Иктисодиёт ва менежмент кафедраси


Download 83 Kb.
bet5/5
Sana03.12.2023
Hajmi83 Kb.
#1806045
TuriДиссертация
1   2   3   4   5
Bog'liq
1 баённома 1,1(1

Савол: кат.ўқ Ш. Ортиқов.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг кўп йиллар давомида инвестицион фаолият бўйича тажрибаларни йиғиб борган. Иқтисодиётимизга инвестицияларни жалб қилишни қайси давлатлар мисолида ўргандингиз ?


2-саволга жавоб, бизнинг диссертация ишимизда Хитой, Ҳиндистон, Таиланд ва АҚШлари мисолида ўргандим. Хорижий мамлакатлар тажрибасини кўрсатиш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишда нафақат инвестицион рағбатлар, балки сармояларни олға юргазиш (инвестмент промоутинг) стратегияси ҳам муҳим аҳамиятга эга. Саноати ривожланган ва ривожланаётган 50 та мамлакат тажрибаларига асосланган тадқиқотлар далолат беришича, сармояларни олға юргазишга сарфланган ҳар бир доллар миллий иқтисодиётга тўрт долларлик самара бериши мумкин. У ёки бу секторга аниқ йўналтирилган, муайян потентсиал инвесторга мўлжаллаб ишлаб чиқилган ва фаол маркетинг стратегиясига эга бўлган инвестициялар энг самарали ҳисобланади.
Раис: Тадқиқотчи Ф.Ҳожиқуловага яна саволларингиз борми?
Овоз: Йўқ! Етарли.
Юқоридагиларни қайд этилган ҳолда, таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олиб,
МАЖЛИС ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Кун тартибига киритилган масалалар юзасидан кафедра мудири Т.А.Мамаджанова, илмий семинар раисларининг ахборотлари маълумот учун қабул қилинсин.
2. 1-курс мустақил изланувчи Ф.Ҳожиқулованинг диссертация иши бўйича олиб бораётган илмий тадқиқот фаолияти “қониқарли”, деб топилсин.
3. Муҳокама жараёнида билдирилган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг, кафедралараро илмий семинарга тавсия этилсин.
4. Халқаро журналларда мақола ва тезисларни тақдим этиш жараёни фаоллаштирилсин.
6. Диссертация ва унинг автореферати ОАК талабларига мослаштирилсин.
7. Халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган конференцияларда диссертация мавзуси бўйича тақдимот-маърузалари билан иштирок этиш тизими жонлантирилсин.
8. Календарь режага мувофиқ амалга оширилган вазифалар бўйича ҳар ойлик ҳисобот магистр бўлимига тақдим этилиши таъминлансин.


Мажлис раиси Т.Мамаджанова
Мажлис котиби ______________
Download 83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling