиқ булади.
Макроиқтисодий даражада иқтисодий усишнинг асосий киймат курсаткичлари куйидагилар хисобланади: 
1. 
ЯММ (ИММ) ёки миллий даромадни мутлок хажми ва унинг усиш суръати; 
2. ЯММ (ИММ) ёки миллий даромаднинг ахоли жон бошига тугри келадиган микдори ва унинг усиш суръати; 
3. ЯММ (ИММ) ёки миллий даромадларнинг иқтисодий ресурс харажатлари бирлиги хисобига тугри келадиган 
микдори ва унинг усиш суръати.
Амалиётда усиш фоизларда хисобланади. Масалан, 2002 йилда ЯММ 60 млрд. сумни ва жорий йилда 70 млрд.
сум булган булса, 70 млрд. сумни 60 млрд. сумга булиб, 100% га купайтирилса 16,6 фоиз усиш таъминланган 
булади.
Иқтисодий усишни таъминловчи куйидаги омиллари мавжуд: 
1. 
Табиий ресурсларнинг микдори ва сифати; 
2. 
Ишчи кучи ресурсларнинг микдори ва сифати
3. 
Асосий капитал (асосий фондлар) хажми ва сифати; 
4. 
Технология ва фан-техника тараккиёти.
Иқтисодий усишни таъминловчи омиллардан бири фан-техника тараккиёти ва меҳнат унумдорлиги хисобланади.
Реал махсулот икки асосий усулда купайтирилиши мумкин: 
1. 
Ресурсларнинг купрок хажмини жалб этилиши; 
2. 
Ресурслардан окилона ва унумли фойдаланиш.
1. банд булганлар сони 
2. ишлаган киши 
соатларининг уртача 
микдори 
Меҳнат 
сарфи 


94 
Миллий бойлик инсоният жамият тараккиёти давомида азалдан мавжуд булган, инсонлар меҳнати билан 
яратилган, яратилаётган ва яратилиши ҳамда барча табии бойликлар йигиндисидан иборатдир.
Миллий бойликни бир кисми табиат бойликлари, иккинчи кисми инсон меҳнати билан яратилган натижалари 
хисобланади.
Миллий бойликни таркибий кисмларига куйидагилар киради: 
1. 
Моддий-неъматлар ёки буюмлашган бойлик; 
2. 
Номоддий бойлик; 
3. 
Табиий бойлик.
Миллий бойлик буюм ва киймат куринишида ифодаланади. Кийматнинг таркибий тузилиши куйидагича 
булади: 
1. Ишлаб чиқаришнинг хусусиятдаги асосий капитал (фондлар). Бу жуда катта хиссага эга булади ва миллий 
махсулотини усиши имкониятини яратиб беради.
2. Ноишлаб чиқариш хусусиятидаги асосий капитал (фондлар), бунга уй жой фонди, ижтимоий-моддий 
объектлар киради.
3. Айланма капитал (фондлар). Бу миллий бойликнинг меҳнат предметларидан иборат булиб, асосий капитални 
1/ 4 кисмини ташкил килади; 
4. Тугалланмаган ишлаб чикаршнинг моддий-буюмлашган кисми; 
5. Моддий захиралар ва эхтиёжлар. Бунга муомала сохасидаги тайёр махсулот, корхоналар ва савдо 
тармокларидаги моддий захиралар, давлат эхтиёжлари ва резерв фондлари киради. Моддий захиралар иқтисодиётда 
руй бериши мумкин булган ва олдиндан билиб булмайдиган фавкулот холатларда фойдаланиш максадида саклаб 
турилади. Давлат эхтиёжларига олтин захиралари, сугурта ва мудофаа эхтиёжлари учун зарур булган захиралар 
киради.
6. Ахолининг уй, хусусий ва ёрдамчи хужалигида жамгарилган мол-мулк. Бунга уй-жой, автомобил, маданий-
майиший буюмлар, кийим-кечаклар ва бошка мулкларининг киймати киради.
Моддий буюмлашган бойлик усишининг асосий омилларига куйидагилар киради: 
1. 
Меҳнат унумдорлигини усиши; 
2. 
Ишлаб чиқариш самарадорлигини ортиши; 
3. 
Миллий даромаднинг жамгариш меъёрининг ортиши; 
Миллий бойлик нафакат моддий ишлаб чиқариш сохаларида яратилади. Унинг бир кисми номоддий ишлаб 
чиқариш сохаларида вужудга келтирилади ва жамиятнинг номоддий бойлиги хисобланади.
Бунданй бойликларга таълим, маданият, санъат, согликни саклаш, спорт сохаларида яратилади. Агар фан-
техника тараккиёт юкори суръатлар билан ривожланса маданият, санъат, фан каби номоддий сохалар ҳам усиб ва 
такомиллашиб боради.
Демак, миллий моддий буюмланган ва табиий бойликлардан анча кенг тушунча булиб, уз таркибига жамиятнинг 
номоддий хусусиятдаги кимматликларини ҳам олади.
Иқтисодий ривожланиш- куп улчамли жараёнлар булиб, жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ва маънавий 
тараккиётида уз ифодасини топади: 
Иқтисодий усиш -ЯММ (ИММ, СММ,МД) микдорининг мутлок ва ахоли жон бошига ҳамда иқтисодий ресурслар 
харакатлари бирлиги хисобига купайишида ва сифатлини яхшилашида ифодаланади.
Иқтисодий усишнинг курсаткичлари -киймат ва натурал курсаткичлар тизимидир.

Download 5.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling