Иктисодиёт назарияси фани


Инвеститция номинал ва реал булади


Download 5.02 Kb.
Pdf ko'rish
bet49/72
Sana18.06.2023
Hajmi5.02 Kb.
#1583282
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   72
Bog'liq
iqtisodiyot nazariyasi (1)10

Инвеститция номинал ва реал булади.  Инвеститцияга ажратилган маблаг номинал маблаг хисобидан сотиб 
олинган ёки уни моддийлаштирилиши (машина, асбоб, ускуна, хомашёлар, ёкилги) реал инвеститция дейилади. Соф 
инвеститция манбаи-кушимча махсулотдир.
Инвеститциянинг миллий даромаддаги хиссаси унинг нормаси ёки даражасини билдиради. Уни жамгариш 
нормаси деб юритилади.
ЖС 
Ж. А=---------- х 100% (1) 
МД 
Ж. Н-жамгариш нормаси; ЖС-жамгариш суммаси; МД-миллий даромад.
Ялпи инвеститция (суммаси-ЯИС).
Нормаси (ЯИН) ҳам мавжуд, у ялпи инвеститция суммасини ЯММга булган нисбатини фоиздаги ифодасидир.
ЯИС 
ЯИН= ----------- х100% (2)
ЯММ 
Мисол; ЯИС= 50 млрд. сум; ЯММ= 200 млрд. сум булса, ЯИН=50 млд. сум / 200 млрд. сум х100% =25% ни 
ташкил килади.
И. С= (3). Бунда И. С- инвеститция самарадорлиги; 
М. Д- миллий даромад усиши; И. М-инвеститция микдори.
Маълумки, кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришнинг икки усули мавжуд:
1. Экстенсив; 2. Интенсив.
Ишлаб чиқаришни 10% га усиши, ишловчилар сонини 5% га; меҳнат куролларини микдорини 2% га, хомашё ва 
материалларини 3% га купайиши хисобидан 10% га усишни таъминлаш экстенсив усиш деб аталади.
Ишлаб чиқариш кулами, яратилган махсулот ва хизматлар хажмининг ресурсларни тежабли ишлатиш хисобидан 
ошиши, улар сифатини яхшиланиши интенсив иқтисодий усиш деб аталади.
Экстенсив усиш уз мазмуни билан микдорий булса, интенсив усиш эса сифат усишидир.
Махсулот бирлигига кетган ресурс сарфи махсулотнинг ресурс сигими дейилади. Бу алохида олинган ресурсни 
эмас, балки ҳамма турдаги ресурслар сарфини билдиради. Шунга биноан махсулотнинг сигими, фонд (капитал) 
сигими, энергия сигими каби курсаткичлар мавжуд.
Интенсив тараккиётнинг шарт-шароитларидан бири фан-техника тараккиётидир.
Иқтисодиётнинг зиддияти бор. У ҳам булса эхтиёжнинг чексиз юксалиши билан ресурсларнинг чекланганлиги 
уртасидаги зиддиятни чукурлашиб боришидир.
Буни ечиш ишлаб чиқаришни интенсив ривожлантириш йули билан ечилиб боради.
Ишлаб чиқариш самарадорлиги- ишлаб чиқариш харажатлари билан олинган натижанинг нисбати билан 
аникланади.
Маълумки, ишлаб чиқаришнинг пировард натижаси бу ялпи миллий махсулот ва унинг таркибий кисми булган 
миллий даромаддан иборат булади.
Самарадорлик синтетик ва умумлашган курсаткич булиб, интеграл характерга эга, яъни узида бир неча 
курсаткичлар натижасини жамлайди. У махсулотнинг меҳнат сигими, материал сигими ва инвеститция сигимидан 
келиб чикадиган хосиладир.
Махсулотни яратишга кетган меҳнат сарфи унинг меҳнат сигими, материал сарфи-ашё ёки материал сигими, 
ишлатилган фондлар микдори унинг фонд сигими, нихоят махсулот олиш учун кетган инвеститция сигими булади.
Меҳнат массаси ММ Ашё массаси АМ 
----------------------- = --------- ; ------------------- = ------- ; 
Махсулот МХ махсулот МХ 


97 
Фойдалар суммаси ММ Инвестиция суммаси ИС 
--------------------------- = --------- ; ----------------------------- = ------- ; 
Махсулот МХ махсулот МХ 
Меҳнат унумдорлиги ошса, меҳнат сигими камаяди, ашёлар тежаб ишлатилса, ашё сигими камаяди, фондлардан 
яхши фойдаланилса, фонд сигими кискаради.
Δ МД 
И. У. С= ---------------------------- ;
Δ (МС+АС+ФС+ИС) 
бунда И. У. С- иқтисодий усиш самарадорлиги; МД- миллий даромад, МС-меҳнат сарфи; АС-ашё сарфи; ФС- фонд 
(сигими)сарфи; ИС-инвеститция сарфи.
Маълумки, иқтисодиёт бир тёкисда ривожланмайди.
Иқтисодий динамикадаги кутарилиш ва пасайиш ходисаларини уз ичига олувчи, иқтисодиётнинг тебриниб 
туриши билан характерланувчи давр иқтисодий усиш цикли дейилади.
Иқтисодий цикл, Ҳозирги назарияларга кура турт фазадан иборат дейилган: 
1) усиш чуккиси; 2) пасайиш; 3) тургунлик; 4) жонланиш.
Иқтисодиётнинг усиш чуккисидан иборат фаза ишлаб чиқаришнинг юксалишидан далолат беради, иқтисодий 
фаоллик кучаяди, буни Гарбда «Бум» деб аташади. Бунда ишлаб чиқариш суръатлари ошади, тула иш билан банд 
булиш пайдо булади, ишлаб чиқариш кувватлари тула ишлайди, махсулот куп яратилсада, сотилиб кетади, аммо 
инвеститция фаолияти кучли булмайди. Шундан сунг ишлаб чиқариш пасая боради ва куйи нуктага тушади, 
ишсизлик орта боради, ишлаб чиқариш кувватлари бушаб колади, товарлар ҳам туриб колиб, бозор касодлашади.
Буни иқтисодий кризис деб аталади. Шундан сунг депрессия (тургунлик) фазаси келади. Бунда иқтисодиёт бир 
холатда туриб колади. Ишсизлик бир меъёрда туради, нархлар узгармайди,аммо инвеститцион фаоллик бошланади.
Ишлаб чиқариш янгиланади, харидоргир махсулотлар ишлаб чикарила бошланади. Иқтисодиётда жонланиш 
бошланади, талаб усади, нарх ошади, иш билан банд булиш ортади. Ишлаб чиқариш кувватлашади, тула ишлай 
бошлайди. Натижада ишлаб чиқариш яна чуккига чикиб олади. Шундай харакат кайта-кайта юз беради ва 
ходисалар занжири бу циклли ривожланишини билдиради.
Маълумки, ишлаб чикарилган моддий-неъматлар яъни ЯММ ни бир кисми МД-истеъмол килинади. Иккинчи кисми 
жамгарилиб борилади. Шу жамгариш хисобидан ишлаб чиқариш кенгайиб борилади, такрор ишлаб чиқариш давом 
этади, бойлик купайиб боради. Бойлик деган тушунча иктисодёт назарияси фанида кенг кулланилади. Миллий 
бойлик деган тушунчани биринчи марта А. Смит киритган. У, яратилган махсулотларнинг жамгарилишини бойлик 
деб атаган ва уни ишлаб чикарувчилар меҳнати оширади деб тушунтирган.

Download 5.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling