Иктисодиёт ва менежмент кафедраси
Download 83 Kb.
|
1 баённома 1,1(1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг объекти
- Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат
- Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти.
Тадқиқотнинг мақсади – Сурхондарё вилояти мисолида ҳудудларга инвестиция жалб қилишни кенгайтиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг объекти бўлиб, Сурхондарё вилояти ҳудудларига инвестицияларни жалб қилиш жараёни тадқиқот объекти сифатида танланган. Тадқиқотнинг предмети бўлиб, Сурхондарё вилояти ҳудудларига инвестицияларни жалб қилиш жараёнидаги молиявий муносабат мажмуи тадқиқот предмети ҳисобланади. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: - инвестицияларни жалб қилиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш усулларининг иқтисодий мазмун моҳияти очиб берилди; - инвестицияларни жалб қилиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолашҳнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари ёритиб берилди; - инвестицияларни жалб қилиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолашнинг хориж тажрибаси ўрганилди; - инвестицияларни жалб қилиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолашда давлатнинг ўрни ёритилди; - инвестицияларни жалб қилиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш усулларидаги муаммолар очиб берилди; - инвестицияларни жалб қилиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш усулларини такомиллаштириш юзасидан амалий асосланган таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилди. Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг назарий аҳамияти диссертацияда илгари сурилган илмий-назарий ва амалий ғоялар, ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялардан инвестицияларни жалб қилиш ва уларни самарадорлигини баҳолаш усуллари ҳамда унга оид келгусидаги махсус илмий-тадқиқот ишларида фойдаланиш мумкинлиги билан белгиланади. Тадқиқот ишининг амалий аҳамияти шундаки, диссертацияда инвестицияларни жалб қилиш ва баҳолаш усулларига қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялардан мамлакатимизда инвестицион фаолиятни такомиллаштиришда ҳамда унинг янги имкониятларини излаб топишда кенг фойдаланиш учун замин яратади. Диссертация материалларидан Олий ўқув юртларида инвестицияларни ташкил этиш ва молиялаштириш ва инвестицияларни бошқариш фанлари ўқув дастурларини такомиллаштириш ҳамда ўқитиш жараёнида кенг фойдаланиш имконияти мавжуд. Download 83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling